Yangi hujjatlar

БЮДЖЕТДАН МОЛИЯЛАШ

БЮДЖЕТДАН МОЛИЯЛАШ – давлат бюджетидан давлат буюртмаларини амалга ошириш, давлат дастурларини бажариш, давлат ташкилотларини сақлаш б-н боғлиқ харажатларга пул маблағлари ажратиш. Б.м. давлат харажатларини амалга оширишнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Давлатнинг асосий харажатлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланиб, улар давлат ижтимоий ва иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишларини молиялаштириш учун йўналтирилади. Бажарадиган хусусиятига кўра, одатда, ўз маблағларига эга бўла олмайдиган, аммо уларнинг фаолияти жамият ва давлат эҳтиёжларини қондиришнинг зарурий шарти бўлган ташкилотларнинг харажатлари бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобига тўлиқ қопланади. Уларга ўз харажатларини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплайдиган ва смета–бюджет йўли б-н молиялаштириш тартибида харажатларини амалга оширадиган ишлаб чиқариш соҳасига кирмайдиган ташкилотлар (ижтимоий–маданий, давлат ҳокимияти ва давлат бошқарув органлари, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва б.) киради. (муал. – А.Ли)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига