ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАСИ МАЪМУРИЯТИНИНГ ҚОНУНИЙ ТАЛАБЛАРИГА БЎЙСУНМАСЛИК – озодликдан маҳрум қилиш жойида жазони ўтаётган шахснинг жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслиги ёхуд маъмуриятнинг ўз фаолиятини амалга оширишга бошқача йўсинда тўсқинлик қилиш (ЖК 221-м.). (муал. – Қ.Абдурасулова) Батафсил »
Рукн архиви: Ж-ҳарфи
Feed SubscriptionЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАЛАРИНИНГ КОМИССИЯЛАРИ
ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАЛАРИНИНГ КОМИССИЯЛАРИ – жазони ўташ жойларида маҳкумларни жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш, жазонинг ўталмаган қисмини енгилроғи б-н алмаштириш, жазони ўташни давом эттириш учун манзил колониясига ўтказиш ва б. шу каби масалаларни кўриб чиқиш мақсадида тузилади. Ж.и.э.м.к. ўз йиғилишини ҳар ойда камида икки марта ўтказади. Комиссия таркибига муассаса бошлиғининг ўринбосарлари, муассасанинг етакчи бўлим ва хизматларининг раҳбарлари киради. Муассасанинг махсус бўлим бошлиғи комиссия котиби бўлиб, унга йиғилиш тайинланган кунга камида уч кун қолганда, туркум (отряд) бошлиқлари маҳкумларга оид ... Батафсил »
ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАЛАРИДАН ОЗОД ҚИЛИШ ТАРТИБИ
ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАЛАРИДАН ОЗОД ҚИЛИШ ТАРТИБИ – жазони ижро этиш муасссасаларидан озод қилишга тайёргарлик маҳкумнинг жазо муддати тугашига уч ой қолганда бошланади, уни меҳнат ва турмушда ўрнашишга бўлган эҳтиёжи аниқланади. Иш ва турмушда ўрнашишга муҳтож бўлган шахслар ҳақида жазони ижро этиш муассасасининг (ЖИЭМ) маъмурияти маҳкум яшаши мўлжалланаётган жойдаги ижтимоий мослашув марказига хабар беради. Агарда озод этилаётган шахс устидан маъмурий назорат ўрнатиш лозим бўлса қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга тақдимнома киритади. ЖИЭМдан озод қилинаётган шахсга яшаш жойига етиб олиши учун ... Батафсил »
ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАЛАРИДАГИ ИЧКИ ТАРТИБ ҚОИДАЛАРИ
ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАЛАРИДАГИ ИЧКИ ТАРТИБ ҚОИДАЛАРИ – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг меъёрий ҳужжатлари б-н тартибга солинади. Улар озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ижро этиш б-н боғлиқ бўлган айрим масалаларни, жумладан: жазони ижро этиш муассасаларини ташкил этиш ва тугатиш; текшириш; жиҳозлаш; маҳкумлар лимити; маҳкумларни қабул қилиш ва жўнатиш; уларни овқатлантириш ва меҳнатга жалб этиш, рағбатлантириш ва жазолаш чораларини ҳисобга олиш тартиби ва ҳ.к.ни аниқлаштириб беради. (муал. – Қ.Абдурасулова) Батафсил »
ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАЛАРИДА РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА ИНТИЗОМИЙ ЖАЗОЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ
ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАЛАРИДА РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА ИНТИЗОМИЙ ЖАЗОЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ – жазони ўташ жойларида маҳкумларга нисбатан рағбатлантириш ва интизомий жазоларни қўллаш ҳуқуқидан жазони ижро этиш муассасаларининг бошлиқлари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар фойдаланади. Жазони ижро этиш муассасаларининг бошқа мансабдор шахслари маҳкумларга нисбатан рағбатлантириш ва интизомий жазоларни қўллаш ҳуқуқидан фойдаланмайдилар (ЖИК 102-112-м.). (муал. – Қ.Абдурасулова) Батафсил »
ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ КОЛОНИЯЛАРИ
ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ КОЛОНИЯЛАРИ – жазони ижро этувчи муассаса турларидан бири. Ж.и.э.к. ЖИКга мувофиқ вояга етган судланганларнинг озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташлари учун мўлжалланган. Улар манзил–колонияларга, умумий, қаттиқ, махсус тартибли колонияларга бўлинади. Манзил–колониялар қуйидагиларга бўлинади: эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган жиноятлар учун ҳукм қилинган шахслар сақланадиган манзил–колониялар; умумий ва қаттиқ тартибли колониялардан, шунингдек, тарбия колонияларидан ўтказилган маҳкумлар сақланадиган манзил–колониялар. Умумий тартибли колониялар қуйидагиларга бўлинади: қасддан унча оғир бўлмаган жиноят содир этганлик учун биринчи марта озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар сақланадиган ... Батафсил »
ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ
ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ – ЖИКга мувофиқ Ж.и.к. тушунчаси жиноят учун суд томонидан тайинланган жазони ижро этувчи давлат органлари ва муассасалари ҳамда суд томонидан муайян шахсга нисбатан чиқарилган индивидуал ҳукмнинг ижросини таъминлашда у ёки бу даражада иштирок этувчи мансабдор шахсларга тааллуқлидир. Мас., жарима тариқасидаги жазо ЎзР Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий–техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти томонидан ижро этилади. Ахлоқ тузатиш ишлари, қамоқ, озодликдан маҳрум қилиш ва ўлим жазоси ички ишлар органлари томонидан ижро этилади. Муайян ... Батафсил »
ЖАЗОНИ ЕНГИЛРОҒИ БИЛАН АЛМАШТИРИШ
ЖАЗОНИ ЕНГИЛРОҒИ БИЛАН АЛМАШТИРИШ – озодликдан маҳрум этилган ёки ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахсларга нисбатан суд жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо б-н алмаштириши мумкин. Жазони енгилроғи б-н алмаштириш юқорида кўрсатилган жазо турлари учун ўрнатилган тартиб–қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумга нисбатан қўлланилиши мумкин. (ЖК 74-м.). (муал. – У.Холиқулов) Батафсил »
ЖАЗОНИ ЕНГИЛЛАШТИРУВЧИ ҲОЛАТЛАР
ЖАЗОНИ ЕНГИЛЛАШТИРУВЧИ ҲОЛАТЛАР – содир этилган жиноят ёки айбдор шахсни тавсифловчи ҳолатлар ва жиҳатларни эътиборга олган ҳолда шундай ҳолатлар бўлмагандагига нисбатан енгилроқ жазо тайинлаш. Суд жазо тайинлашда содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, қилмишнинг сабабини, етказилган зарарнинг хусусияти ва миқдори, айбдорнинг шахсини ва жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни эътиборга олади. ЖКнинг 55-м.га кўра қуйидагилар жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар ҳисобланади: а) айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилиш, чин кўнгилдан пушаймон бўлиш ёки жиноятни очиш учун фаол ёрдам бериш; б) етказилган зарарни ихтиёрий ... Батафсил »
ЖАЗОЛАРНИ ҚЎШИШНИ ҲИСОБЛАШ
ЖАЗОЛАРНИ ҚЎШИШНИ ҲИСОБЛАШ – ЖКда жазоларни қўшишни ҳисоблаш ҳар хил турдаги асосий жазоларни қўшганда озодликдан маҳрум қилишнинг бир куни: а) қамоқ ёки интизомий қисмга жўнатишнинг бир кунига; б) ахлоқ тузатиш ишлари ёки хизмат бўйича чеклашнинг уч кунига тўғри келади. Жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазолар озодликдан маҳрум қилиш, интизомий қисмга жўнатиш, қамоқ, хизмат бўйича чеклаш, аҳлоқ тузатиш ишлари жазолари б-н қўшилганда ҳар қайсиси алоҳида ижро этилади. (ЖК 61-м.). (муал. – Ш.Абдуқодиров) Батафсил »