ИККИ ТОМОНЛАМА СОЛИҚҚА ТОРТИШ – юридик шахсларни муайян мамлакат худудида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган даромадини ҳам фаолият юритилган мамлакатда ва юридик шахс тегишли бўлган мамлакатда солиққа тортилиши. Мазкур ҳолатни бартараф этиш мақсадида давлатлар ўртасида икки томонлама солиққа тортишни олдини олишга қаратилган шартномалар тузилиш амалиёти шаклланган. ЎзР ҳам чет эл инвестицияларини кенг жалб этиш, миллий товар ишлаб чиқарувчиларни рақобатбордошлигини ошириш мақсадида бир қатор мамлакатлар б–н ҳам шу турдаги шартномаларни тузган. Батафсил »
Рукн архиви: И-ҳарфи
Feed SubscriptionИККИ ПАЛАТАЛИ ПАРЛАМЕНТ (бикамерализм)
ИККИ ПАЛАТАЛИ ПАРЛАМЕНТ (бикамерализм) – умуммиллий вакиллик муассасалари – парламентлар тузилмаси, И.п.п. қоидага кўра турлича шакллантириладиган ва турли ваколатларга эга бўлган икки палатадан иборат бўлади. Тарихан қуйи палата анъанавий тарзда анча демократикроқ ҳисобланган. Шунинг учун аристократлар манфаатини ифодалаши, қуйи палата муносабатида тормоз ролини ўйнаши лозим бўлган юқори палата унга қарши қўйилган. Ҳозирги кунда икки палатали тизим ҳам федератив, ҳам унитар давлатларда мавжуд. Парламентнинг қуйи палатани доимо бевосита аҳоли сайлаган. Юқори палата турли усулларда шакллантирилади: билвосита сайловлар йўли б–н (Франция, Австрия, ... Батафсил »
ИЗЛАРНИНГ АКС ЭТИШИ
ИЗЛАРНИНГ АКС ЭТИШИ – маълум шароитларда бир объектнинг ташқи қиёфаси бошқа объектда акс этиши мумкин. Из икки объектнинг яъни из қолдирувчи ва из қабул қилувчиларнинг зич контактда бўлиши натижасида хосил бўлиши мумкин. Бундай контакт натижасида изда объект шакли ва улчамларининг нусхаси акс этади, бу нусха – объектнинг акс изларидир. Батафсил »
ИЗЛАР ЙЎЛАКЧАСИ
ИЗЛАР ЙЎЛАКЧАСИ – трасологик экспертизаларда одам оёқ изи йўлакчалари бир неча хил жойлашувлардан иборат булиб, улар оёқ кийим излари ва яланг оёқ изларидан иборат булади. Бу ерда босилиш излари аломатлари из йўлакчалари, ҳаракат йуналиши, қадам кенглиги, қадам бурчаги ва оёқнинг бурилиш бурчаги аниқланади. Қадам узунлиги – бу унг ва чап оёқ изларининг оралиги. Қадам кенлиги – унг ва чап қадамларнинг ён томонларининг оралик улчамларида ифодаланади. Батафсил »
ИЗ
ИЗ – бирор объектда иккинчи объектга хос маълум ҳодиса хусусиятларининг акс этиши ёки айнанликни аниқловчи (идентификацияловчи) объектда (ўқ, гильза ва ҳоказо) айнанлиги аниқланаётган (идентификацияланаётган) объектнинг (қурол ва ҳоказо) ташқи хоссаларининг акс этиши. Ташқи тузилишни акс эттирувчи излар – динамик, статик таъсирларни акс эттиради: ҳодисалар хоссаларини акс эттирувчи излар – тўсиқ сирти хусусиятларининг юқори температурали газлар ўзгариши ёки юқори босимли газлар таъсирида яқин масофадан отилганда бузилишини акс эттиради. Ҳар қандай содир бўлган воқеа–ходиса изсиз бўлмайди. Излар ўз тузилишига қараб ботиқ ва ... Батафсил »
ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ
ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ – давлат ва жамият томонидан фуқароларни моддий ҳамда ижтимоий жихатдан қўллаб–қувватлаш мақсадида кўриладиган тадбирлар мажмуи. Мамлакатимизда аниқ йўналтирилган, ижтимоий ҳимоя амалга оширилмоқда. У энг аввало қариялар, ногиронлар, кўп болали ва кам таъминланган оилалар, ёш болаларга қаратилган. Ана шу мақсадда фуқаролар моддий таъминотнинг қўшимча шаклларидан нафақалар, натурал ёрдамлар, ижтимоий хизматлар, давлат таъминотига олиш ва х.к. фойдаланадилар. Ҳозирги кунда ижтимоий химоя хажми ва шакллари тез ривожланиб бормоқда. Баъзи соҳа мутахассислари қўшимча ижтимоий ҳимоядан фойдаланадилар. Оғир ва хавфли вазифаларни бажарувчиларга алоҳида ... Батафсил »
ИЖТИМОИЙ ХАВФЛИЛИК
ИЖТИМОИЙ ХАВФЛИЛИК – жиноятнинг объектив хусусиятларини акс эттирувчи белги. И.х. ҳуқуқий ҳимоя объектларига зарар етказувчи ёки зарар етказишга реал хавф туғдирувчи қилмишларни жиноят тоифасига киритиш кераклилигидан иборатдир. Жиноят сифат ва миқдор ифодасига эга. И.х.нинг сифат жиҳатидан ўзига хослиги унинг тавсифида, миқдорий хусусияти эса И.х.нинг даражасида кўринади. И.х. тавсифи маълум турдаги жиноятнинг ижтимоий хусусияти бўлиб, ўзи йўналган жамоат муносабатларининг моҳияти, қимматлилик тизимида эгаллаган ўрни, объектга етказган зарарининг таркиби, айб шаклига боғлиқдир. И.х. даражаси деб, ижтимоий хавфлилик б–н бир хил тавсифга эга ... Батафсил »
ИЖТИМОИЙ ХАВФЛИ ҚИЛМИШ СОДИР ЭТГАН ШАХСНИ УШЛАШ ВАҚТИДА ЗАРАР ЕТКАЗИШ
ИЖТИМОИЙ ХАВФЛИ ҚИЛМИШ СОДИР ЭТГАН ШАХСНИ УШЛАШ ВАҚТИДА ЗАРАР ЕТКАЗИШ – ЖКнинг 39–м.га кўра ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ҳокимият органларига топшириш мақсадида ушлаш вақтида унга зарар етказиш, агар уни ушлаш учун зарур бўлган чораларнинг чегарасидан четга чиқилмаган бўлса, жиноят деб топилмайди. Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш, одил суд манфаатларини амалга оширишни таъминлашда зарур ҳисобланиб, у жамиятга хавфли фаолиятга барҳам бериш, яширинишни ва ушланган шахс томонидан далилларни йўқотиш, қилмишни олдини олишга хизмат қилади. Айнан шу сабабларга кўра, ... Батафсил »
ИЖТИМОИЙ ХАВФИ КАТТА БЎЛМАГАН ЖИНОЯТЛАР
ИЖТИМОИЙ ХАВФИ КАТТА БЎЛМАГАН ЖИНОЯТЛАР – ЖКнинг 15–м.га асосан, И.х.к.б.ж.ларга қонунда озодликдан маҳрум қилишга нисбатан енгилроқ жазолар, қасддан содир этилиб, қонунда уч йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо, шунингдек эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, қонунда беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар киради. Батафсил »
ИЖТИМОИЙ ТУЗУМ
ИЖТИМОИЙ ТУЗУМ – давлат ва ҳуқуқ назариясида эътироф этилганидек, жамиятнинг муайян тараққиёт босқичига хос бўлган ижтимоий–иқтисодий муносабатлар тизими. И.т. жамиятда қандай ижтимоий муносабатлар амал қилишини акс эттиради. И.т. жамиятдаги ишлаб чиқаришнинг маълум даражаси, маҳсулотлар тақсимоти ва айирбошлаш, ижтимоий онгнинг характерли хусусиятлари ва одамларни ҳаётнинг ҳар хил соҳаларидаги ўзаро алоқалари анъаналари ҳамда давлат томонидан қўриқланадиган ҳуқуқлардан келиб чиқиб ташкил этилади. (1) Батафсил »