Yangi hujjatlar

Рукн архиви: А-ҳарфи

Feed Subscription

АНТРОПОМЕТРИЯ

АНТРОПОМЕТРИЯ – антропологиянинг текшириш усулларидан бири. Криминалистикада одамнинг ташқи қиёфа белгилари асосида идентификация қилиш, таниб олиш, экспертиза ўтказишда қўлланиладиган услуб. Машҳур француз антропологи А.Бертильон жиноятчиларни рўйхатга олиш учун уларнинг тана аъзолари ўлчовини асос қилиб олган ва ўз вақтида аҳамиятга эга бўлган услубларини ишлаб чиққан. Жиноий рўйхатда қўл ва бармоқ излари ўрин ола бошлагач, ўлчов усули ўз аҳамиятини йўқота бошлаган. (муал. – Ж.Бобоев) Батафсил »

АНТРОПОГЕН

АНТРОПОГЕН (юнонча – anthropos – одам, gen – насл) – инсоннинг турли табиий, географик ва ижтимоий ҳаёт шароитларига мослашуви натижасида ўзгариш. (37) Батафсил »

АНТИМОНОПОЛ ҚОНУНЧИЛИГИ

АНТИМОНОПОЛ ҚОНУНЧИЛИГИ – ҳуқуқий нормалар ва и-тлар тизими бўлиб, ишлаб чиқарувчиларнинг монополиясидан харидорларнинг ҳимоясини, иқтисодий, ижтимоий, ташкилий ва бошқа чегирма ва стимулларни қарор топтириш йўли б-н (солиқ тўловлари тизими, кредитларни тақдим этишда мавқеларни қонуний аниқлаш, монопол ташкилотларда нархни белгилаш жараёнини бошқариш, ўрта кичик бизнесни яратиш учун қулай ҳуқуқий шароит яратиш, инсофли рақобатни (рағбатлантириш) таъминлашга қаратилган. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »

АНОНИМ МУАЛЛИФ

АНОНИМ МУАЛЛИФ – у ёки бу сабабларга кўра асар муаллифининг номи кўрсатилмаган ҳолда (номсиз) эълон қилинган, чоп этилган асар эгаси. Асар имзосиз эълон қилинган тақдирда асарда исми шарифи ёки номи кўрсатилган ношир, башарти бошқа далиллар бўлмаса, муаллифнинг вакили ҳисобланади ҳамда а.м.нинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш ҳуқуқига эга бўлади. Бу қоида бундай асар муаллифи ўз шахсини ошкор этгунича ва ўзининг муаллиф эканлигини маълум қилгунича амалда бўлади (ФКнинг 1046-м.). (муал. – И.Зокиров) Батафсил »

АНОМАЛИЯ

АНОМАЛИЯ – шахс ва ижтимоий гуруҳларнинг қадриятлари ва меъёрий тизимдаги бузилишлари, ижтимоий ва ҳуқуқий нормаларнинг самарасизлиги. Дивиант (нотўғри) хулқ–билишнинг мақсадига қонуний йўл б-н эришиб бўлмаслиги сабабли вужудга келган ҳолат. Анимик шахс ижтимоий жавобгарликнинг ҳис қилмаслиги, экстремизми б-н ажралиб туради. (муал. – Ж.Абдуллаев) Батафсил »

АНОМАЛ НУҚСОНЛАР

АНОМАЛ НУҚСОНЛАР – инсоннинг тана тузилишидаги айрим хусусиятларнинг табиий ўлчовидан юқорида ёки жуда паст даражада ривожланадиган нуқсонлар: бўйнинг 2 м.дан баланд ёки 1 м.дан пастроқ бўлиши, бошнинг тузилиши шакли ёки ҳажмини умумий ўлчов ёки шакли доирасидан чиқиб кетиши, оёқ ёки қўлнинг ҳаддан ташқари узун–қисқалиги кабилар. (муал. – А.Норбоев) Батафсил »

АНКЕТА МАЪЛУМОТЛАРИНИ ЙИҒИШ

АНКЕТА МАЪЛУМОТЛАРИНИ ЙИҒИШ – сўровчи ва жавоб берувчининг ўзаро муносиб ҳаракатларига асосланган сўров тури. Бунда жавоб берувчи саволлар рўйхати мавжуд бўлган бланкани мустақил равишда тўлдириш. (муал. – Ш.Абдуқодиров) Батафсил »

АНКЕТА

АНКЕТА – респондент томонидан мустақил тўлдирилиши лозим бўлган саволлар рўйхати 1) почтага тааллуқли, 2) тарқатиладиган, 3) экспресс (тез тўлдириладиган), 4) сўров варағи. (муал. – Ш.Абдуқодиров) Батафсил »

АНГЛИЯ-АМЕРИКА ҲУҚУҚИЙ ТИЗИМИ

АНГЛИЯ–АМЕРИКА ҲУҚУҚИЙ ТИЗИМИ – Англияда, шунингдек, (муайян даражада соф кўринишда) АҚШ, Австралия, Ирландия, Канадада ва Англиянинг бошқа собиқ мустамлакаларида амалда бўлган ҳозирги даврнинг асосий ҳуқуқий тизимларидан бири. Инглиз ҳуқуқи континентал Европадан алоҳида ривожланган, Рим ҳуқуқи рецепцияси унга дахл этмаган. Англия норманнлар томонидан истило қилинган 1066 й. инглиз ҳуқуқи вужудга келган тарихий сана ҳисобланади. Бунгача партикуляр, яъни соф маҳаллий хусусиятга эга англосаксон ҳуқуқи мавжуд бўлган. Инглиз – америка ҳуқуқий тизими континентал (роман – герман) ҳуқуқий тизимидан анча фарқ қилади. Инглиз – ... Батафсил »

АНАТОМИК БЕЛГИЛАР

АНАТОМИК БЕЛГИЛАР – одамнинг ташқи қиёфа белгиларининг бир гуруҳини ташкил килувчи туғма ўзига хос белгилар йиғиндиси. Бу гуруҳдаги белгилар «статик» белгилар ҳам дейилади. Бу белгилар инсоннинг боши, умумий гавда тузилиши ва бошқа қисмлардаги турғун белгилари бўлиб, умумўлчов шакллари бўйича ўрганилади. Ташқи қиёфа белгилари маълум тизимда тасвирланиб, инсоннинг «оғзаки портрети» тузилади ва асосан тергов, тезкор қидирув фаолиятида бедарак йўқолган ва жиноий жавобгарликдан қочиб яшириниб юрган шахсларни қидиришда, шунингдек, шахси номаълум мурдаларни аниқлаш учун тегишли ҳужжатлар орқали текширишда қўлланилади. (муал. – А.Норбоев) Батафсил »

Юқорига