Yangi hujjatlar

Рукн архиви: Abituriyent-2017

Feed Subscription

Kirish test sinovlarida savollar sonini qisqartirish rejalashtirilmoqda

Joriy yilda Prezidentimiz Shavkat Mirziyoyevning topshiriqlari bilan OTMlarga kirish imtihonlari mutlaqo yangi tizimda o’tkazilishi belgilandi. Xususan, test sinovlari 1-15 avgustda har kuni 2 smenda katta pavilyonlarda bo’lib o’tadi. Test javoblari ertasi kuniyoq e’lon qilinadi. Testdagi yana bir muhim o’zgarish, endi bitta fan blokidagi savollar soni 36 tadan 30 taga tushirilishi rejalashtirilmoqda (hali tasdiqlanmadi). Loyihaga ko’ra, 3 ta fandan topshirganlar 90 ta savolga 2 soatu 40 daqiqa ichida, 2 ta fandan topshiradiganlar esa 60 ta savolga 1 soatu 40 daqiqa ichida ... Батафсил »

1 августдаги тест синовлари учун таклиф

ОТМларга киришдаги тест синовларида адолатни, ҳаққонийликни таъминлаш ҳақида кўп ва хўб гапирилади. Бу масала нафақат бугуннинг масаласи, балки бу миллат, юрт келажаги билан ҳам чамбарчас боғлиқ. 1 августдаги тестлар муҳокамасидаги доимий бир савол бор: “Нима қилса, тестларда бутунлай ҳақонийликни таъминлаш мумкин?”. Бу саволга ҳамма ўз дунёқараши, тажрибасидан келиб чиқиб фикр, таклиф айтишга ҳаракат қилади. Ҳозирги постимда мен ҳам ўзимнинг кичик таклифимни айтмоқчиман. Аввало бир нарсани келишиб олайлик. Ушбу мавзу бўйича энг оддий ҳақиқатлар борки, уларни тан олмасдан туриб, фикр юритиш ... Батафсил »

68 балл олса грант асосида ўқишга кириши аниқ бўлган абитуриентлар ҳақида маълумот

Мана, 1 август куни юртимиздаги барча ОТМларда тест имтиҳонлари бўлиб ўтди. Давлат тест маркази берган маълумотга кўра, 1 август куни 59 олий таълим муассасалари ва уларнинг 12 та филиалида қабул тест синовлари ўтказилди. Жорий йилда олий таълим муассасаларига 729 947 (2016 йилда – 663 304) нафар абитуриент ҳужжат топширган, шулардан 7 725 (2016 йилда – 7 521) нафари муддатли ҳарбий хизматни тугатган ҳарбий имтиёзга эга абитуриентлардир. Шунингдек, ДТМ хабарида яна кўплаб маълумотлар, рақамлар келтирилган, бироқ ҳозир мен бунга тўхталмоқчи эмасман. Ушбу мақолада Сизларга тест имтиҳонларида неча ... Батафсил »

Юридик университетда телефон олиб киришга уринган барча абитуриентлар тестдан четлатилади

Жорий йилда Тошкент давлат юридик университетда бўлиб ўтадиган кириш имтиҳонларида адолатни таъминлаш мақсадида бир қанча янгиликлар амалга оширилади. Бу ҳақида университет қабул комиссияси маълум қилди. Шундай янгиликлардан бири тест синовлари ўтказиладиган бинога киришда абитуриент микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилгани назоратчилар томонидан аниқланса, ўша абитуриентга далолатнома тузилиб, у тест жараёнидан четлаштирилади. Аслида ушбу қоида янгилик эмас. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ... Батафсил »

Бугундан талабалар ўқишини кўчириш (перевод) ва қайта тиклаш учун аризалар қабул қилиш бошланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сонли қарори билан тасдиқланган низомга асосан ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар талабалар ўқишини кўчириш ва кузги семестрга қайта тиклаш бўйича аризалар қабул қилинади. Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2017 йил 1 июлдаги 440-сонли буйруғига биноан, республика ОТМларига ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш ҳақидаги аризаларни қабул қилиш учун 13 та ҳудудий Ишчи гуруҳлар ўз фаолиятини бошлади. Бунга кўра, қуйидаги ОТМларда ҳудудий ишчи гуруҳлар аризаларни қабул қилади: № Ҳудудлар Масъул ОТМ номи ОТМ ректори ... Батафсил »

Қабул-2017: қарор бор ва энди ҳамма хабардор

Ёдингизда бўлса, 1 ҳафта олдин сайтим орқали “Қабул-2017: қарор бор, аммо институт маъмурияти бундан хабардорми?” сарлавҳали мақола чоп этилганди. Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июнь кунидаги қарорига биноан, бундан буён МДҲ мамлакатларидан келган хорижий фуқаролар юртимиздаги барча ОТМлар бакалавриатига суҳбат натижасида қабул қилиниши белгиланганлиги, бироқ айрим олийгоҳлар бу ўзгаришдан хабардор эмаслигини маълум қилишиб, хорижий фуқароларга рад жавоби беришганлиги ҳақида ёзгандим. Мақолам сўнгида Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигига мурожаат қилиб, муаммоли вазиятга тез фурсатда ойдинлик киритишларига ... Батафсил »

МДҲдан келган хорижий фуқароларни ОТМларга суҳбат асосида қабул қилиш тартиби тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июнь кунидаги қарорига биноан, бундан буён МДҲ мамлакатларидан келган хорижий фуқаролар юртимиздаги барча ОТМлар бакалавриатига суҳбат натижасида қабул қилиниши белгиланганлиги ҳақида хабар бергандим. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикаси ОТМларининг бакалавриатига МДҲ мамлакатлари фуқароларини қабул қилиш учун суҳбат ўтказиш ва унинг натижаларини белгилаш тўғрисидаги муваққат йўриқнома” тасдиқланди. Ушбу мақолада йўриқномада келтирилган энг асосий қоидалар ҳақида маълумот бераман: Ўзбекистон Республикаси ОТМларининг бакалавриатига МДҲ мамлакатлари фуқароларини қабул қилиш учун суҳбат қуйидагиларни аниқлаш нуқтаи ... Батафсил »

Абитуриентларга: қабул комиссиясига ўрта махсус дипломнинг нотариал тасдиқланган нусхасини топшириш шарт эмас

Бугун нотариус сифатида фаолият юритадиган танишим қабул жараёнлари бошлангандан буён абитуриентлар коллеж ёки лицей дипломини нотариал тасдиқлаш юзасидан жуда кўп мурожаат қилаётганини, ҳар куни юздан ортиқ яқин мана шундай нотариал ҳаракатни амалга ошираётганини айтиб қолди. “Албатта, биз нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган фуқарога асоссиз рад жавоби беришга ҳаққимиз йўқ, шунинг учун уларга диплом нусхасини тасдиқлаб беряпмиз, аммо аслида абитуриентлар қабул комиссияларига бундай ҳужжатни топшириши шарт эмаску”, – деган фикрни айтган суҳбатдошим мендан шу масалага аниқлик киритиб беришимни сўради. 2017 ... Батафсил »

Магистратурага қабул бошланди. Имтиҳонларга янги фан киритилди

2017 йил 1 июль куни республикамизнинг барча олий таълим муассасаларида (ҳарбий ОТМлардан ташқари) магистратура йўналишларига қабул комиссиялари иш бошлади. Жорий йилда магистратурага 5 000 нафар талаба, шундан 1556 нафари давлат гранти, 3444 нафари эса тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган. Магистратурада умумий квоталар сони ўтган йилгига қараганда ўзгармаган. Жорий йилда қандай янгиликлар бор? 2017 йил 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 393-сонли қарори билан “Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги янги низом тасдиқланди. Низомга биноан, қабул жараёнларига айрим ... Батафсил »

Тиббиёт олийгоҳлари қабулида нима гап: грант бекор қилиндими?

Жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимлари билан бўлган учрашувда бундан буён тиббий таълим тизимида жиддий ўзгаришлар бўлиши, хусусан ушбу йилдан бошлаб ҳудудлар бўйича мақсадли қабул бошланиши ҳақида маълум қилган эди. Кейинчалик 2017 йил 5 май куни “2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги Президент қарорига асосан, Ўзбекистон Республикасининг тиббиёт олий таълим муассасалари бакалавриатига давлат грантлари асосида мақсадли қабул квоталари тасдиқланди. 2017 йил 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 393-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим ... Батафсил »

Юқорига