БЛАНКЕТ ДИСПОЗИЦИЯ – муайян жиноятнинг белгиларини бошқа ҳуқуқ соҳасига оид қонунлар ёки меъёрий ҳужжатлар асосида аниқланиши. Мас., ЖКнинг 200-м. диспозицияси бўйича унда ветеринария ёки зоотехника қоидаларини бузиш ҳайвон ёки паррандалар эпидемияси (эпизоотияси) тарқалишига, уларнинг ялпи қирилиб кетишига ёки бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса, ушбу м. б-н жавобгарликка тортишга асос бўлади. Ветеринария қоидалари ва зоотехника қоидалари ЎзР қонунлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ёки тегишли вазирликларнинг йўриқномаларида белгилаб қўйилиши мумкин. Жиноятнинг обьектив томонини аниқлашда ушбу қоидалар кўрсатилган ҳужжатларга мурожаат қилинади ... Батафсил »
Рукн архиви: Б-ҳарфи
Feed SubscriptionБИТИМНИНГ ҲАҚИҚИЙ ЭМАСЛИГИ
БИТИМНИНГ ҲАҚИҚИЙ ЭМАСЛИГИ – битимларнинг мазмуни қонунга ва қонун асосида чиқарилган ҳуқуқий ҳужжатларга, умуминсоний қоидаларга мувофиқ бўлмаса, уни тузувчи шахслар муомала лаёқатига эга бўлмаса, номигагина тузилиб, у юридик оқибат туғдирмаса ва тузишда қонунда белгиланган шаклга риоя этилмаса б.ҳ.э деб топилади. Битим ФКда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар ҳақиқий эмас, ўз–ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим деб ҳисобланади. Бундай битим ҳақиқий эмаслигининг тан олиш тўғрисидаги талабни ҳар қандай манфаатдор шахс ... Батафсил »
БИТИМЛАРНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ
БИТИМЛАРНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ – ер участкалари ва б. кўчмас мол-мулк б-н боғлиқ (бошқа шахсга бериш, ипотека, узоқ муддатли ижара, меросни қабул қилиб олиш каби) б.д.р.ў. керак. Кўчмас мол-мулк хусусида тузилган битимларни рўйхатдан ўтказиш ва тегишли реестрларни юритиш тартиби қонун ҳужжатлари б-н белгиланади. Қонун ҳужжатларида муайян турдаги кўчар мол-мулк хусусида тузиладиган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ҳам белгилаб қўйилиши мумкин. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »
БИТИМ ШАКЛЛАРИ
БИТИМ ШАКЛЛАРИ – битим тузиш усули. Битимлар оғзаки ва ёзма (оддий ёки нотариал тасдиқланган) шаклда тузилади (ФКнинг 105-м., 1–банди). ФКнинг 106-м.га биноан қонун ҳужжатларида ёки тарафларнинг келишувида ёзма тасдиқланган шакл белгилаб қўйилмаган, жумладан, у тузилаётган вақтнинг ўзидаёқ бажариладиган битим оғзаки тузилиши мумкин. Жетон, патта ёки одатда қабул қилинган бошқа белги бериш б-н тасдиқланган битим, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, оғзаки шаклда тузилган битим ҳисобланади. Ёзма шаклда тузилган шартнома бажаришга қаратилган битимлар, агар қонун ҳужжатлари ва шартномага зид бўлмаса, ... Батафсил »
БИТИМ ТУЗИШ
БИТИМ ТУЗИШ – жисмоний ва юридик шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини белгилаш, ўзгартириш ва бекор қилишга қаратилган ҳаракатларни белгиланган усулда, шаклда ва мазмунда содир этиши, амалга ошириши. Бир томонлама битим тузишда бир тарафнинг хоҳиш-иродаси етарли, кўп томонлама битимда тарафларнинг келишуви бўлиши керак. Битим оғзаки ва ёзма шаклда тузилиши мумкин. Юридик шахсларнинг ўзаро ва фуқаролар б-н тузган битимлари ҳамда фуқаролар ўртасида тузилган битимлар белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баробаридан ортиқ суммадаги битимлари ёзма бўлиши керак. Тарафларнинг талабига биноан ва ... Батафсил »
БИТИМ
БИТИМ – фуқаролик ҳуқуқида фуқаро ва юридик шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқи ва мажбуриятларини ўрнатиш, ўзгартириш ёки тўхтатишга қаратилган ҳаракат. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »
БИРЛАМЧИ ҲУЖЖАТЛАР
БИРЛАМЧИ ҲУЖЖАТЛАР – бухгалтерлик ҳисобида хўжалик ишларини амалга ошириш чоғида тузиладиган ва унинг биринчи расмий далили бўлган ҳужжатлар. (муал. – Б.Ахроров) Батафсил »
БИРИНЧИ ИНСТАНЦИЯ СУДИ
БИРИНЧИ ИНСТАНЦИЯ СУДИ – суд мажлисида иш ҳолатларини бевосита ўрганиб чиқиш ва аниқлаш ҳамда у асосда ҳал қилув қарори ва ҳукм чиқариш ҳуқуқи берилган суд поғонаси. Фуқаролик ишларини туманлараро фуқаролик ишлари бўйича суди биринчи инстанция суди сифатида кўриб чиқади. Вилоят, Тошкент ш., Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди ҳудудидаги ҳар қандай фуқаролик ишини туманлараро (ш.) судидан олиб биринчи инстанция суди сифатида ўзининг иш юритишига қабул қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳар қандай фуқаролик ишини Ўзбекистон Республикасининг исталган судидан олиб, биринчи инстанция ... Батафсил »
БИРЖА ТОВАРИ
БИРЖА ТОВАРИ – белгиланган тартибда биржа савдоларига чиқарилган муайян тур ва сифатдаги товар, шу жумладан, товарга доир стандарт, контракт. Ер, ер ости бойликлари, сувлар, бошқа табиий ресурслар, маданий мерос ва интеллектуал мулк объектлари, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ фуқаролик муомаласидан чиқарилган мол-мулк биржа товари бўлиши мумкин эмас. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »
БИРЖА КУРСИ
БИРЖА КУРСИ – биржада ташкил қилинувчи бозорда қимматбаҳо қоғозларнинг сотилиш нархи. (муал. – Н.Имомов) Батафсил »