Yangi hujjatlar

Рукн архиви: А-ҳарфи

Feed Subscription

АГРЕССИВ АКТ

АГРЕССИВ АКТ – тажовузкор хусусиятга эга бўлган ягона хатти-ҳаракат. Шу б-н бирга агрессия акти ҳам мавжуд. Бу босқинчилик урушини бошлашда амалга оширилган ҳаракатдир. Агрессия актини амалга ошириш бошқа давлат ҳудудининг айрим қисмларини эгаллаб олиш, қуролли кучларнинг бошқа давлат ҳудудига киритиш ва ҳ.к.дан иборат. (муал. – Ш.Абдуқодиров) Батафсил »

АГЕНТЛИК

АГЕНТЛИК – бирон бир муассасанинг маҳаллий бўлими, шунингдек, айрим ахборот, воситачилик ва ш.к. муассасаларнинг номи. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 й. 9 дек.даги “Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонидаги иловага биноан агентликлар – республика давлат бошқаруви органи ҳисобланади (мас., Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва ҳ.к.). (муал. – А.Ли) Батафсил »

АВЕСТО

АВЕСТО – “Авесто” китоби милоддан олдинги VI а.да юзага келган. Унинг яратилиши давлат арбоби ва қонуншунос, дин илоҳиётчиси сифатида Заотар ва Отарбон унвонлари соҳиби, ўз даврида «пайғамбар» (эзгулик ҳақида хабар берувчи) сифатида шуҳрат қозонган Спитамон номи б-н боғлиқ. Спитамон Зардушт тахминан м.авв. 630–553 ёки 618–341 й.да яшаган даврда Марказий Осиёда кўчманчилик инқирозга учраб, Турону Эронда эл бўлиб, ўтроқ яшай бошлаган. Берунийнинг ёзишича, “Авесто”нинг қўлёзмаси ўн икки минг молнинг терисига олтин ҳарфлар б-н ёзилган экан. “Авесто” зардуштийлар таълимотининг асосчиси Зардушт ўлимидан ... Батафсил »

АВАРИЯ ИШЛАРИ

АВАРИЯ ИШЛАРИ – ишлаб чиқаришдаги авария (жиддий бузилиш, ўпирилиш, портлаш ва ҳ.к.) ишлаб чиқариш зарурати деб баҳоланиши мумкин бўлган техноген ҳодиса. Корхонада авария юз берганида унинг оқибатларини бартараф қилиш, юз бериши хавфи туғилганда эса унинг олдини олиш мақсадида қатъий чоралар кўрилади. Ана шу мақсадда ходимлар уларнинг розилигисиз вақтинча бошқа ишларга кўчирилишлари ва бунда касби, ихтисослиги эътиборга олинмаслиги мумкин. Лекин иш берувчи ишлаб чиқариш зарурати туғилгани ҳолда ҳам ходимни ёшига, жинсига, саломатлигига тўғри келмайдиган ишларга кўчириши мумкин эмас. А.и. учун дам ... Батафсил »

АВАНС (бўнак)

АВАНС (бўнак) – 1). Ходимга келгусида тўланиши лозим бўлган иш ҳақи ҳисобидан амалга ошириладиган пул тўлови. А.нинг миқдори корхона иш берувчиси томонидан ходимлар вакиллик органи б-н келишилган ҳолда белгиланади. 2). Хизмат сафарига юборилаётган ходимга хизмат сафари харажатларини қоплаш учун олдиндан тўланадиган пул суммаси. Хизмат сафаридан қайтган ходим қилинган харажатлар ҳисоботини тақдим қилади ва ортиқча қилинган харажатлар тўланади, А.нинг сарфланмай қолган қисми эса корхонага қайтарилиши лозим бўлади. 3). Хўжалик эҳтиёжлари (мас., бошқа жойдаги ишга юборилганда озиқ–овқат маҳсулотлари, инвентарлар сотиб олиш учун) ... Батафсил »

АБСОЛЮТ МОНАРХИЯ

АБСОЛЮТ МОНАРХИЯ – давлат бошқарув шаклларидан бири. У барча давлат ҳокимияти (қонун чиқарувчи, ижро этувчи, суд ҳокимияти)ни, шунингдек, диний ҳокимиятни тўлалигича монарх қўлида юридик ва ҳақиқий тўпланиши б-н ифодаланади. Ҳозирги кунда дунёда қуйидаги А.М. (абсолют монархия) давлатлари мавжуд: Баҳрайн, Бруней, Ватикан, Катар, Қувайт, БАА, Уммон, Саудия Арабистони. Бу давлатларнинг айримларида кейинги й.ларда Конс. монархияга ўтиш йўлида илк қадамлар қўйилди. Жумладан, Қувайтда (1962 й.), БААда (1971 й.), Катарда (1972 й.), Баҳрайнда (1973 й.) Конс. қабул қилинди, Қувайт ва Баҳрайнда эса қонунчилик–маслаҳат ... Батафсил »

АБСОЛЮТ

АБСОЛЮТ – “мутлақ” маъносини англатиб, ҳуқуқшуносликда асосан маромига етган, мукаммал даражада шаклланган, ўзга иродага боғлиқ бўлмаган каби сифатларни англатувчи хослик маъносида тушунилади. Мисол учун, мутлақ монархия тушунчаси конс.вий (чекланган) монархиядан фарқли ўлароқ, қиролнинг ташқи ва ички сиёсатни амалга оширишда чекланмаган ваколатларини амалга оширишга ҳақли эканлигини англатади. Ижтимоий муносабатларни тартибга солишда ҳуқуқ ролини мутлақлаштириш ибораси ижтимоий муносабатларни тартибга солишда ҳуқуқнинг ҳукмрон роли назарда тутилади. (муал. – Ф.Мухитдинова) Батафсил »

АБСЕНТЕИЗМ

АБСЕНТЕИЗМ (лотинча absens – йўқлар, келмаганлар) – конс.вий ҳуқуқ фанида сайловчиларнинг сайлов ёки референдумда овоз беришда ихтиёрий иштирок этмасликларини англатувчи атама. Замонавий демократия давлатларида А. кенг тарқалган ҳодиса: одатда овоз беришда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлганларнинг 20 дан 40%гачаси қатнашмайди. (муал. – О.Муҳаммаджонов) Батафсил »

АБРОГАЦИЯ

АБРОГАЦИЯ (инглизча – abrogation) – эскирган, зарурати бўлмаган қонунни бекор қилиш. А. асосан икки хил сабабларга кўра юз беради: 1. агарда қонун фойдасиз (“ўлик қонун”) бўлса. 2. Қонун замон талабларига жавоб бермаса. Аксарият ҳолларда А. ҳодисасида эскирган қонун янгиси б-н алмаштирилади. Ҳуқуқшуносликда эскирган қонун қисман бекор қилиниш ҳоллари дерогация, қонунларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиши эса суброгация иборалари б-н юритилади. ЎзР ўз давлат мустақиллигини қўлга киритган пайтидан эътиборан демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш сиёсатининг амалга оширилиши муносабати б-н ... Батафсил »

АБОРТ

АБОРТ (лотинча abortus–бола ташлаш) – сунъий равишда ҳомилани тўхтатиш. Ҳомила тушириш қонуний (ҳуқуқий) ва жиноий турларга бўлинади. Ҳомила туширишда тиббий нуқтаи назардан мумкин бўлмаган аломатлар деб, ҳомилани тушириш, ўткир ва яширин гонорея мавжудлиги; жинсий аъзоларнинг ўткир ва яширин ўткир яллиғланиши жараёнлари мавжудлиги; қаерда жойлашганлигидан қатъи назар, йиринг ўчоғлари мавжудлиги; ўткир юқумли касалликларнинг мавжудлиги; 12 ҳафтадан ортиқ муддатдаги ҳомиланинг мавжудлиги ҳолатларида содир этилганлигига айтилади. Булардан ташқари, илгариги А.дан кейингиси орасидаги муддат 6 ойдан ошмаган бўлса, шунингдек, А. йўриқномасида назарда тутилган бошқа ... Батафсил »

Юқорига