ИМОМАТ – шиалар давлат ҳуқуқий концепциясига кўра давлат ва диний ҳокимиятни амалга оширишнинг муҳим тартиботи (институти) бўлиб, барча ҳокимият ваколатлари давлат ва жамиятдан устун қўйилган, ярим илоҳий ҳукмрон сифатлари берилган бенуқсон имом қўлида тўпланишини англатади. Мас., 1979 йил Эрон Конст.си фақиҳ (раҳбар)ни барча давлат органлари ва муассасалари ислом кўрсатмаларидан оғишмасликларининг кафолати деб билади. 37–м.да эса бундай дейилади: «Эрон Ислом Республикасида давлат бошқаруви миллат йўлбошчиси ва доҳийси назорати остида фаолият кўрсатувчи, қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти органлари томонидан амалга ... Батафсил »
Рукн архиви: И-ҳарфи
Feed SubscriptionИЛМИЙ–ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИНИ БАЖАРИШ ШАРТНОМАСИ
ИЛМИЙ–ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИНИ БАЖАРИШ ШАРТНОМАСИ – ижрочининг буюртмачи берган техник топшириқ б–н белгиланган илмий тадқиқотни амалга ошириш, тажриба–конструкторлик ва технологик ишларни бажариш шартномасига кўра эса, янги буюм наму–насини, унинг конструкторлик ҳужжатларини ёки янги технологияни ишлаб чиқиш мажбуриятини, буюртмачининг эса ишни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олишига асос бўладиган шартнома. Ижрочи б–н тузиладиган шартнома тадқиқотни ўтказишнинг бутун циклини ҳам, унинг айрим босқичларини ҳам қамраб олиши мумкин. Батафсил »
ИЛМИЙ ХИЗМАТ САФАРИ
ИЛМИЙ ХИЗМАТ САФАРИ – ходим томонидан ўз хизмат вазифаларини ўзи меҳнат қилаётган корхона жойлашган худуддан бошқа маъмурий худудий бирликда бажариши турларидан бири. Илмий хизмат сафари илмий маълумотлар йиғиш, тажриба ва тадқиқотларни жойларга бориб, табиий шароитда амалга ошириш, илмий ва назарий билимлар, тажрибалар, ютуқларни ўзаро айрибошлаш мақсадида ташкил этилади. Илмий хизмат сафарига юборилган илмий ходим қонун ҳужжатларида назарда тутилган кафолатлардан фойдаланади, унга харажатлар компенсация қилинади. Илмий хизмат сафари тугагач сафарда бўлиб қайтган ходимлар белгиланган тартибда илмий ҳисобот тақдим этадилар. Илмий экспедициялар ... Батафсил »
ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЧИ
ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЧИ – кенг маънода – фан ва техниканинг муайян сохаси, муайян йўналишига оид илмий муаммолар ечими устида тадқиқотларни амалга ошираётган шахс. Тор маънода – фаннинг муайян сохасида фан номзоди ёки доктори илмий даражасини олишлик учун мустақил тадқиқотни амалга ошираётган шахс. Корхона ва ташкилотларнинг иш берувчиси мустақил илмий тадқиқотларни амалга ошираётган ходимларга зарур шароитларни яратиб бериш лозим. Батафсил »
ИЛМИЙ НАТИЖА
ИЛМИЙ НАТИЖА – олиб борилган илмий тадқиқот ишлари натижасида фан ва техниканинг муайян сохасида, ишлаб чиқаришда, ижтимоий хаётда қўлга киритилган илмий янгилик, интелектуал маҳсулот. Илмий натижаларнинг қўлга киритилиши илмий тадқиқот муаллифи бўлган шахслар, шу жумладан корхоналарнинг ходимлари бўлган шахслар учун мулкий ва шахсий ҳуқуқлар юзага келишига, имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи пайдо бўлишига сабаб бўлади. Батафсил »
