ИЖТИМОИЙ ТАЪТИЛЛАР – қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ходимларга муайян мақсадда фойдаланиш мўлжалангани холда бериладиган ишдан холи қилиб қўйиладиган қўшимча вақт. МКнинг 149–м.га биноан: “Ходимлар қуйидаги ижтимоий таътиллар олиш ҳуқуқидан фойдаланадилар: хомиладорлик ва туғиш таътили; болаларни парваришлаш таътили; ўқиш б–н боғлиқ таътиллар; ижодий таътиллар. И.т.нинг муддатлари, улардан фойдаланиш тартиблари қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган. Жумладан, хомиладорлик ва бола туғиш таътили, муддати ва берилиши ЎзР Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 8 майда 1136–сон б–н рўйхатдан ўтказилган “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ... Батафсил »
Рукн архиви: И-ҳарфи
Feed SubscriptionИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ ОЛИШ ҲУҚУҚИ
ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ ОЛИШ ҲУҚУҚИ – ЎзР Конст.нинг 39–м.да кафолатланган. Унда кўрсатилишича: “Ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назар тутилган бошқа ҳолларда И.т.о.ҳ.га эга”. Фуқароларнинг ушбу ҳуқуқи мамлакатимизда зарур ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий шарт–шароитлар яратилганлиги, хусусан ижтимоий таъминотни амалга оширувчи давлат органлари тизими, жамоат органлари ташкил этилганлиги ва бир маромда ишлаётгани, ҳар йили давлат томонидан бир неча юз миллиард сўм маблағ ана шу мақсадлар учун ажратилаётганлиги ва сарф–харажат қилинаётганлиги, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”, “Харбий ... Батафсил »
ИЖТИМОИЙ СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ
ИЖТИМОИЙ СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ – иш берувчилар томонидан ўз ходимлари учун иш хақи фондидан хар ойда тўлаб бориладиган муайян миқдордаги пул суммаси. Хозирги пайтда ЎзР Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 6 апрелда 1333–сон б–н рўйхатга олинган “Ягона ижтимоий тўловни ҳамда давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш, тўлаш, тақсимлаш тўғрисидаги Низом”га мувофиқ, мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча юридик шахслар томонидан давлат солиқлари ва мажбурий йиғимларга тенглаштирилган миқдорда тўлаб борилади. Юридик шахслар учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси иш хақи фондининг 31%, ... Батафсил »
ИЖТИМОИЙ НАФАКАЛАР
ИЖТИМОИЙ НАФАКАЛАР – турмуш учун доимий ва асосий манба бўлиб ҳисобланган пенсиялардан фарқ қилган ҳолда, нафақалар, одатда, вақтинча йўқотилган иш ҳақи ўрнига тўланадиган ёки тирикчилик учун зарур бўлган манбага қўшимча манба сифатида ёҳуд бунинг учун зарур бўлган манбалар бўлмаган ҳолларда бериладиган ёрдам. Ижтимоий суғурта бўйича тайинланадиган нафакаларнинг барча турларига икки белги хосдир: 1) нафақалар қонун б–н белгиланган ҳолларда ёрдам тариқасида берилади; 2) улар ЎзР Бюджетидан ташқари Пенсия жамғармасидан тўланади. Нафақаларнинг Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан тўланиши бошқа мақсадларда бериладиган тўловлардан, хусусан, ... Батафсил »
ИЖТИМОИЙ МУЛК
ИЖТИМОИЙ МУЛК – хусусий мулкни антиподи (жамоа мулки, давлат мулки). Батафсил »
ИЖТИМОИЙ ДАВЛАТ
