ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИ – оилавий майда товар хўжалиги бўлиб, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш учун оила бошлиғига берилган томорқа ер участкасида оила аъзоларининг шахсий меҳнати асосида, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчи ва сотувчи хўжалик ҳуқуқининг субъектидир. Д.х. фаолияти “Д.х. тўғрисида”ги Қонун б-н тартибга солинади. Д.х. д.х. аъзоларининг истагига кўра юридик шахс ташкил этган ҳолда ва юридик шахс ташкил этмасдан амалга оширилиши мумкин. Д.х. ихтиёрийлик асосида тузилади ҳамда у давлат рўйхатига олинганидан ва унга белгиланган тартибда ер участкаси берилганидан кейин ташкил этилган ... Батафсил »
Рукн архиви: Д-ҳарфи
Feed SubscriptionДЕФЕКЦИЯ
ДЕФЕКЦИЯ (инглизча defection – муртодлик) – Ҳиндистон ҳамда ҳуқуқнинг англо–саксон тизимидаги қатор бошқа мамлакатларда депутатларнинг ҳокимият вакиллик органи партиявий фракцияларининг биридан иккинчисига ўтишини ифодалашда ишлатиладиган атама. Ҳиндистонда депутатлик мандатидан маҳрум қилиш б-н қўрқитиб, Д.ни тақиқловчи махсус қонун қабул қилинган. (муал. – Ш.Абдуқодиров) Батафсил »
ДЕТЕРМИНИЗМ
ДЕТЕРМИНИЗМ – фалсафа фанининг таълимоти ҳисобланиб, ушбу таълимот табиат ва жамиятдаги барча ҳодисаларнинг фан қонунларида акс эттирилган умумий объектив қонунияти ва ўзаро сабабий боғланишининг эътироф қилиниши. Жамият алоҳида шахслар, инсонларнинг хулқ-атворидан келиб чиқадиган, меъёрга солинмаган ҳолат эмас, балки инсонлар орасидаги турли ва бир хулқнинг бошқа хулққа таъсир этувчи меъёрга солинган тизимдир. Бу таълимотдан келиб чиқадики, детерминизм инсон иродаси ва унинг хулқига оид ўзига хос қонуниятларини тан олади, шунинг б-н биргаликда ўрнатилган меъёрдан ташқарида бўлган хулқ-атвори ҳам детерминация б-н боғлиқдир. (муал. ... Батафсил »
ДЕРМА
ДЕРМА – кафт териси кўпгина чизиқли тепаликларга эга бўлади, улар терининг пастки қатлами–дерманинг бўртишини (рельефини) такрорлайди. Тери икки асосий қатламдан: юқори қатлам–эпидермисдан ва пастки қатлам–дермадан иборат бўлади. Юқори қисмдаги дерма сўрғичлардан ташкил топган бўлиб, уларнинг ўрта қисмида тер безларининг тер чиқадиган йўллари жойлашган бўлади. (муал. – А.Норбоев) Батафсил »
ДЕРИВАЦИЯ
ДЕРИВАЦИЯ – отилган ўқнинг айланаётган томонига қараб ўз йўналишини ўзгартириши. Махсус ариқчали ўточар қуролдан отилган ва кирувчи–айланма ҳаракат олган снаряд тез айланиб ўқли гироскоп каби хусусиятга эга бўлади ва ўз ўқини траекторияга нисбатан ҳолатини ўзгармас ҳолда сақлайди. Отилган снаряднинг ўз ўқи атрофида айланиши, ҳавонинг ва траектория эгрилигининг қаршилиги натижасида, снаряд (ўқ) нинг отиш текислигидан унинг айланиш томонига четлашиши – деривацияси вужудга келади. Деривациянинг катталиги ўқ отилиш масофасига боғлиқ бўлади, мас., 1891 й. намунали винтовкадан отишда 300 метрга – 2 см; ... Батафсил »
ДЕПУТАТНИНГ СЎРОВИ
