БЮДЖЕТ СУБВЕНЦИЯСИ – қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда муайян мақсадларга сарфлаш шарти б-н юқори бюджетдан қуйи бюджетга қайтармаслик шарти б-н ажратиладиган пул маблағлари. Дотациядан фарқли равишда Б.с. муайян бир тадбирни молиялаштириш учун ажратилади ва ундан мақсадли фойдаланиш тартиби бузилган ҳолда, қайтарилиши лозим. Бир қанча мамлакатларда, мас., АҚШ, Италия, Германия, Японияда Б.с. маҳаллий бошқарув органларига марказдан тасдиқланган, ўз ташаббуси бўйича амалга ошириладиган муайян дастурлар ёки лойиҳаларни молиялаштириш учун берилади. (муал. – А.Ли)