Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 12-бандига асосан абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалари олий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан 20 июндан 20 июлгача (шу куни ҳам), Ўзбекистон давлат консерваторияси учун 20 июндан 15 июлгача қабул қилиниши белгилаб қўйилган. Шунингдек, Олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш ва қабул қилиш тартиби ҳамда саналари Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий ... Батафсил »
Рукн архиви: Abituriyent-2014
Feed SubscriptionKun.uz сайти билан ҳамкорликда “Абитуриент-2014” лойиҳаси ишга тушди
2014 йил 20 июндан Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасаларида қабул комиссиялари ўз фаолиятини бошлади. Қарийб икки ой мобайнида Ўзбекистон ёшлари орасидаги энг оммабоп мавзу айнан ОТМларга қабул қилиш жараёни билан боғлиқ бўлиши шубҳасиз. Шуни инобатга олиб, Kun.Uz интернет-нашри ва Xushnudbek.Uz сайти махсус «Абитуриент-2014» лойиҳасини ташкил этди. Бунда қабул комиссияси фаолияти билан боғлиқ янгиликлар, маълумотлар, бўлажак талабаларга маслаҳат ва тушунтиришларни бериб борилади. Агарда қабул жараёни билан боғлиқ саволларингиз бўлса «Биз билан боғланиш» саҳифаси орқали ёки abituriyent2014@gmail.com электрон почта манзилига мурожаат қилишингиз ... Батафсил »
Давлат тест маркази янги қўшилган информатика фанидан тест саволлари бўйича аниқлик киритди
Аввалроқ, 1-августдаги тест синовларига қатор ўзгартиришлар киритилиши ҳақида хабар берган эдим. Мазкур ўзгаришларга кўра, жорий йилдан бошлаб, олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилишда математика фани бўйича тест синовларига информатика ва ахборот технологияларига тааллуқли савол ҳамда топшириқлар киритилмоқда. Бунда фан блогидаги 36 та саволдан 30 та савол математика бўйича, 6 та савол информатика ва ахборот технологиялари бўйича бўлади. Бироқ кўпчилик абитуриентларни “Информатика ва ахборот технологиялари” фани бўйича тест топшириқлари қандай дастур асосида тузилади ва мазкур фан бўйича тест синовларига тайёргарлик ... Батафсил »
2014/2015 ўқув йили учун тест имтиҳонларида қайси фанга неча балл берилади? (тўлиқ рўйхат)
Кўпчилик абитуриентларни қизиқтирадиган асосий саволлардан бири, бу ўзи танлаган ва ҳужжат топширмоқчи бўлган таълим йўналишида қайси фанлардан имтиҳон бўлади ҳамда қайси бирига неча балл берилишидир. Улар юқоридаги асосларга қараб тайёргарликка кучларини тақсимлашади. Куни кеча Давлат тест маркази директори Жахонгир Исмаилов жорий йилда тест синовларида бир қатор янгиликлар юз бериши ҳақида маълумот берган эди. Хусусан, кўплаб таълим йўналишларида фан блокларининг ўрни алмашгани хабар қилинди. БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТ: 1 августдаги тест синовларига қатор ўзгартиришлар киритилади Ушбу хабар кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди. Сабаби мазкур ... Батафсил »
1 августдаги тест синовларига қатор ўзгартиришлар киритилади
2014 йил 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Республика олий таълим муассасаларига қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2170-сонли Қарорга имзо чекди. Бу ҳақида, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори Жахонгир Исмаилов ЎзА мухбирига берган интервьюсида хабар қилди. Шунингдек, суҳбат чоғида Жахонгир Исмаилов Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида ўқишга кириш имтиҳонларини ўтказиш бўйича бир хил тизимни жорий этишда етакчилик қилаётганини таъкидлаган. – Мамлакатимизда ёшларнинг олий маълумотли бўлишга интилиши йил сайин ортиб бораётганини алоҳида таъкидлаш керак. Масалан, 2012 йилда ... Батафсил »