БЮДЖЕТ ЖАРАЁНИ – қонунчилик ҳужжатлари б-н тартибга солинган давлат бюджетини тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш ва ижро этиш, назорат қилиш, ижроси тўғрисидаги ҳисобот тайёрлаш ва тасдиқлаш жараёни, шунингдек, Давлат бюджети тузилмасига кирувчи бюджетлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар. Бу фаолият босқичма–босқич амалга оширилади ва ҳар й. такрорланиб туради. Б.ж. босқичларининг давомийлиги бюджет лойиҳасини тайёрлашдан бошлаб бюджет ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш жараёнига қадар бўлган муддат уч й.ни ташкил этади. Б.ж.нинг мазмуни мамлакатнинг давлат ва бюджет тузилиши, давлат ҳокимияти органларининг бюджет ҳуқуқлари б-н белгиланади. (муал. – А.Ли)