ДЕВОЛЮЦИЯ – Буюк Британия ва б. айрим мамлакатларда марказий ҳукумат органлари томонидан ўз ваколатларининг бир қисмини маъмурий–ҳудудий бирлик ҳокимияти органларига берилишини англатадиган атама. Бунда ҳукумат барча соҳаларда сиёсат ва қонунчиликнинг асосий йўналиши учун жавобгарликни сақлаб қолади. Қонунчилик деволюцияси (айрим масалалар бўйича қонунлар чиқариш ҳуқуқини минтақаларга бериш) ва Маъмурий деволюция (марказ ўзининг белгилаган қонун ва сиёсатни амалга ошириш ҳуқуқини минтақавий органларга бериш) фарқланади. (муал. – Қ.Абдурасулова) Батафсил »
Рукн архиви: Д-ҳарфи
Feed SubscriptionДЕБИТОР ҚАРЗДОРЛИК
ДЕБИТОР ҚАРЗДОРЛИК – бирлашма, корхона, ташкилот, муассаса юридик ёки жисмоний шахслар б-н ўзаро хўжалик муносабатлари натижасида улардан олиниши лозим бўлган қарз суммаси. (муал. – Р.Алимова) Батафсил »
ДЕБИТОР
ДЕБИТОР (фуқаролик ҳуқуқида) – қарздор бўлиб, зиммасида муайян ҳаракатларни қилишга, мас., олди–сотди мажбуриятларида – товарларни етказиб беришга, пул мажбуриятларида – пулни топширишга, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш соҳасидаги мажбуриятларда – ишни бажаришга ва хизматлар кўрсатишга мажбур бўлган тараф. Д. мажбурият–ҳуқуқий муносабатларнинг мустақил тарафидир. Мажбуриятда Д. сифатида бир ёки бир пайтнинг ўзида бир неча шахс иштирок этиши мумкин. Агар тарафлар шартномага кўра бир-бирларига нисбатан мажбуриятли бўлса, тарафлардан ҳар бири бошқа тараф олдида унинг фойдасига нима қилиши шарт эканлиги жиҳатидан унинг қарздори ... Батафсил »
ДАЪВОНИНГ БАҲОСИ
ДАЪВОНИНГ БАҲОСИ – даъвогар талаб қилган мулкий талабларнинг пулдаги ифодаси. Д.б. қуйидагича белгиланади: 1) пул ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича – ундириладиган суммага қараб; 2) мулк талаб қилиш тўғрисидаги даъволар бўйича – даъво қилинаётган мулкнинг қийматига қараб; 3) бир қанча мустақил талаблардан иборат даъволар бўйича – ҳамма талабларнинг умумий суммасига қараб; 4) алимент ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича – бир йиллик тўловларнинг йиғиндисига қараб; 5) муддатли тўловлар ва пул бериш тўғрисидаги даъволар бўйича – тўловларнинг ёки бериладиган пулларнинг кўпи б-н уч йиллик ... Батафсил »
ДАЪВОГАР
ДАЪВОГАР – ҳуқуқнинг ва қонун б-н қўриқланадиган манфаатларнинг ҳимоя қилишини илтимос қилиб даъво қўзғатган ёхуд манфаатини кўзлаб иш қўзғатган шахс. (муал. – З.Эсанова) Батафсил »
ДАЪВОГА ҚАРШИ ЭЪТИРОЗ БИЛДИРИШ
ДАЪВОГА ҚАРШИ ЭЪТИРОЗ БИЛДИРИШ – жавобгар ўзига нисбатан қўзғатилган даъвони инкор этиши ва бунинг сабаблари (важлари) ни кўрсатиши, даъвони асослантирилган равишда инкор этиши. (муал. – З.Эсанова) Батафсил »
ДАЪВО ҚИЛИШ ҲУҚУҚИ
ДАЪВО ҚИЛИШ ҲУҚУҚИ – низоли фуқаролик ҳуқуқини, оила, меҳнат, уй–жой каби масалаларга оид ҳуқуқни, фуқаролик процесси тартибида амалга ошириш ҳуқуқи, шунингдек, суд томонидан қонуний ва асосли деб топилган даъво талабининг қаноатлантирилишига бўлган ҳуқуқ. (муал. – З.Эсанова) Батафсил »
ДАЪВО МУДДАТИ
ДАЪВО МУДДАТИ – фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муддатлари. Шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли б-н ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддат. Муддатлар ким томондан тайинланишига кўра, 3 хил бўлади: қонуний муддатлар; шартномали муддатлар; суд томонидан белгиланадиган муддатлар. Фуқаролик қонунчилигида д.м.нинг 2 хил кўринишини белгиланган: умумий ва махсус. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »
ДАЪВО АРИЗАСИ
ДАЪВО АРИЗАСИ – судда фуқаролик ва хўжалик ишлари бўйича ёзма шаклда берилган ариза. Д.а.да қуйидагилар кўрсатилиши лозим: 1) ариза берилаётган суднинг номи; 2) даъвогарнинг номи (фамилияси, исми ва отасининг исми) ва яшаш жойи, агар даъвогар ташкилот бўлса, унинг қаерда жойлашганлиги, шунингдек, агар ариза вакил томонидан берилаётган бўлса, вакилнинг номи (фамилияси, исми ва отасининг исми) ва манзили; 3) жавобгарнинг номи (фамилияси, исми ва отасининг исми), яшаш жойи ёки агар жавобгар ташкилот бўлса, унинг қаерда жойлашганлиги; 4) даъвогарнинг талаби; 5) агар даъвони ... Батафсил »
ДАЪВО
ДАЪВО – ўз ҳақ–ҳуқуқини ҳимоя қилиш ҳақида суд орқали ёки бошқа усуллар б-н қўйилган талаб. Ҳар бир д.нинг ўзига хос хусусиятга эга эканлигини ҳисобга олиб, бир д.нинг иккинчи д.дан ажратиш мақсадида д.лар икки таркибий қисмга: д. предмети (талаб қилинаётган нарса) га ва д. асосига бўлинади. Д. турлари д.гарнинг қандай мақсадни кўзлашига, нима тўғрисида қарор чиқарилишини суддан илтимос қилишига қараб д.лар икки турга: ундириш (олиб бериш) ва тан олиш тўғрисидаги д.ларга бўлинади. Д. жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ... Батафсил »