ДЎППОСЛАШ – уч ёки ундан ортиқ марта шахсга зарба бериш. Баданга шикаст етказмаган ҳолда муттасил равишда д. орқали қийнаш шаклидаги жиноят. Шунингдек, д. орқали баданга турли даражада шикаст ҳам етказилиши учрайди. Етказилган шикаст даражасига қараб ЖКнинг тегишли моддасида назарда тутилган жиноятлар содир этилган деб ҳисоблаш мумкин. (муал. – И.Беков) Батафсил »
Рукн архиви: Д-ҳарфи
Feed SubscriptionДУНЁВИЙ ДАВЛАТ
ДУНЁВИЙ ДАВЛАТ – давлатнинг конституциявий–ҳуқуқий таърифи бўлиб, черковнинг давлатдан ажратилиши, улар фаолиятини чеклашни англатади (қ. Черковнинг давлатдан ажратилиши). Давлатнинг дунёвийлик характери унга диний озчиликни ташкил этувчилар ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида улар черковлари ва диний жамоаларига давлат бюджетидан моддий ёрдам кўрсатишига тўсқинлик қилмайди. (муал. – Ж.Абдуллаев) Батафсил »
ДУАЛИСТИК РЕСПУБЛИКА
ДУАЛИСТИК РЕСПУБЛИКА – конституциявий ҳуқуқ фанида президентлик республикаси атамасининг синоними сифатида ишлатиладиган атама. Батафсил »
ДУАЛИСТИК МОНАРХИЯ
ДУАЛИСТИК МОНАРХИЯ – конституциявий монархиянинг парламентар монархия б-н бирга икки туридан бири (қ. Монархия). Абсолют монархиядан парламентар монархияга ўтишнинг тарихий ўтиш шакли ҳисобланади. Д.м.да монарх ҳокимияти конс. б-н чекланади, аммо монарх ҳам расман конституциявий нормалар туфайли, ҳам кўпроқ демократия и-тларининг заифлиги, яхши ривожланмаганлиги туфайли кенг ҳокимият ваколатларини сақлаб қолади, д.м.да монарх шу давлат сиёсий тизимининг марказида туради. Мас., Д.м.да ҳукумат расман икки карра – ҳам монарх, ҳам парламент олдида жавобгар бўлади, аммо аслида қоидага кўра монарх иродасига бўйсунади. Ҳозирги кунда ... Батафсил »
ДОТАЦИЯ
ДОТАЦИЯ (лотинча dotatio – совға) – 1) фуқароларга ва ташкилотларга зарарни қоплаш учун ёки бошқа мақсадларда ажратиладиган давлат ёрдами; қўшимча тўлов; 2) маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларини олинган даромадлари қопламайдиган корхонага ушбу харажатларни қоплаш, шунингдек, аҳолига сотиладиган айрим товарларнинг чакана нархини нисбатан паст даражада ушлаб туриш учун бюджетдан ажратиладиган пул маблағлари суммаси; 3) қуйи ҳудудий даражада минимал бюджетни шакллантириш учун ажратилган ва тартибга солувчи харажатлар етишмаган тақдирда юқори даражадаги бюджетдан ажратиладиган пул суммаси. Д.ни ажратиш бепул ва қайтарилмас асосда ... Батафсил »
ДОМИНИОН
ДОМИНИОН (қарам ер, ўлка) – собиқ Британия империясининг ўзини–ўзи бошқарадиган қисмларининг, 1931 й.дан кейин эса айрим мамлакатлар – мустақиллик олган, аммо ҳамкорликда аъзо бўлиб қолган ва давлат бошлиғи сифатида инглиз монархини тан оладиган (уни бу мамлакатларда Англия генерал–губернатори ифода этади), собиқ инглиз мустамлакаларининг номи. Ҳозирги кунда Д. атамаси деярли ишлатилмайди. (муал. – Ж.Абдуллаев) Батафсил »
ДОИМИЙ ТАРБИЯДА БЎЛГАНЛАРНИНГ ЎЗ ТАРБИЯЧИЛАРИГА ТАЪМИНОТ БЕРИШ МАЖБУРЯТИ
ДОИМИЙ ТАРБИЯДА БЎЛГАНЛАРНИНГ ЎЗ ТАРБИЯЧИЛАРИГА ТАЪМИНОТ БЕРИШ МАЖБУРЯТИ – меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож эри ёки хотини (собиқ эри ёк хотини) ёки вояга етган меҳнатга лаёқатли болалари бўлмаган ёхуд улардан таъминот учун маблағ ололмайдиган, амалда уларни тарбиялаганларга таъминот бериш мажбурияти уларнинг доимий тарбияси ва таъминотида бўлган шахслар зиммасига юклатилиш мумкин. Бундай мажбурият васийликда (ҳомийликда) турган шахслар зиммасига юклатилмайди. (муал. – Ш.Юлдошева) Батафсил »
ДИСТРИКТ
ДИСТРИКТ (инглизча district) – айрим хорижий мамлакатларда (маъмурий, суд, сайлов) округ. (муал. – С.Хидиров) Батафсил »
ДИСТРИБЬЮТЕР
ДИСТРИБЬЮТЕР (инглизча distrbutor) – йирик ишлаб чиқариш корхоналаридан улгуржи савдо асосида олинадиган маҳсулотларни сотишни амалга оширувчи фирма. Д. ўз омборига эга бўлиб, ишлаб чиқарувчилар б-н узоқ муддатли шартномавий муносабатларга киришади ва товар бозорида ишлаб чиқарувчининг манфаатларини ифодалайди. Ишлаб чиқарувчилар б-н муносабатлар д.лик шартномалари орқали тартибга солинади. Унда товарнинг улгуржи баҳосига устама, улгуржи баҳога чегирма, товарлар партияси ҳажми ва етказиб бериш тартиби, ҳақ тўлаш шакллари каби масалалар ўз аксини топади. Устама ва чегирмалар д. даромадини ташкил этади. (муал. – Л.Хван) Батафсил »
ДИСТАНЦИОН НАЗОРАТ
ДИСТАНЦИОН НАЗОРАТ – тижорат банклари молиявий аҳволини ҳар куни мониторинг қилиш, улар томонидан Марказий банкка тақдим этиладиган ҳисоботларни таҳлил этишга асосланган банк назоратининг тури (усули). Д.н.нинг мақсади муаммоларни дастлабки босқичда аниқлашдан иборат. Марказий банк ўзидан қуйи турувчи банклар устидан билвосита назоратни амалга оширади. (муал. – Л.Хван) Батафсил »