ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕС – Қорақалпоғистон Конс.нинг 68-м.га биноан Қорақалпоғистон Республикаси Ж.К. Олий давлат ҳокимияти органи бўлиб ҳисобланади. Ж.К. Парламентдир. Ж.К. ҳудудий сайлов округларидан кўппартиявийлик асосида 5 й. муддатга сайланадиган 86 депутатдан иборат. Ж.К.нинг ҳуқуқий мақоми (статуси) Конс. ва Қорақалпоғистон Республикаси Ж.К. тўғрисидаги 1998 й. 28 янв.да янги таҳририда қабул қилинган Қорақалпоғистоннинг Конституциявий қонунларида аниқ белгиланган. 1996 й. 11 янв.да Ж.К.нинг биринчи чақириқ биринчи сессиясида Жўқорғи Кенгес раиси, унинг ўринбосарлари, мандат комиссияси, қўмита раислари ва аъзолари сайланди. Ҳозирда Ж.К.да 5 қўмита, 1 ... Батафсил »
Рукн архиви: Ж-ҳарфи
Feed SubscriptionЖОСУСЛИК
ЖОСУСЛИК – давлат хавфсизлигига қарши жиноят, чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг давлат сири ҳисобланадиган маълумотларни чет давлат ёки унинг агентурасига етказиши, бундай маълумотларни етказиш мақсадида қўлга киритиши ёки тўплаши. Давлат сири ҳисобланадиган маълумотлар ижтимоий, иқтисодий ёки ҳарбий хусусиятга эга бўлиши мумкин. Ж ўта оғир жиноят ҳисобланиб, жуда кўп мамлакатларда бундай жиноят учун узоқ муддатга озодликдан маҳрум этиш ёки ўлим жазоси белгиланган. Бу қилмишни ЎзР фуқароси содир этса республика суверенитети, ҳуқуқий дахлсизлиги, хавфсизлиги мудофаа салоҳияти ёки иқтисодиётига зарар етказган ... Батафсил »
ЖОРИЙ ҲИСОБВАРАҚАСИ
ЖОРИЙ ҲИСОБВАРАҚАСИ – пул маблағларини миллий валютада ва хорижий валютада сақлаш ҳамда ҳисоб-китобни амалга оширишга хизмат қиладиган ҳисобварақ тури. ЎзРнинг миллий валютадаги ҳисобварақлари юридик ва жисмоний шахслар бўлган норезидентларга, шунингдек, ЎзРнинг ваколатли банклари б-н тегишли битимларни тузган хорижий банкларда очилади. (муал. – Қ.Абдурасулова) Батафсил »
ЖОРИЙ ДАРОМАД
ЖОРИЙ ДАРОМАД – облигация бўйича олинадиган ҳар й.ги даромаднинг унинг бозор нархига нисбати. Батафсил »
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИДАН КЕЛАДИГАН ДАРОМАД
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИДАН КЕЛАДИГАН ДАРОМАД – товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган, якка тартибда амалга оширилаётган бошқа фаолиятдан келадиган барча тушумлар. Ушбу даромад уни топиш б-н боғлиқ харажатлар, мажбурий тўловлар, чиқимлар ва ажратмалар чегириб ташланган ҳолда ҳисобланади. Солиқ солиш объектини аниқлаш мақсадида чегириб ташланиши лозим бўлган харажатлар, мажбурий тўловлар, чиқимлар ва ажратмаларни аниқлаш тартиби ЎзР Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. (муал. – Л.Хван) Батафсил »
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ЙИЛЛИК ЖАМИ ДАРОМАДИ
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ЙИЛЛИК ЖАМИ ДАРОМАДИ –меҳнатга ҳақ тўлаш шаклида олинадиган даромадлар, жисмоний шахсларнинг мулкий даромадлари, тадбиркорларнинг ўз фаолиятидан келадиган ялпи даромадлари ҳамда фуқароларнинг олган пул ёхуд бошқа маблағларидан ташкил топади. (муал. – Л.Хван) Батафсил »
ЖИСМОНИЙ ШАХС
ЖИСМОНИЙ ШАХС – фуқаролик ҳуқуқи субъекти бўлган муайян шахс (фуқаро, чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс). У жамоавий тузилма бўлган юридик шахсдан фарқ қилади. Барча Ж.ш.ларнинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларига эга бўлиш лаёқати (ҳуқуқ лаёқати) тенг равишда эътироф этилади. Ж.ш.нинг ҳуқуқ лаёқати у туғилган пайтдан эътиборан вужудга келади ва у вафот этиши б-н тугайди. Ж.ш.лар мулк ҳуқуқи асосида мол –мулкка эга бўлишлари; мол –мулкни мерос қилиб олишлари ва васият қилиб қолдиришлари; банкда жамғармаларга эга бўлишлари; тадбиркорлик, деҳқон (фермер) хўжалиги ... Батафсил »
ЖИНСИЙ ЭҲТИЁЖНИ ҒАЙРИТАБИИЙ УСУЛДА ҚОНДИРИШ
ЖИНСИЙ ЭҲТИЁЖНИ ҒАЙРИТАБИИЙ УСУЛДА ҚОНДИРИШ – жисмоний зўрлик ишлатиб, қўрқитиб, жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб содир этиладиган ҳар қандай ғайритабиий усулдаги жинсий алоқа. ЖК 119-м. ЖКда ж.э.ғ.у.қ. учун жавобгарликнинг алоҳида турлари ҳам назарда тутилган: хизмат, моддий ёки бошқа жиҳатлардан айбдорга қарам бўлган аёлга нисбатан (121-м.) ва ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан содир этиш (128-м.). (муал. – М.Рустамбоев) Батафсил »
ЖИНСИЙ ЭРКИНЛИККА ҚАРШИ ҚАРАТИЛГАН ЖИНОЯТЛАР
ЖИНСИЙ ЭРКИНЛИККА ҚАРШИ ҚАРАТИЛГАН ЖИНОЯТЛАР – қ. Жинсий жиноятлар. Батафсил »
ЖИНСИЙ ЭРКИНЛИК
ЖИНСИЙ ЭРКИНЛИК – бу аёл ва эркак кишининг ўзига нисбатан жинсий эҳтиёжни қондиришга рухсат бериш ёки бермасликка бўлган ҳуқуқи. 16 ёшга тўлган ҳар қандай шахс жинсий эркинлик ҳуқуқига эга 16 ёшга тўлмаган шахслар эса жинсий дахлсизлик ҳуқуқига эга бўлиб, уларнинг розилиги бор ёки йўқлигидан қатъи назар, жинсий муносабатга кириши мумкин эмас. (муал. – М.Рустамбоев) Батафсил »