Yangi hujjatlar

БЮДЖЕТ ТАҚЧИЛЛИГИ

БЮДЖЕТ ТАҚЧИЛЛИГИ – бюджетдаги харажатларнинг даромадлардан устун бўлиши. Камомад режали равишда белгиланиши ҳам мумкин. Кўпинча Б.т. режалаштирилган бюджет б-н ижро этилган бюджетнинг номутаносиблиги натижасида содир бўлади ва харажатларнинг даромадлардан юқори бўлганлигини кўрсатади. Агар й. мобайнида давлат даромадлари анча қисқарган ва Давлат бюджетининг олдиндан белгиланган тақчиллиги қонун ҳужжатларида белгиланган чегара миқдоридан ошадиган бўлса, ЎзР Вазирлар Маҳкамаси Давлат бюджетининг харажатларини алоҳида модда бўйича қисқартириш тўғрисида қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ЎзР Олий Мажлисига таклиф киритади. Турли даражадаги бюджетларнинг даромадлари ва харажатлари ўртасидаги вақтинчалик тафовутни тўғрилаш мақсадида молия й. мобайнида уларга тегишли бюджетлардан бюджет ссудалари ажратилиши мумкин. Бюджет ссудаларини беришнинг энг кеч муддати ва тартиби ЎзР Молия вазирлиги томонидан белгиланади. Турли даражадаги бюджетларнинг даромадлари ва харажатлари ўртасидаги вақтинчалик тафовутни молия й. мобайнида айланма касса маблағи меъёри ҳисобига уни молия й. охиригача тасдиқланган ҳажмга қадар тикланган ҳолда, бюджет маблағларининг фойдаланилмаган қолдиқлари ҳисобига, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлатнинг қисқа муддатли қимматли қоғозларини чиқариш ҳисобига қоплаш мумкин. (муал. – А.Ли)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига