БУЮРТМА – шартнома бўйича бир тараф (буюртмачи)нинг иккинчи тараф (пудратчи, ижрочи, бажарувчи)га муайян ишни бажариш ва унинг натижасини топшириш ёки муайян хизмат кўрсатиш (муайян хатти-ҳаракатларни содир этиш ёки фаолиятни амалга ошириш) бўйича топшириғи. Буюртма ашёвий шаклда ҳам (мас., кийим тикиб бериш) ёки ашёвий шаклда бўлмаган хизмат кўрсатиш кўринишида (маслаҳат бериш, таълим бериш) ҳам бўлиши мумкин. Буюртма асосан пудрат, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаларида учраб, шартноманинг предметини ташкил этади. (муал. – Ф.Маъмуров)