Yangi hujjatlar

Рукн архиви: Ж-ҳарфи

Feed Subscription

ЖИНОИЙ ЖАЗОГА САЗОВОР БАНКРОТЛИК

ЖИНОИЙ ЖАЗОГА САЗОВОР БАНКРОТЛИК – хўжалик юритувчи субъектнинг ўз мажбуриятларини иқтисодий жиҳатдан бажара олмаслиги ҳақида била туриб, ҳақиқатга тўғри келмайдиган эълон бериши кредиторларга кўп миқдорда зарар етказиш сохта банкротлик ҳисобланади (ЖК 180-м.). (муал. – Б.Ахроров) Батафсил »

ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ҚИЛИШ

ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ҚИЛИШ – ваколатли давлат органининг судлов ёки айбловни бекор қилиш, шунингдек, жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан давлат мажбурлов чорасини қўллашни бекор қилиш ҳақидаги акти. Жиноят содир этган шахсларни, уларга жиноий таъсир кўрсатмасдан тўғри йўлга киришлари мумкин бўлган ҳолларда жиноий жавобгарликдан озод этилишларида инсонпарварлик тамойиллари ўз аксини топган. Жиноий жавобгарликдан озод этиш, шахсни оқлаш ёки қилмишнинг жиноий эканлигини истисно қилиш учун асос бўлиб хизмат қиладиган шарт-шароитни фарқлаш лозим. Шахснинг оқланиши жиноят таркиби йўқлиги ёки шахс содир ... Батафсил »

ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИК

ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИК – юридик жавобгарлик турларидан бири, содир этилган жиноятнинг ҳуқуқий оқибати. Жиноятнинг содир этилиши юридик факт бўлиб одил судлов йўли б-н айбдор ва давлат орасида ўзига хос ҳуқуқий муносабатларни вужудга келтиради. Моҳиятига кўра бу ҳуқуқий муносабатлар давлатнинг ҳуқуқини муҳофаза қилувчи идораларга жиноятнинг тергов қилиш ва муайян шахснинг айбдор эканлигига етарли далиллар бўлганида уни жиноий жавобгарликка тортиш ҳуқуқини беради. Жиноятни содир этган шахсда эса, бир томондан, жиноий жавобгар бўлиш, иккинчи томондан эса, ушбу қилмиши учун қонунда белгиланган даражада жавобгар бўлиш ... Батафсил »

ЖИНОИЙ ДАРОМАДЛАРНИ ОШКОРАЛАШТИРИШ

ЖИНОИЙ ДАРОМАДЛАРНИ ОШКОРАЛАШТИРИШ – жиноий фаолият натижасида олинган мулкни ўтказиш; айлантириш; алмаштириш; мулкнинг асл хусусиятини, манбаини, турган жойини, тасарруф этиш, ташилиш усулини, мулкка нисбатан ҳақиқий эгалик ҳуқуқининг ёки унинг кимга қарашлилигини яшириш ёки сир сақлаш. Бозор иқтисодиётига асосланган мамлакатларда тарқалган халқаро тусдаги жиноят. Ушбу жиноятнинг объектив томонини жиноий йўл б-н топилган пулларни мамлакат чегарасидан ташқарга олиб чиқиш ва турли давлатларда тижорат банкларининг ҳисобварақларига жойлаштиришни ташкил этади. Бунда ушбу маблағларга расмий йўл б-н корхоналар, банклар ва б. юридик шахслар сотиб олинади ... Батафсил »

ЖИНОИЙ ГУРУҲ

ЖИНОИЙ ГУРУҲ – ЖК 29-м.да белгиланганига кўра, у ёки бу жиноятларнинг жиноий гуруҳ томонидан содир этилиши айбни оғирлаштирувчи ҳолат ҳисобланади. Шу б-н бирга бу ҳолат жиноятларни квалификация қилишда ҳам эътиборга олинади. Ж.г. маълум бир ташкилий тузилишга эга бўлади. Ж.г. ни тузишнинг ўзиёқ тугалланган жиноят деб ҳисобланади. (муал. – Қ.Абдурасулова) Батафсил »

