БАРТЕР – айирбошлаш шартномасида бир тараф иккинчи тарафга товарни бошқа товарга алмаштириш йўли б-н топшириши. Одатда, айирбошланаётган товарнинг қиймати бир-бирига мутаносиб бўлиши керак. Агар айирбошланаётган товар қиймати иккинчи товар қийматидан паст бўлса, у ҳолда қўшимча ҳақ тўланади. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »
Рукн архиви: Б-ҳарфи
Feed SubscriptionБАРТАРАФ ҚИЛИБ БЎЛМАЙДИГАН КУЧ
БАРТАРАФ ҚИЛИБ БЎЛМАЙДИГАН КУЧ – фуқарони ҳуқуқий жавобгарликдан озод этувчи асослардан бири. Б.қ.б.к. одатда шартномали муносабатларга нисбатан татбиқ этилади. ФКнинг 333-м.га асосан башарти, қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган шахс мажбуриятни лозим даражада бажаришга енгиб бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор) туфайли имкон бўлмаганлигини исботлай олмаса, жавобгар бўлади. Қарздорнинг шартлашувчи шериклари томонидан мажбуриятларнинг бузилиши, мажбуриятни бажариш учун зарур товарларнинг бозорда йўқлиги, қарздорда ... Батафсил »
БАРМОҚНИНГ ПОЗИТИВ ВА НЕГАТИВ ИЗЛАРИ
БАРМОҚНИНГ ПОЗИТИВ ВА НЕГАТИВ ИЗЛАРИ – турли моддий нарсаларда шахс томонидан қолдирилган қўл ва бармоқ излари. Одамнинг қўли теккан юза юмшоқ ўзгарувчан бўлса, ҳажмли излар ҳосил бўлади. Из қолдирувчи қўл бўёқ, қон, сиёҳ ва ҳ.к. б-н ифлосланган бўлса ёки уларда терининг ёғлари бўлса, кўпинча объектларда юзаки излар ҳосил бўлади. Амалиётда одам қўл терисидан ажралиб чиқадиган ёғ аралаш суюқликдан объектларни (шиша, қоғоз, силлиқ юзали материаллар) ушлаши вақтида ҳосил бўлган излар учраб туради. Бу излар кўзга кўринмайдиган (латент) излар дейилади. Криминалистикада уларни ... Батафсил »
БАРМОҚНИНГ ДИСТАЛ ОҚИМИ
БАРМОҚНИНГ ДИСТАЛ ОҚИМИ – одам қўлининг бармоқлари тузилиш жиҳатидан дистал, яъни тирноқ ости нақш чизиқлари ҳисобланади. Тирноқ ости нақш чизиқлари бармоқнинг базис қисмига параллел бўлиб марказига яқин жойлашади. Тирноқ ости нақш чизиқлари кенглиги базис ва лотерал оқимларнинг кенглигидан икки баробар ортиқ бўлиб, ўлчами 3 см гача бўлади. (муал. – А.Норбоев) Батафсил »
БАРМОҚ НАҚШЛАРИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
БАРМОҚ НАҚШЛАРИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ – папиляр нақшнинг ўзига хослиги (индивидуаллиги) уни тавсифловчи белгилар йиғиндисининг такрорланмаслигидан иборатдир. Папиляр нақшлар умумий ва хусусий белгиларга эга. Умумий белгиларга нақшнинг тури (ёйсимон, айланасимон, сиртмоқсимон), кўриниши (мас., оддий, пирамидасимон сиртмоқлар) киради. Хусусий белгилар илмоқлар, кўзчалар, бўлакчалар, кўприклар ва ҳ.к. кўринишдаги папиляр чизиқлар тузилишининг турли кўринишларидан иборат. Улар ҳар қандай папиляр нақшда учрайди, бироқ уларнинг ўзаро жойлашуви нақшни индивидуаллаштиради. (муал. – А.Норбоев) Батафсил »
БАРКЛАЙ
БАРКЛАЙ – ов милтиқларининг патронларига капсул (пистон) ўрнатиш учун ишлатиладиган мослама. Патронларда Б. мосламаси қолдирадиган излар ушбу патронларни идентификация қилишга имкон беради. Б.нинг “диана” деб аталган тури ҳам бор. (муал. – Ж.Бобоев) Батафсил »
БАРИМТА (баранта
БАРИМТА (баранта) – кўчманчи қабилаларда бир уруққа бошқа бир уруғ томонидан етказилган зарарни тўлашга ёки таҳқир қилинган томоннинг иззат–нафсини қондиришга мажбур этиш мақсадида гаров тариқасида унинг молларини зўрлик б-н ҳайдаб кетиш ёки мол-мулкини босиб олиш одати. Мас., жавобгар томон жарима тўлашдан бош тортгудек бўлса, бийлар суди томонидан Б. ҳақида қарор чиқарилган. (муал. – Ғ.Абдумажидов) Батафсил »
БАНКРОТЛИК
БАНКРОТЛИК – хўжалик суди томонидан эътироф этилган, қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини тўла қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини тўла ҳажмда бажаришга қодир эмаслиги. Бундай мажбуриятлар юзага келган кундан эътиборан уч ой давомида қарздор томонидан бажарилмаса, бу ҳолат унинг б. аломатлари деб эътироф этилади. Б. аломатлари юзага келган тақдирда, қарздорнинг раҳбари бу ҳақда қарздорнинг муассисларига (иштирокчиларига), бошқарув органларига ёки қарздорнинг мол-мулки эгасига ёзма шаклда хабар қилиши шарт. Қарздор тугатиш комиссияси ёки тугатувчи хўжалик судига ариза беришга мажбур. ... Батафсил »
БАНКНОТ – БАНК БИЛЕТИ
БАНКНОТ – БАНК БИЛЕТИ – давлат банки томонидан чиқарилган фоизсиз мажбуриятлар – кредит билетлари; кредит маблағларининг асосий кўриниши; давлат харажатларини, банкларнинг ссуда операцияларини қоплаш учун чиқарилади ҳамда олтин ва б. қимматбаҳо нарсалар б-н таъминланади. (муал. – А.Ли) Батафсил »
БАНКНИНГ УСТАВ КАПИТАЛИ
БАНКНИНГ УСТАВ КАПИТАЛИ – банк муассислари ва акциядорлари тўлаган пул маблағлари. Кредитга ва гаровга олинган маблағлардан ҳамда бошқа жалб этилган маблағлардан Б.у.к.ни шакллантириш учун фойдаланишга йўл қўйилмайди. Алоҳида ҳолларда қонун ҳужжатларига мувофиқ Б.у.к.ни шакллантириш учун бюджет маблағларидан фойдаланилиши мумкин. Энг кам устав капитали банк муассислари томонидан уни рўйхатга олиш пайтигача тўланиши керак. Устав капитали учун тўланадиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ёки бошқа банкларида очилган жамғариш ҳисобварағига ўтказилади. Кўрсатилган маблағлардан депозит сифатида фойдаланиш мумкин. Банклар устав капиталининг энг кам миқдори ... Батафсил »