ДЕПУТАТ (лотинча deputatus – вакил) – қонунчилик ёки давлатнинг бошқа вакиллик органига ёки маҳаллий ўзини–ўзи бошқариш органига сайланган шахс, аҳолини маълум қисми – ўз сайлов органи сайловчиларнинг ёки бутун миллатнинг вакили. Депутат тегишли вакиллик органида профессонал асосда, яъни асосий фаолиятини тўхтатмай ишлайди. “ЎзР Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Cенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Қонуннинг 1-м.га кўра ЎзР Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайланган ва «ЎзР Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги ЎзР Қонунига мувофиқ ЎзР Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган ЎзР фуқароси ... Батафсил »
Рукн архиви: Д-ҳарфи
Feed SubscriptionДЕПОНЕНТ
ДЕПОНЕНТ (лотинча deponens – олиб қўювчи) – давлат муассасасининг депозитига маблағини қўйган фуқаро ёки юридик шахс. Д., шунингдек, ўз вақтида иш ҳақини олмаган ходимлар ҳамда иш ҳақидан ушлаб қолиш (алимент ва ҳ.к.) фойдасига амалга оширилган алоҳида ташкилотлар ва шахслар. (муал. – Л.Хван) Батафсил »
ДЕПОЗИТАРИЙ
ДЕПОЗИТАРИЙ – қимматли қоғозларни сақлаш ва уларга бўлган ҳуқуқни ҳисобга олиш бўйича фаолият юритувчи қимматли қоғозлар бозори. Д. жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, чет эл жисмоний ва юридик шахслари томонидан, юридик шахснинг исталган ташкилий–ҳуқуқий шаклида тузилиши мумкин. Ўзбекистон ҳудудида рўйхатдан ўтган банклар, реестр эгалари тегишли лицензия асосида қимматли қоғозлар бозорида д. сифатида фаолият кўрсатишлари мумкин. Д. ўз фаолиятларини амалга ошириш чоғида депозитар операциялар стандартларига мувофиқ қуйидаги хизмат турларини кўрсатадилар: қимматли қоғозларни сақлаш; нақд ва нақд бўлмаган қимматли ... Батафсил »
ДЕПОЗИТАР ФАОЛИЯТ
ДЕПОЗИТАР ФАОЛИЯТ – депозитарий қуйидаги фаолият турларини амалга оширади: нақд бўлмаган қимматли қоғозларни сақлаш; давлат тасарруфидан чиқарилган ва хусусийлаштирилган объектларнинг нақд қимматли қоғозларини улар сотиб олингунга қадар бўлган даврда сақлаш; нақд ва нақд бўлмаган қимматли қоғозларга нисбатан давлат ҳуқуқларини ҳисобга олиш; депозитарийларнинг вакиллик ҳисобварақларини юритиш; биржа ва биржадан ташқари савдолар қатнашчиларининг қимматли қоғозлари савдоларга қўйилишидан олдин улар борлигини ва ҳақиқий эканлигини тасдиқлаш; савдоларда тузилган битимларга мувофиқ биржа ва биржадан ташқари савдолар қатнашчиларига қимматли қоғозлар етказиб берилишини таъминлаш; нақд ... Батафсил »
ДЕПОЗИТ ШАРТНОМАСИ
ДЕПОЗИТ ШАРТНОМАСИ – қ.: депозит. Батафсил »
ДЕПОЗИТ СЕРТИФИКАТИ
ДЕПОЗИТ СЕРТИФИКАТИ – қимматли қоғоз, мулкий ҳуқуқларни белгиланган шаклга ва мажбурий реквизитларга амал қилган ҳолда тасдиқловчи ҳужжатдир. Д.с. кредит муассасасининг омонатчига берилган депозитни олиш ҳуқуқини тасдиқловчи, пул ёки қимматли қоғозлар депонент қилинганлиги ҳақидаги ёзма гувоҳнома. Уни тақдим этган тақдирдагина мазкур ҳуқуқларни амалга ошириш ёки бошқа шахсларга бериш мумкин бўлади. (муал. – Л.Хван) Батафсил »
ДЕПОЗИТ
ДЕПОЗИТ (лотинча depositum – сақлаш учун берилган буюм) – 1) банк ва жамғарма кассаларига қўйилган муддатли, талаб қилиб олинувчи, шартли омонатлар; 2) мижозларнинг банк дафтарларидаги банкларга қиладиган муайян талабини тасдиқловчи ёзувлар; 3) кредит муассасаларига сақлаш учун бериладиган қимматли қоғозлар (акция ва облигациялар); 4) божлар ва йиғимларнинг тўланишини таъминлаш учун божхона муассасаларига бериладиган бадаллар; 5) даъво, судга келишни таъминлаш учун суд ва маъмурий муассасаларга бериладиган пул суммалари шаклидаги бадаллар. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »
ДЕПАРТАМЕНТ
ДЕПАРТАМЕНТ – 1. Франция ва қатор бошқа мамлакатларда асосий маъмурий–ҳудудий бирлик. 2. Айрим давлатлар (мас., АҚШ, Швейцария, РФ)да – маҳкама ёки вазирлик номи. (муал. – Ш.Абдуқодиров) Батафсил »
ДЕНДРОЛОГИЯ БОҒИ
ДЕНДРОЛОГИЯ БОҒИ (юнонча dendrо – дарахт, lоgоs – таълимот) – дам олиш, рекреация ва маърифий, маданий мақсадларни тезкор равишда фойдаланишни амалга ошириш имконини берувчи алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд. Умумдавлат аҳамиятидаги Тошкент д.б. кўп миллионлик ш. аҳолисининг кундалик ҳордиғини чиқариш учун яратилган дарахт ва буталар композициясидан иборат бўлган ҳудуддир. Миллий қонунчиликка мувофиқ д.б. турли мулкчилик шаклида ташкил этилиши мумкин. (муал. – А.Нигматов) Батафсил »
ДЕМПИНГГА ҚАРШИ БОЖ
ДЕМПИНГГА ҚАРШИ БОЖ – демпинг сиёсатига чек қўйишга қаратилган асосий чора сифатида қўлланувчи қўшимча бож. Дастлаб AҚIII ва Канадада киритилган. Канада қонунига кўра, импорт қилинаётган товарлар, ўз ички нархларидан паст нархларда экспорт килаётган мамлакат учун мазкур нархлар фарқи қийматида қўшимча бож солинади, бироқ қўшимча д.қ.б. товар нархининг 50%дан ошмаслиги керак. АКШда қасддан демпинг методлари қўлланилаётганлиги аниқланганда, Президент бундай товарларни олиб киришни таъқиқлаш ҳуқуқига эга. Европа Ҳамжамияти (EҲ) демпингга қарши қонунчилиги д.қ.б.ини демпинг сиёсати етказган зарардан келиб чиққан ҳолда ... Батафсил »