ДЕПУТАТНИНГ СЎРОВИ – вакиллик муассасаси депутатининг давлат бошқарув органига ёки мансабдор шахсга мазкур вакиллик муассасаси ваколатига кирадиган масала бўйича ахборот ва тушунтиришлар бериш талаби б-н мурожаати. Вакиллик органининг ўзига ҳисобот берувчи органлар фаолиятини назорат қилиш шаклларидан бири. “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида”ги қонунларига кўра Олий Мажлис палаталари аъзолари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига уларнинг ваколатларига кирадиган масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён қилиш талаби б-н парламент сўрови ... Батафсил »
ДЕПУТАТЛАРНИНГ ИНТИЗОМИЙ ЖАВОБГАРЛИГИ
ДЕПУТАТЛАРНИНГ ИНТИЗОМИЙ ЖАВОБГАРЛИГИ – депутатларнинг сайланадиган лавозимдаги шахслар сифатида юридик жавобгарликларининг алоҳида тури, депутат парламент (палата, вакиллик ҳокимияти бошқа муассасаси) регламенти нормаларини ёки депутатлик этикаси нормаларини бузганлиги учун бошланадиган ва депутатга нисбатан рўйхати тегишли вакиллик муассасаси регламентида белгиланган интизомий таъсир чора-тадбирларини қўллаш. Замонавий демократия давлатларида вакиллик муассасалари депутатларига нисбатан одатда интизомий таъсирнинг қуйидаги чора-тадбирлар қўлланади: сўздан маҳрум қилиш тўғрисида огоҳлантириш, муҳокама қилинаётган масала бўйича сўздан маҳрум қилиш, йиғилиш залидан чиқариб юбориш, танбеҳ бериш, ойлик депутатлик пулидан маълум суммани ушлаб ... Батафсил »
ДЕПУТАТЛАР ПАЛАТАСИ
ДЕПУТАТЛАР ПАЛАТАСИ – Юнонистон парламентининг, шунингдек, Боливия, Бразилия, Венесуэла, Доминикан Республикаси, Италия, Колумбия, Мексика, Никарагуа, Руминия, Чехия, Чили парламенти қуйи палатасининг номи. (муал. – О.Муҳаммаджонов) Батафсил »
ДЕПУТАТ ЭТИКАСИ
ДЕПУТАТ ЭТИКАСИ – депутатларнинг ички парламент мулоқотига оид ахлоқий ва маънавий нормалари йиғиндиси. Д.э.га риоя қилиш мажбурияти ҳар бир депутатнинг фақат ахлоқий эмас, балки юридик мажбурияти ҳам бўлиб, ҳам ижтимоий, ҳам ижтимоий таъсир воситалари б-н таъминланади. Бундай воситаларни қўллаш учун парламентларда одатда Д.э. бўйича комиссиялар тузилади. Д.э.ни бузганлик учун аниқ жавобгарлик қоидага кўра парламент ёки унинг палатаси регламентида белгиланади. (муал. – Ш.Зулфиқоров) Батафсил »
ДЕПУТАТ МАҚОМИ
ДЕПУТАТ МАҚОМИ – давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг ҳуқуқий ҳолати. Депутатлик мандатининг сиёсий–ҳуқуқий табиати, унинг юзага келиши, тўхтатилиши, амалда бўлиш муддати, депутатлар ваколати, улар фаолиятининг кафолатланганлиги, шунингдек, депутатларнинг ҳисобдорлиги, назорат қилиниши ва жавобгарлиги б-н боғланган ижтимоий муносабатларни бошқарадиган ҳуқуқий нормалар мажмуи б-н аниқланади. Депутат мақомини мустаҳкамловчи ҳуқуқий нормалар конс.ларда, махсус қонунлар, палаталар регламентларида берилади. 2004 й. 2 дек.да “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида” ва “Халқ депутатлари вилоят, туман ва ш. Кенгаши депутатининг мақоми ... Батафсил »