Yangi hujjatlar

БУРЧ

БУРЧ – фуқаролик ҳуқуқи субъектлари зиммасига қонун ҳужжатлари, шартнома, иш муомаласи одатлари бўйича юкланган мажбурият тушунилади. Бурчнинг мазмуни субъект томонидан маълум хатти-ҳаракатларни содир этиш (мас., пул тўлаш, ашёни топшириш, ишни бажариш, хизмат кўрсатиш) ёхуд маълум қатъий ҳаракатларни содир этишдан тийилиб туриш (мас., шартнома бўйича ёки бошқа қонуний асосларда ўзига маълум бўлган бошқа субъектларнинг тижорат сирини ошкор қилмаслик) дан иборат. Субъект томонидан ўз зиммасига юкланган бурчни бажармаслик ёки унга риоя этмаслик тегишли фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликни келтириб чиқаради (ФК 24–боби). (муал. – Ф.Маъмуров)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига