ДАВЛАТ БОЖИ – амалга оширилган қатор хизматлар (суд томонидан даъво аризалари ва б. ҳужжатларнинг қабул қилиниши, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш, қатор ҳужжатларни бериш ва б.) учун, шунингдек, махсус ҳуқуқни берганлик учун ундирилади. Қонун ҳужжатларида божларнинг учта тури ажратилган: давлат божи, божхона тўлови ва рўйхатга олиш божи. ЎзР бутун ҳудудида амал қиладиган ҳамда юридик аҳамиятга эга бўладиган ҳаракатлар содир этиш ёхуд ваколатли органлар ёки мансабдор шахсларнинг ҳужжатларини берганлиги учун олдиндан тўлов. Судларга даъво аризалари, давлат органлари ва мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари ... Батафсил »
Рукн архиви: Д-ҳарфи
Feed SubscriptionДАВЛАТ БАНКРОТЛИГИ
ДАВЛАТ БАНКРОТЛИГИ – давлатнинг ташқи ва ички қарзларини тўлашдан тўлиқ ёки қисман иқтисодий қудратсизлиги. (муал. – А.Ли) Батафсил »
ДАВЛАТ БАЙРОҒИ
ДАВЛАТ БАЙРОҒИ – тасвири Конс., баъзан қонун б-н ўрнатиладиган, бирор давлатни бошқа давлатлардан фарқловчи расмий белги, нишон. У давлат мустақиллиги, суверенитети рамзи ҳисобланади. Д.б.нинг ранги, тузилиши ва эмблемалари маълум мазмунни англатади. Мустақил ЎзРнинг Д.б. 1991 й. 18 ноя. Олий Кенгаш томонидан тасдиқланган. ЎзРнинг д.б. муқаддасдир. ЎзРнинг Д.б.нинг бутун узунлиги бўйлаб ўтган тўқ мовий ранг, оқ ранг ва тўқ яшил рангли учта эндан таркиб топган тўғри тўртбурчак шаклидан иборат. Қонунда кўрсатилганидеқ, байроғимиз халқаро майдонда ЎзР делегацияларининг хорижий мамлакатларга сафари чоғида, халқаро ... Батафсил »
ДАВЛАТ АППАРАТИ
ДАВЛАТ АППАРАТИ (инглизча – mashinery of government) – давлат органлари тизими. Улар орқали давлат ҳокимияти ва унинг функциялари амалга оширилади. Д.а. давлат механизмининг таркибий қисми ҳисобланади. Д.а.ининг фаолият мазмуни, унинг фаолиятини ташкил этишнинг принциплари, ходимлар таркиби, иш юритиш шакли ва услублари давлатнинг тегишли функцияларини маромида амалга ошириш эҳтиёжлари б-н белгиланади. (муал. – М.Ахмедшаева) Батафсил »
ДАВЛАТ АЙБЛОВЧИСИ
ДАВЛАТ АЙБЛОВЧИСИ – жиноят иши бўйича судланувчига қўйилган айбни судда давлат номидан қўллаб–қувватлайдиган прокурор. Д.а. амалдаги қонунларнинг талабларига ва ишнинг барча ҳолатларини эътиборга олишга асосланган ўз ишончига амал қилади. Д.а. далилларни текширишда иштирок этади, ЖКнинг нормаларини қўллаш, судланувчининг ҳаракатларини тавсифлаш, унга жазо турини ва меъёрини тайинлаш ҳамда суд ҳал этиши лозим бўлган бошқа масалалар юзасидан ўз фикрини баён қилади. Д.а. суд тергови натижалари асосида судланувчига қўйилган айбловнинг мазмунини ўзгартириш ёки айбловдан воз кечиш сабаблари хусусидаги фикрини судга ёзма равишда тақдим ... Батафсил »
ДАВЛАТ (миллий) РАМЗЛАРИ
ДАВЛАТ (миллий) РАМЗЛАРИ (юнонча – symbolan – белги) – конституция ёки махсус қонун б-н белгиланган, қоидага кўра, ҳар бир давлатнинг миллий мустақиллигини, ўзига хослигини гавдалантирадиган, баъзан маълум мафкуравий мазмунга эга бўлган тарихий шаклланган фарқловчи белгилари. Асосий д.р.га одатда давлат байроғи, давлат герби, давлат мадҳияси, давлат бошлиғи стандарти, давлат муҳри, давлат шиори киритилади. Баъзан конституциялар тантанали саналарни ҳам Д.р. қаторига киритади. (муал. – Ш.Абдуқодиров) Батафсил »
ДАВЛАТ
ДАВЛАТ – жамиятни бошқаришнинг муайян усули, сиёсий тизимнинг асосий элементи, бутун жамиятга нисбатан амал қиладиган, унинг расмий вакили ҳисобланадиган, зарур ҳолларда мажбурлов чоралари ва воситаларига таянадиган халқ сиёсий ҳокимияти. Д. жамиятни бошқарувчи тизим сифатида, ўзининг тузилмасига ҳамда ўз ваколатларини амалга ошириш учун махсус органларга, чунончи давлат механизми, унинг аппаратига эга бўлади. Конституциявий ҳуқуқ назариясида – Д. жамиятни ташкил этишнинг маълум усули, сиёсий тизимнинг асосий элементи, бутун жамиятга тааллуқли бўлган, унинг расмий вакили бўладиган ва зарур ҳолларда мажбурлаш воситалари ҳамда чораларига ... Батафсил »