Yangi hujjatlar

Рукн архиви: И-ҳарфи

Feed Subscription

ИЖРО ЭТУВЧИ ҲОКИМИЯТНИНГ ИМТИЁЗИ

ИЖРО ЭТУВЧИ ҲОКИМИЯТНИНГ ИМТИЁЗИ – АҚШ Конст.вий–ҳуқуқий доктринасига кўра, давлат бошлиғи, яъни, президентнинг АҚШ конгресси органларига (шу жумладан, тергов комиссияларига) улар сўраётган маълумотларни бу маълумотлар давлат ёки ҳарбий сирлиги туфайли бермаслик ҳуқуқи.   Батафсил »

ИЖРО ҲОКИМИЯТИНИНГ БОШЛИҒИ

ИЖРО ҲОКИМИЯТИНИНГ БОШЛИҒИ – мамлакат миқёсида давлат бошқаруви органларининг юқори турувчи раҳбари. Монархиянинг барча кўринишларида давлат бошлиғи расман монарх ҳисобланади. Парламентар республикаларда амалда ижро ҳокимиятининг раҳбари сифатида ҳукумат фаолият олиб боради., президентлик республиаларида – президент, парламентар республикаларда расман Президент, амалда эса ҳукумат раҳбари,(мас., ГФР да канцлер) ярим президентлик республикаларида – президент, баъзан эса расман ҳукумат бошлиғи. Батафсил »

ИЖРО ҲОКИМИЯТИ

ИЖРО ҲОКИМИЯТИ – ҳокимиятлар бўлиниши назариясига мувофиқ давлат ҳокимиятининг мустақил тармоғи. И.ҳ. давлатни бошқариш юзасидан ваколатлар мажмуидан иборат бўлиб, у қонун ости тартибга солишни амалга ошириш юзасидан ваколатларни, ташқи –сиёсий вакиллик ваколатини, турли маъмурий назорат функцияларини амалга ошириш юзасидан ваколатларни, ҳамда юқорида қайд этилган ваколатларни амалга оширувчи давлат органлари тизимидир. Ҳозирги замон давлатлари Конст.ларида расман И.ҳ. давлат раҳбарига ёки ҳукуматга тегишли эканлиги мустаҳкамланади. Аслида эса, И.ҳ. тўлалигича ҳукуматга, дуалистик монархияларда – монарх ва ҳукуматга, аралаш республикаларда  . Минтақалар ва маҳаллий ... Батафсил »

ИЖРО ВАРАҚАСИ ВА УНИ БЕРИШ ТАРТИБИ

ИЖРО ВАРАҚАСИ ВА УНИ БЕРИШ ТАРТИБИ – ҳар бир ҳал қилув қарори бўйича битта ижро варақаси берилади. Бироқ, агар ижро турли жойларда ёки бир неча ундирувчининг фойдасига ёки бир неча қарздорга қарши амалга ошириладиган бўлса, суд ундирувчиларнинг илтимосига биноан ижро жойини ёки ҳал қилув қарори ижросининг ҳар бир ижро варақасига тегишли қисмини аниқ кўрсатган ҳолда бир неча ижро варақаси беради. Шерик жавобгарлардан пул маблағлари ундириш тўғрисидаги ҳукм ёки ҳал қилув қарорига асосан шерик жавобгарларнинг сонига мутаносиб миқдорда бир неча ижро ... Батафсил »

ИЖРО ВАРАҚАСИ

ИЖРО ВАРАҚАСИ – суд қарорининг мажбурий ижроси қарорни қабул қилган суд берадиган И.в. асосида амалга оширилади. И.в. ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг суд томонидан ундирувчига берилади, дарҳол ижро этиш ҳоллари бундан мустаснодир. Бунда И.в. ҳал қилув қарори чиқарилганидан кейин дарҳол берилади. Батафсил »

ИЖОДИЙ ТАЪТИЛ

ИЖОДИЙ ТАЪТИЛ – корхона ва ташкилотларда меҳнат шартномаси асосида ишловчи ходимларга бериладиган ижтимоий таътилларнинг тури. И.т. ижодий фаолиятни давом эттириш ва муайян ижодий фаолиятни охирига етказиш мақсадида берилади (МК нинг 149–м.). МКнинг 258–м.га кўра, ишлаб чиқариш ёки педагогик фаолиятни илмий иш б–н бирга қўшиб олиб бораётган шахсларга номзодлик ёки докторлик диссертацияларини якунлаш, шунингдек дарсликлар ва ўқув–услубий қўлланмалар ёзиш учун асосий иш жойида ўртача ойлик иш хақи ва лавозими сақланган холда ижодий таътиллар берилади. ЎзР Вазирлар Махкамасининг 1997 йил 11 мартдаги ... Батафсил »

ИЖОД ЭРКИНЛИГИ

ИЖОД ЭРКИНЛИГИ – инсоннинг асосий ижтимоий–маданий ҳуқуқларидан бири, фикрлаш, тафаккур эркинлигини ифодалаш, намоён этиш турларидан бири. Конст.ларда мустаҳкамлана бошланганига унчалик кўп бўлгани йўқ. И.э.нинг адабий, бадиий, илмий, техник ва бошқа турларини, шунингдек, ўқитиш эркинлигини қамраб олади. ЎзР Конст.нинг 42–м.да фуқароларнинг И.э. ҳуқуқи кафолатланган. Батафсил »

ИЖАРАЧИ

ИЖАРАЧИ – ижара шартномаси асосида хак эвазига мол–мулкка вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқини олган шахс. Батафсил »

ИЖАРА ШАРТНОМАСИ

ИЖАРА ШАРТНОМАСИ– ижарага берувчи ижарага олувчига хак эвазига мол–мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун топшириши тўғрисидаги келишув. Батафсил »

ИЖАРА ҲАҚИ

ИЖАРА ҲАҚИ – ижарачининг ижарага берувчидан олган мол–мулкидан фойдаланганлиги учун тўлайдиган ҳақи. И.ҳ. ижарага олинган барча мол–мулк учун яхлит ёки ҳар бир объект бўйича алоҳида–алоҳида, натура, пул ёки аралаш шаклларда белгилаб қўйилиши мумкин. И.ҳ. тарафларнинг келишувига биноан белгиланади. И.ҳ.нинг шартлари ва миқдори, уни тўлаш муддатлари ижара шартномасида белгиланади. И.ҳ. миқдори белгиланган ер солиғининг бир ставкасидан кам ва уч ставкасидан кўп бўлмаслиги лозим. Ердан қишлоқ хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланилганда И.ҳ. ер солиғининг бир ставкаси миқдорида белгиланади. Батафсил »

Юқорига