ЖЕСТИКУЛЯЦИЯ

ЖЕСТИКУЛЯЦИЯ – инсоннинг сўзлашиш, маъруза ўтказиш жараёнида қўлнинг нутқ б-н боғлиқ равишда ҳаракатда бўлиши. Бу аломат одамларда турли шаклда ифодаланади. Гапириш жараёнида одам бир ёки иккала қўли б-н ҳаракат қилади. Қўллар кенг қулоч ёзади ёки сезилар сезилмас қимирлайди. Одамнинг ташқи қиёфа тузилиши функционал белгилар қаторидан ўрин олган. (муал. – Ж.Бобоев) Батафсил »

ЖАҲОН БОЗОРИ

ЖАҲОН БОЗОРИ – миллий бозорнинг жаҳон даражасига чиқиши бўлиб, асосан, давлатларнинг иқтисодий ҳамкорлигида намоён бўлади. Жаҳон бозорининг асосий қисми Бутунжаҳон савдо ташкилоти таъсири доирасида ҳисобланади. (муал. – Ш.Асадов) Батафсил »

ЖАРИМА

ЖАРИМА – ҳуқуқбузарга нисбатан қўлланиладиган моддий таъсир чораси фуқаролик, жиноят, маъмурий жавобгарлик, фуқаролик процессуал, жиноят процессуал ва б. қонунларда белгилаб қўйилган. 1). Фуқаролик ҳуқуқида қарздор мажбуриятларни бажармаган ёхуд лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади (ФКнинг 261-м.). 2) Ж. жиноий, маъмурий ва жамоатчилик таъсир чораси сифатида қўлланилади. Ж. жиноят ҳуқуқида – жиноятчига (суд томонидан асосий ёки қўшимча жазо сифатида), маъмурий ҳуқуқда жамоат тартиби, транспортдан фойдаланиш, ов қилиш ва б. тартибларни бузганларга солинади. ... Батафсил »

ЖАМОАТ ҲИМОЯЧИСИ

ЖАМОАТ ҲИМОЯЧИСИ – жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг қарори асосида судланувчининг манфаатларини судда ҳимоя қилиш мақсадида юборилган вакил. (ЖПКнинг 44-м.). Суд муҳокамасида иштирок этаётган ж.ҳ. иш материаллари б-н танишиш, далиллар тақдим этишга ва уларни текширишда иштирок этишга, илтимоснома беришга, тарафларнинг музокараларида сўзга чиқиб, судланувчини оқлайдиган ёки унинг жавобгарлигини енгиллаштирадиган ҳолатлар хусусида судга фикр билдиришга ҳақлидир. Ж.ҳ. суд муҳокамасида иштирок этиши, жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг фикрини судда баён қилиши ва ишнинг судланувчининг аҳволини енгиллаштирувчи ҳолатларини аниқлашга кўмаклашиши шарт. (муал. – З.Иноғомжонова) Батафсил »

ЖАМОАТ ФОНДЛАРИ

ЖАМОАТ ФОНДЛАРИ – юридик ва (ёки) жисмоний шахслар томонидан ихтиёрий мулкий бадаллар қўшиш асосида ташкил этилган, хайрия, ижтимоий, маданий, маърифий ёки бошқа фойдали мақсадларни кўзлайдиган, аъзолиги бўлмаган нодавлат нотижорат ташкилоти жамоат фонди деб эътироф этилади. ЎзРда республика фондлари ҳамда маҳаллий фондлар ташкил этилади ва фаолият кўрсатади. Фаолиятини ўз уставига мувофиқ ЎзР ҳудудида ёки икки ёхуд ундан ортиқ вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри) ҳудудида амалга оширадиган фондлар республика фондлари жумласига киради. Фаолиятини ўз уставига мувофиқ туман(лар), ш.(лар), вилоят ёки Қорақалпоғистон Республикаси ... Батафсил »

Юқорига