ДАВЛАТ ҚЎМИТАЛАРИ – умумдавлат бошқарув вазифаларини бажарадиган соҳалараро давлат бошқаруви марказий идоралари. Д.қ. тегишли тармоқ муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади. Д.қ. тегишли тармоқдаги аҳвол учун масъул ҳисобланади. «ЎзР Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонун (1993 й. 6 май) ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари Д.қ. нинг ҳуқуқий ҳолатини белгилаб беради. (муал. – О.Муҳаммаджонов) Батафсил »
Рукн архиви: Д-ҳарфи
Feed SubscriptionДАВЛАТ ҚАРЗИ
ДАВЛАТ ҚАРЗИ – давлат томонидан ички маблағни ва хориждан маблағни харажат қилиши натижасида вужудга келган мажбуриятлари йиғиндиси. ЎзРнинг 2000 й. 14 дек.да қабул қилинган «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ички ва ташқи қарзларига оид фаолиятни амалга ошириш вақтида қуйидаги қарз мажбуриятларидан фойдаланилиши мумкин: қисқа муддатли (бир й.гача), ўрта муддатли (бир й.дан беш й.гача) ва узоқ муддатли (беш й.дан ортиқ) давлат қимматли қоғозлари; кредитлар (қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли кредитлар); кафолатлар; бюджет даромадалари б-н харажатлари ўртасидаги вақтинча узилишни қоплаш ... Батафсил »
ДАВЛАТ ЮРИСДИКЦИЯСИ
ДАВЛАТ ЮРИСДИКЦИЯСИ – давлат суд ва маъмурий органларининг ўз ваколатларидан келиб чиқиб ишларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш ҳуқуқи. Халқаро ҳуқуқда ҳудудий ва шахсий (миллий) юрисдикция фарқланади. Ҳудудий юрисдикция деганда муайян ҳудуд доирасида амалга ошириладиган Д.ю. тушунилади. Давлат ўз ҳудудида, тегишли халқаро битимларда бошқача қоида назарда тутилгандан ташқари ҳолларда, тўла юрисдикцияни амалга оширади. Давлат чекланган мақсадли юрисдикцияни ўз континентал шелфи ва иқтисодий зонаси доирасида амалга оширади. Давлат шахсий (миллий) юрисдикцияни ўзининг ҳудудидан ташқарида, м–н, очиқ денгизда, Антарктикадаги фуқароларига нисбатан амалга ... Батафсил »
ДАВЛАТ ЭКОЛОГИЯ НАЗОРАТИ
ДАВЛАТ ЭКОЛОГИЯ НАЗОРАТИ – атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва аҳолининг экологик хавфсизлигини таъминлаш қоида–талабларини барча вазирлик, давлат қўмиталари, идоралар, юридик шахслар, мансабдорлар ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши юзасидан махсус ваколатли органларнинг текшириш ва чораларни кўриш б-н боғлиқ фаолияти. Давлат геология қўмитаси ўзига юклатилган илмий, маданий, эстетик ва б. аҳамиятга эга бўлган алоҳида қўриқланадиган геологик объектлар (илмий ва ўқув полигонлари, геология қўриқхоналари, заказниклар, нодир геологик тоғ жинслари, ғорлар ва б.) ҳудудларида илмий тадқиқот ишлари олиб борилишини ... Батафсил »
ДАВЛАТ ЭКОЛОГИК ЭКСПЕРТИЗАСИ
ДАВЛАТ ЭКОЛОГИК ЭКСПЕРТИЗАСИ – ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси органлари томонидан амалга ошириладиган экологик экспертиза. Д.э.э.: прогноз қилинаётган, мўлжалланаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик ва б. хил фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини; атроф муҳитнинг ҳолатига ва фуқаролар соғлиғига зарар кўрсатиши мумкин бўлган ёки зарарли таъсир кўрсатиши мўлжалланаётган ва амалга оширилаётган хўжалик ҳамда бошқа хил фаолиятнинг экологик хавфлилик даражасини; атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича назарда тутилаётган тадбирларнинг етарлилиги ва асослилигини аниқлаш учун ўтказилади. ... Батафсил »
