БОЖХОНА ДЕКЛАРАЦИЯСИ – божхона назоратини амалга ошириш учун зарур маълумотлар тўғрисидаги ёзма ёки оғзаки баёнот. Б.д. ЎзР Давлат божхона қўмитаси белгилаган муддатларда берилади. Б.д. жисмоний шахслар божхона чегараси орқали товарларни тижорат мақсадини кўзламаган ҳолда, қўл юки орқали ва кузатиб бориладиган юк (багаж)ни ўтказган пайтда товарларни тақдим этиш б-н бир вақтда берилади. Товарлар учун божхона расмийлаштирувидан ўтказилаётган божхона органига декларация топширилади. Товарлар ташийдиган транспорт воситалари товарлар б-н бир вақтда декларацияланади. Юксиз транспорт воситалари ва йўловчилар ташиётган транспорт воситалари ЎзРнинг божхона чегарасини ... Батафсил »
Рукн архиви: Б-ҳарфи
Feed SubscriptionБОЖХОНА ГАРОВ ХАТИ
БОЖХОНА ГАРОВ ХАТИ – юк эгаси бож тўлагунча юкларнинг гаровга олинганлигини тасдиқловчи ҳужжат. (муал. – А.Ли) Батафсил »
БОЖХОНА ВАКИЛИ
БОЖХОНА ВАКИЛИ – божхонанинг экспорт учун маҳсулот етказиб берувчи ёки уни импорт бўйича олувчи корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларда транспорт воситалари, товарлар ва б. мулкларнинг ўша корхоналарнинг ўзида бевосита назорат қилишини ташкил этувчи шахс. (муал. – А.Ли) Батафсил »
БОЖХОНА БРОКЕРИ (ВОСИТАЧИСИ)
БОЖХОНА БРОКЕРИ (ВОСИТАЧИСИ) – ўзини вакил қилган шахс ҳисобидан ва унинг топшириғига биноан божхона расмийлаштируви бўйича операцияларни ўз номидан ўтказувчи ҳамда божхона иши соҳасида бошқа воситачилик вазифаларини бажарувчи ЎзРнинг юридик шахси. Б.б. б-н уни вакил қилган шахснинг ўзаро муносабатлари шартнома асосида йўлга қўйилади. Б.б.нинг божхона органлари олдидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари уни вакил қилган шахс б-н тузилган шартномада чеклаб қўйилиши мумкин эмас. Юридик шахс Б.б. сифатида фаолият олиб бориш учун: ходимлар штатида божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисга эга бўлиши; божхона тўловларини тўлаётган, ... Батафсил »
БОЖХОНА БАҲОСИ
БОЖХОНА БАҲОСИ – олиб кирилаётган товар юзасидан тузилган битимнинг қийматига қараб баҳолашнинг асосий усули. ЎзРнинг божхона ҳудудига олиб кирилаётган товарнинг б.б. – олиб кирилаётган товар учун ЎзР божхона чегарасидан ўтиш вақтида амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган баҳодан иборат, бундан: божхона қийматини эълон қилиш вақтида декларант фойдаланган маълумотлар, ҳужжатлар ва қонун ҳужжатларида белгиланган чекловлар мустасно; товарларнинг сотилиши ёки нархи баҳоланаётган товарларнинг б.б. аниқлаб бўлмайдиган ҳолга олиб келган, харидор товарни кейинчалик қайта сотиши, тасарруф этиши ёки ундан фойдаланишидан келган тушумнинг бирон–бир ... Батафсил »
БОЖ УНДИРИШ
БОЖ УНДИРИШ – давлат божи суд муассасаларига бериладиган даъво аризаларидан, органлар ва мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракат (қарор)лари устидан берилган шикоятлар, алоҳида тартибда кўриладиган ишлар бўйича аризалар, судларнинг ҳал қилув қарорлари устидан кассация тартибида шикоятлар ва назорат тартибида протестлар келтириш тўғрисида аризалар берганлик учун, шунингдек, суд муассасалари томонидан қоғозлар ва ҳужжатларнинг нусхалари берилганлиги учун олинади. Давлат божининг миқдори ва унинг тўланиш тартиби “Давлат божи тўғрисида”ги ЎзРнинг 1992 й. 9 дек. қонуни ва шу асосда Вазирлар Маҳкамасининг 1994 й. 3 нояб.даги 533–сонли “Давлат ... Батафсил »
БОЖ ТЎЛОВЛАРИ
БОЖ ТЎЛОВЛАРИ – товарлар ва транспорт воситаларининг божхона чегарасидан ўтишида, шунингдек, БК белгиланган бошқа ҳолатларда божхона органлари томонидан олинадиган тўловлар. БКга кўра, Б.т.га қуйидагилар киради: 1) бож; 2) қўшимча қиймат солиғи; 3) акциз солиғи; 4) ЎзР божхона органлари томонидан лицензия берилганлиги учун йиғимлар; 5) божхона расмийлаштируви бўйича малака аттестати берилганлиги учун йиғимлар; 6) божхона йиғимларини расмийлаштирганлик учун божхона йиғимлари; 7) товарларни сақлаш учун божхона йиғимлари; 8) товарларни божхона орқали кузатиб бориш учун олинадиган йиғимлар; 9) дастлабки қарорни қабул қилганлик учун ... Батафсил »
БОЖ ТАРИФИ
БОЖ ТАРИФИ – божхона чегарасидан олиб ўтиладиган, ЎзР ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатураси принциплари ва қоидаларига мувофиқ ҳолда бир тизимга солинган товарларга нисбатан қўлланиладиган бож ставкаларининг тўплами. Товар номенклатураси ЎзР Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Агар ЎзРнинг халқаро шартномасида бож тарифи тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. (муал. – А.Ли) Батафсил »
БОЖ ИМТИЁЗЛАРИ
БОЖ ИМТИЁЗЛАРИ – юридик ва жисмоний шахсларга бойликлар, шахсий буюмлар, бошқа предметларни олиб кириш, олиб чиқиш ёки ўтказишда бериладиган афзалликлар. Б.и. – умумий қўлланиладиган божхона режимида қулай истиснолар сифатида намоён бўлади. Улар қуйидаги шаклларда берилади: божлар ва йиғимлардан озод қилиш, божхона чегараларидан товарлар, шахсий буюмларни ўтказишнинг осонлаштирилган тартибини қўллаш ёки бундай тартибни умуман қўлламаслик, умумий қоида бўйича тақиқланган бирор нарсани мамлакатга олиб кириш ёки олиб чиқиш ҳуқуқини бериш. Юридик табиатига кўра, б.и. халқаро шартномага асосланган конвенциявий ҳамда давлат бир тарафлама ... Батафсил »
БОЖ
БОЖ – ЎзРнинг божхона чегарасидан товарлар олиб ўтилаётганда божхона органлари томонидан ундириладиган тўлов; божхона йиғимларининг турларидан бири. ЎзРда импорт божи, экспорт божи, мавсумий ва алоҳида (махсус, демпингга қарши, компенсация) турлари бор. Б. ставкалари ЎзРнинг бутун ҳудудида ягона бўлиб, товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтувчи шахсларнинг кимлиги, битимларнинг қандай турдалиги ва б. омиллардан қатъи назар, ўзгартирилиши мумкин эмас. (муал. – Қ.Абдурасулова) Батафсил »