ИЖТИМОИЙ ДАВЛАТ – давлатнинг Конст.вий – ҳуқуқий мақоми. Унга кўра, И.д. инсон ва фуқаронинг иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда давлатнинг тегишли мажбуриятлари Конст.вий йўл б–н кафолатлайди. Ушбу хусусият давлат жамиятга хизмат қилишини ва асоссиз ижтимоий тафовутларга барҳам бериш ёки уларни мумкин қадар камайтиришга ҳаракат қилишини назарда тутади. Давлатнинг ижтимоий хусусияти биринчи марта 1949 й. ГФРнинг Асосий қонунида эълон қилинган. ЎзР Конст.нинг 14 –м.да, «Давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга ... Батафсил »
ИЖРОЧИ
ИЖРОЧИ – 1) Актёр, қўшиқчи, мусиқачи, раққос ёки роль ўйнайдиган, ўқийдиган, ифодали ўқийдиган, мусиқа асбобини чаладиган, ёҳуд адабиёт ёки санъат асарини (шу жумладан эстрада, цирк ёки қўғирчоқли номерни) бошқа бир тарзда ижро этадиган шахс, шунингдек спектаклни саҳналаштирувчи режиссёри ва дирижёри. И. ўз ижросига нисбатан мутлоқ ҳуқуққа эга. Мутлоқ ҳуқуқ биринчи бор ижро этилгандан бошлаб 50 давомида амал қилади. И. ҳуқуқларининг мазмуни муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун б–н белгиланади. 2) Иш бажариш, хизмат кўрсатиш шартномаларида иш бажарувчи, хизмат кўрсатувчи тараф. Батафсил »
ИЖРОИЯ ҲОКИМИЯТИ
ИЖРОИЯ ҲОКИМИЯТИ – ҳокимиятларнинг бўлиниши назариясига кўра, давлатдаги мустақил оммавий ҳокимиятлардан (қонун чиқарувчи ва суд ҳокимиятлари б–н бир қаторда) биридир. Давлат ишларини бошқариш бўйича ваколатларнинг қонун асосида тартибга солиниши (маъмурий нормалар ижодкорлиги) бўйича ваколатларни, ташқи сиёсий ваколатхоналар ваколатларини, турли хилдаги маъмурий назорат қилишни амалга ошириш бўйича ваколатларни, шунингдек, баъзида қонун чиқариш ваколатларини (ваколат бериш асосида ёки фавқулодда қонун чиқариш тартибида), шунингдек, юқорида кўрсатилган ваколатларни амалга оширувчи давлат органлари тизимининг йиғиндисини ташкил қилади. Ҳозирги замон Конст.лари И. ҳ. ваколатларини давлат бошлиқларига ... Батафсил »
ИЖРО ЭТУВЧИ ҲОКИМИЯТ ДУАЛИЗМИ
ИЖРО ЭТУВЧИ ҲОКИМИЯТ ДУАЛИЗМИ – умумхалқ сайловларида сайланадиган президент ва парламент олдида жавоб берувчи ҳукумат. И.э.ҳ.д. аралаш турдаги республикаларда учрайдиган ҳодиса. И.э.ҳ.д.да ҳокимият гўё, бир томондан, президент ва унинг девони ҳамда, иккинчи томондан, бош вазир ва унинг ҳукумати ўртасида иккига бўлинади. И.э.ҳ.д. мас., 1986–1988 й.да Францияда, президент ва бош вазир рақобатлашувчи партияларга тегишли экани боис айниқса кескин намоён бўлган. Батафсил »
ИЖРО ЭТУВЧИ ҲОКИМИЯТ
ИЖРО ЭТУВЧИ ҲОКИМИЯТ – ҳокимиятларни тақсимлаш назариясига кўра, давлатнинг (қонун чиқарувчи ва суд ҳокимияти каби) мустақил ва қарам бўлмаган ҳокимиятларидан бири. У давлат ишларини бошқариш бўйича ваколатлар мажмуини ўзида мужассамлаштиради, бунга қонун б–н тартибга солиш ваколати, ташқи сиёсий вакилликни амалга ошириш ваколати, ҳар хил турдаги маъмурий назоратни амалга ошириш ваколати, шунингдек, баъзан қонунчилик ваколати, шунингдек, юқорида айтилган ваколатларни амалга оширувчи давлат органлари тизими киритилади. Замонавий конст.лар И.э.ҳ. ваколатини расман давлат бошлиғига (парламентар монархия ва республикаларда) ёки ҳукуматга (аралаш турдаги ... Батафсил »