ДАВЛАТ ШИОРИ
ДАВЛАТ ШИОРИ – кўпгина хорижий мамлакатларда давлат ва унинг суверенитети рамзларидан бири, одатда у муайян давлат ва жамиятнинг энг олий қадриятларини, унинг мафкуравий асосларини ифодаловчи чуқур маъноли қисқа иборадан иборат бўлади (мас., ГФРда – «Бирлик, қонун ва эркинлик», Буюк Британияда – «Худо ва шахс ҳуқуқи» кабилар). Қоидага кўра Д.ш. баъзан давлат гербига жойлаштирилади, аммо бевосита конс.да мустаҳкамланади. Мас., Франция Конс. 4–қисм 2-м.да: «Республика шиори – «Эркинлик. Тенглик. Қардошлик» дейилган. (муал. – Ж.Абдуллаев) Батафсил »
ДАВЛАТ ШАКЛИ
ДАВЛАТ ШАКЛИ – давлатнинг олий органларини ташкил этиш усули, давлат ҳокимиятининг ҳудудий тузилиши ва ҳокимиятни амалга ошириш усуллари. Д.ш. уч таркибий қисм: бошқарув шакли, давлат тузилиши шакли ва сиёсий тузумдан иборат. Д.ш. давлат моҳияти ва мазмунини бевосита ифодалайди. Давлатнинг моҳияти ва мазмуни (вазифалари) қандай бўлса, унинг шакли ҳам, пировард натижада, шундай бўлади. Давлатнинг моҳияти у қайси табақалар, ижтимоий гуруҳлар, синфларнинг хоҳиш–иродаси ва манфаатларини ҳимоя қилишида намоён бўлади. Давлатни мазмун нуқтаи назаридан кўриб чиқиш у қайси йўналишларда ва қандай фаолият кўрсатишини ... Батафсил »
ДАВЛАТ ЧЕГАРАСИ РЕЖИМИ
ДАВЛАТ ЧЕГАРАСИ РЕЖИМИ – давлат чегарасини жиҳозлаш ва уни асраш устидан назорат қилиш, давлат чегарасининг шахслар ва транспорт воситалари томонидан кесиб ўтилиши, чегара орқали товарлар, бошқа мол-мулк ва ҳайвонларни олиб ўтиш, шахслар, транспорт воситалари, товарлар, бошқа мол-мулк ва ҳайвонларни ўтказиш, Давлат чегарасида ёки унинг яқинида хўжалик фаолияти ва б. фаолият юритиш тартибини белгиловчи қоидалар мажмуи. Д.ч.р.: Давлат чегарасини жиҳозлаш ва уни асраш устидан назорат қилиш; Давлат чегарасининг шахслар ва транспорт воситалари томонидан кесиб ўтилиши; Давлат чегараси орқали товарлар, бошқа мол-мулк ... Батафсил »
ДАВЛАТ ЧЕГАРАСИ
ДАВЛАТ ЧЕГАРАСИ – давлатлар ҳудудини бир-биридан ажратиб турувчи, ер ва сув устидан ўтувчи чизиқлар. Д. ч. муайян давлатнинг ҳудудлари ниҳоясини аниқ белгилаб беради. Д. ч. дахлсиз ва уларнинг бузилиши давлат суверенитетининг бузилиши ҳисобланади. Ҳар бир давлат ўз чегаралари хавфсизлиги ва бузилмаслигини таъминлаш бўйича чоралар кўриш ҳуқуқига эга. Д.ч.да қонун орқали давлат томонидан ўрнатилувчи ёки чегарадош давлат б-н келишган ҳолда ўрнатилувчи махсус чегара тартиби мавжуд. Қўшни давлатлар б-н чегаралар шартнома ва қонун асосида белгиланади. Д.ч.ни зўрлик б-н ўзгартириш халқаро ҳуқуқ томонидан ... Батафсил »
ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИСИ
ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИСИ – давлат хизмати лавозимининг мажбуриятларини республика бюджети маблағлари ҳисобидан тўланадиган пул мукофоти эвазига ЎзР қонунларида белгиланган тартибда бажарадиган фуқаро. Д.х. бошқалардан, яъни ишчилардан, деҳқонлардан, жамоат ташкилотлари ходимларидан фарқ қилади, жумладан, д.х. маълум бир мансабни эгаллаб туради. Давлат д.х.ларининг ҳуқуқий ҳолатини, яъни бажарадиган ишининг характерини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, д.х.ларини рағбатлантириш ва жавобгарликка тортиш тартибини ва б. ҳолатларни белгилаб беради. (муал. – У.Мирзаев) Батафсил »