ИЛМИЙ ДАРАЖА ВА УНВОНЛАР
ИЛМИЙ ДАРАЖА ВА УНВОНЛАР – шахснинг илмий малакаси ва илмий савиясини тасдиқловчи расмий кўрсаткич бўлиб, қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда Илмий Кенгашларнинг қарорлари асосида ЎзР Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Олий Аттестация Комиссияси томонидан берилади. ЎзР Адлия вазирлиги томонидан 1996 йил 10 июлда 261–сон б–н “Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низом” ҳамда 1996 йил 10 июлда 262–сон б–н “Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги Низом” давлат рўйхатига олинган. Шахснинг фан номзоди ёки фан доктори илмий даражасига, доцент, профессор, илмий ходим, катта илмий ходим ... Батафсил »
ИҚТИСОДИЙ ТИЗИМ
ИҚТИСОДИЙ ТИЗИМ – комплекс Конст.вий–ҳуқуқий тартибот (институт) бўлиб, маълум давлатдаги мулкчилик муносабатлари, моддий ҳамда маънавий бойликларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилишни умумий тарзда тартибга солувчи принцип ва нормалар мажмуини ифодалайди. Хўжалик фаолиятининг умумий принциплари (бозор иқтисодиёти ёки режали хўжалик), мулкчилик шакллари, уларнинг нисбати ва тарқалиш доираси, ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш тартиби, иқтисодий муносабатларга давлат аралашувининг шакллари, вазифалари ва чегаралари, давлат бюджет–молиявий тизими асослари, иқтисодий тартибга солиш соҳасида марказий ва маҳаллий ҳокимиятлар ўртасида ваколатларнинг тақсимланиши, ташқи ... Батафсил »
ИҚТИСОДИЙ НИЗОЛАР
ИҚТИСОДИЙ НИЗОЛАР – тадбиркорлик ва бошқа иқтисодий соҳаларда юзага келадиган низолар. ЎзР тадбиркор шахслари юридик шахслар иштирокида юзага келадиган ва маъмурий, фуқаролик ҳуқуқлари муносабатларидан келиб чиқадиган И.н. хўжалик судларида кўриб чиқилади. Хўжалик судида кўриб чиқиладиган И.н.га, жумладан, қуйидагилар киради: а) тузилиши қонунда кўрсатилган шартномалар бўйича низолар ёки хўжалик суди томонидан амалга оширилиши керак бўлган низолар; б) шартномаларнинг ўзгариши ёки тугатилиши; в) мажбуриятларни бажармаганлик ёки етарлича бажармаганлик; г)мулк ҳуқуқини тан олиши; д) мулк эгасининг ўз мулкини бошқа ноқонуний эгасидан олиб бериш ... Батафсил »
ИҚТИСОДИЁТ СОҲАСИДАГИ ЖИНОЯТЛАР
ИҚТИСОДИЁТ СОҲАСИДАГИ ЖИНОЯТЛАР – миллий иқтисод, унинг тармоқлари ёки соҳаларига зиён етказадиган ёки зиён етказиши мумкин бўлган ва жиноят қонунчилигида назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик)дир. Бундай жиноятлар содир этиш б–н давлатга, жамоатга, жамоат бирлашмаларига ёки айрим фуқароларга моддий зиён етказилади, жамиятнинг иқтисодий негизларига тажовуз қилинади. Бу каби жиноятлар ўз хусусиятларига кўра, иқтисоднинг узвий ривожланишига тўсқинлик қилади, ЖКнинг 3–бўлимида бу ҳақда умумий қоидалар баён этилган. К. жиноятчиликни одамларнинг жиноят қонуни талабларига зид бўлган ижтимоий хавфли хулқида намоён бўлувчи ... Батафсил »
ИККИ ТОМОНЛАМА ХАЛҚАРО ШАРТНОМА
ИККИ ТОМОНЛАМА ХАЛҚАРО ШАРТНОМА – давлатлар ёки миллий жамиятлар (ассоциациялар) ўртасида ҳуқуқий муносабатларни вужудга келтириш, узгартириш ёки бекор қилиш хакидаги ШАРТНОМА Батафсил »