ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ – ЎзРнинг 1991 й. 19 ноя.да қабул қилинган “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонуни б-н тартибга солинади. Унга кўра, давлат тасарруфидан чиқариш – давлат корхоналарини ва ташкилотларини хўжалик ширкатлари ва жамиятларига, давлатга қарашли мулк бўлмайдиган бошқа корхоналар ташкилотларга айлантиришдир. ЎзР оммавий мулки объектлари тўлиқ равишда ёки қисман давлат тасарруфидан чиқарилади. Ер (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно), ер ости бойликлари, ички сув, ҳаво ҳавзаси, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, бошқа табиий ресурслар, маданият бойликлари ва тарихий ... Батафсил »
Рукн архиви: Д-ҳарфи
Feed SubscriptionДАВЛАТ СУВ КАДАСТРИ
ДАВЛАТ СУВ КАДАСТРИ – ягона давлат сув фондини ташкил этувчи сув объектлари, сув ресурсларининг режими, сифати ва ундан фойдаланиш ҳақидаги, шунингдек, сувдан фойдаланувчилар тўғрисидаги маълум тарзда тартибга солинган, доимий тўлдириб бориладиган ва зарурат бўлганда аниқлаштириладиган маълумотлар тўплами. Д.с.к.ни сув ресурслари ва сувдан фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотлар эканлиги боис сувнинг паспорти деб тушуниш мумкин. Д.с.к.нинг объекти бўлиб ер усти ва ер ости сув объектлари ва ресурслари ҳисобланади. Д.с.к.нинг предмети бўлиб сув ресурсларидан миқдор ва сифат кўрсаткичлари бўйича фойдаланишни ҳар томонлама ўрганиш ва ... Батафсил »
ДАВЛАТ СОЛИҚЛАРИ
ДАВЛАТ СОЛИҚЛАРИ– ЎзР ҳудудида солиқлар ва йиғимлар Олий Мажлис томонидан белгиланади. Уларга умумдавлат солиқлари, маҳаллий солиқлар ва йиғимлардан иборат. Умумдавлат солиқларига қуйидагилар киради: 1) юридик шахслардан олинадиган даромад солиғи; 2) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи; 3) қўшилган қиймат солиғи; 4) акциз солиғи; 5) ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ; 6) экология солиғи; 7) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ. Умумдавлат солиқлари ҳар й. қонуний тартибда белгиланадиган нормативлар бўйича тегишли бюджетлар ўртасида тақсимланади. (муал. – Л.Хван) Батафсил »
ДАВЛАТ СИРЛАРИНИ ОШКОР ҚИЛИШ
ДАВЛАТ СИРЛАРИНИ ОШКОР ҚИЛИШ – уларни билиши лозим бўлмаган шахсларнинг давлат сирларидан воқиф бўлиши ва бу маълумотларнинг ошкор этилиши. Давлат сирларининг ошкор этилиши давлатимизга ёки умуман инсониятга қарши қаратилган бошқа ижтимоий хавфли қилмиш содир этилиши учун шарт-шароит яратади. Бундай қилмиш ижтимоий хавфли деб топилади ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Д.с.о.қ. икки усулда – ошкор қилиш ва етказиш б-н содир этилиши мумкин. Ошкор қилиш – уларни тарқатиш бўлиб, бунинг натижасида улар б-н танишиш ҳуқуқига эга бўлмаган ноаниқ доирадаги шахслар махфий маълумотлардан ... Батафсил »
ДАВЛАТ СИРИ ЁКИ ҲАРБИЙ СИР ҲИСОБЛАНГАН ҲУЖЖАТЛАРНИ ЙЎҚОТИШ
ДАВЛАТ СИРИ ЁКИ ҲАРБИЙ СИР ҲИСОБЛАНГАН ҲУЖЖАТЛАРНИ ЙЎҚОТИШ – давлат ёки ҳарбий сирлар акс эттирувчи ҳужжатларни йўқотишнинг ижтимоий хавфлилиги шундаки, бунинг натижасида махфий маълумотларнинг нафақат ёт кишилар, балки чет эл давлати, ташкилотлари ва уларнинг агентураси томонидан қўлга киритилиши эҳтимоли пайдо бўлади. Оқибатда, Ўзбекистон манфаатларига, жумладан суверенитет, ҳудудий дахлсизлик, мудофаа қобилияти ва хавфсизлиги, ижтимоий–иқтисодий вазиятнинг барқарорлигига путур етиши мумкин. Давлат сири ҳисобланган маълумотларни ташкил этувчи ҳужжатлар, ашёлар ва м. б-н ишлашнинг қоидалари, махфий ахборот б-н танишишга рухсат бериш ва муомалада бўлиш ... Батафсил »
ДАВЛАТ СИРИ
ДАВЛАТ СИРИ – ошкор этилиши тақиқланган, давлат аҳамиятига эга бўлган маълумотлар. Улар махсус рўйхатлар б-н белгилаб қўйилади. Д.с. давлат, ҳарбий ва хизмат сирига бўлинади. ЎзРнинг “Давлат сирларини сақлаш тўғрисида” қонуни (1993 й. 7 май) га кўра, ошкор этилиши республика ҳарбий, иқтисодий ҳолатига салбий таъсир этиши ёки ЎзРнинг мудофаа қобилияти, давлат хавфсизлиги, иқтисодий ва сиёсий манфаатлари учун бошқа оғир оқибатлар келтириб чиқариши мумкин бўлган маълумотлар д.с.ни ташкил этади; ошкор этилиши ЎзРнинг мудофаа қобилияти, давлат хавфсизлиги ва Қуролли Кучлари учун оғир оқибатлар ... Батафсил »
ДАВЛАТ САНИТАРИЯ НАЗОРАТИ
ДАВЛАТ САНИТАРИЯ НАЗОРАТИ – санитария қонунлари бузилишининг олдини олиш, аниқлаш ва уларга чек қўйишга қаратилган санитария–эпидемиология хизмати. ЎзРнинг давлат санитария–эпидемиология хизмати қайси идорага бўйсунишидан ва мулкчиликнинг шаклларидан қатъи назар, ЎзР ҳудудида жойлашган давлат идоралари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига риоя этишлари устидан д.с.н.ни амалга оширади. ЎзР Мудофаа, Ички ишлар вазирликларининг, Миллий хавфсизлик хизматининг темир йўлда ишлаётган ва қурилаётган объектларида идоравий санитария назоратини тегишли вазирликлар ва идораларнинг санитария-эпидемиология станциялари амалга оширадилар. Санитария милицияси ЎзР Ички ишлар ... Батафсил »
ДАВЛАТ ПРОБА ТАМҒАЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗИШ
ДАВЛАТ ПРОБА ТАМҒАЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗИШ – 2001 й. 7 дек.да “Қимматбаҳо металлдан ясалган буюмларни пробалаш ва тамғалаш тўғрисида” Қонун қабул қилинди. Унинг мақсади қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларни пробалаш ва тамғалаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдир. Тамғалашнинг зарур бўлган қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларга заргарлик буюмлари, олтин, кумуш, тиш техникаси учун мўлжалланган олтин дисклар киради. Давлат проба тамғаси заргарлик буюмларида ва б. предметларда заргарлик буюмлари ишлаб чиқиладиган олтин, кумуш ва платинанинг миқдорини аниқловчи тамға ёки белги, Давлат проба тамғаси ... Батафсил »
ДАВЛАТ ПЕНСИЯЛАРИ
ДАВЛАТ ПЕНСИЯЛАРИ – ЎзР “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунига кўра тайинланадиган ижтимоий таъминот шакллари. Д.п. давлат ижтимоий суғуртаси бўйича суғурталанган шахсларга ёшига кўра, ногиронлик юз берганида, боқувчисини йўқотганлик туфайли тайинланади. Давлат пенсияларини тайинлаш асослари ва тартиблари қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилади. (муал. – М.Усмонова) Батафсил »
ДАВЛАТ ОРГАНИ
ДАВЛАТ ОРГАНИ – давлат механизмининг таркибий қисми бўлиб, у давлат олдида турган вазифа ва функцияларнинг муайян конкрет қисмини, йўналишини амалга оширади ва шу мақсадда тегишли давлат–ҳуқуқий ваколатларга, зарурий компетенцияга эга бўлади. Д.о. битта мансабдор шахсдан ёки муайян йўсинда ташкиллашган мансабдор шахслар гуруҳидан иборат бўлиши мумкин. (муал. – М.Ахмедшаева) Батафсил »