ЖАЗОДАН ОЗОД ҚИЛИНГАН ШАХСЛАР УСТИДАН НАЗОРАТ – ваколатли давлат органлари томонидан турли шаклда амалга оширилади. Жазодан озод этилганларнинг ҳулқ–атвори устидан назоратни амалга ошириш вазифасини аввал мавжуд бўлган назорат комиссиялари ҳамда вояга етмаганларнинг ишлари бўйича комиссиялар бажарган. Ҳозирда мазкур назорат жазодан озод этилганларнинг яшаш жойларидаги ички ишлар органларининг тегишли ходимлари, хусусан, участка нозирлари томонидан амалга оширилади. Шунингдек, бу турдаги назорат жазодан озод этилган ва муддатидан илгари озод этилган ҳомиладор аёллар, вояга етмаган фарзанди бор аёллар устидан ҳам амалга оширилади. (ЖИК 176-м.). ... Батафсил »
Рукн архиви: Ж-ҳарфи
Feed SubscriptionЖАЗО ЧОРАЛАРИ
ЖАЗО ЧОРАЛАРИ – қ.: Жазо. Батафсил »
ЖАЗО ТАЙИНЛАШДА ДАСТЛАБКИ ҚАМОҚ ВАҚТИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ
ЖАЗО ТАЙИНЛАШДА ДАСТЛАБКИ ҚАМОҚ ВАҚТИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ – жазо тайинлаш вақтида дастлабки қамоқнинг ҳар бир кунини: а) қамоқ, интизомий қисмга жўнатиш ва озодликдан маҳрум қилишнинг бир кунига; б) ахлоқ тузатиш ишлари ёки хизмат бўйича чеклашнинг уч кунига тенглаштириб ҳисобланади. (ЖК 62-м.). (муал. – У.Холиқулов) Батафсил »
ЖАЗО ТАЙИНЛАШ
ЖАЗО ТАЙИНЛАШ – суд ЖК махсус қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахсга нисбатан уни жавобгарлик назарда тутилган м.даги белгиланган доирада умумий қисм қоидаларига мувофиқ жазо тайинлайди. Ж.т.да жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси, қилмишнинг сабаби, етказилган зарарнинг хусусияти ва миқдори, айбдорнинг шахс ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлари инобатга олинади. (ЖК 54-м.). Батафсил »
ЖАЗО МУДДАТЛАРИНИ ҲИСОБЛАШ
ЖАЗО МУДДАТЛАРИНИ ҲИСОБЛАШ – муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш, интизомий қисмга жўнатиш, озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазоларнинг муддатлари ойлар ва й.лар б-н ҳисобланади. Жазоларни алмаштириш вақтида уларнинг муддатлари кунлар б-н ҳисобланиши мумкин. (ЖК 63-м. ва ЖПК 528-532-м.). (муал. – З.Иноғомжонова) Батафсил »
ЖАЗО ИЖРОСИНИ ТУГАТИШ
ЖАЗО ИЖРОСИНИ ТУГАТИШ – маҳкумнинг суд тайинлаган жазо муддатини ўтаб бўлиши, унинг жазони ўташ муддатидан илгари озод қилиниши, суд ҳукми ёки иш юритилишининг тугатилиши, ҳукмнинг назорат тартибида ўзгартирилиши ва жазонинг шартли ҳукм б-н алмаштирилиши, маҳкумнинг вафоти б-н тугайди (ЖИК 167-170-м.). Ж.и.т. қонунда белгиланган муддатнинг охирги кунига тўғри келади. Агарда жазо муддати дам олиш ёки байрам кунлари тугайдиган бўлса, улар бир кун аввал тугатилади. Ж.и.т. пайтида жазони ижро этувчи муассасалар маъмурияти маҳкум б-н тўла ҳисоб-китоб қилади, уларнинг шахсий ҳужжатлари, буюмлари, қимматбаҳо ... Батафсил »
ЖАЗО
ЖАЗО – жиноят қонунчилигига асосан, жиноят содир этишда айбли деб топилган шахсга нисбатан давлат номидан суд ҳукми б-н қўлланадиган ва маҳкумни қонунда назарда тутилган муайян ҳуқуқ ва эркинликлардан маҳрум қилиш ёки уларни чеклашдан иборат мажбурлов чораси. Ж. маҳкумни ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятини давом эттиришига тўсқинлик қилиш ҳамда маҳкум, шунингдек, бошқа шахслар янги жиноят содир этишининг олдини олиш мақсадида қўлланилади (ЖК 42-м.). (қ.: Жазо тайинлашнинг умумий асослари). Ж. турлари а) жарима б) муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, в) ахлоқ тузатиш ишлари, ... Батафсил »
ЖАВОБГАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
ЖАВОБГАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ – фуқаролик процессида иш материаллари б-н танишиш, улардан кўчирмалар олиш, нусхалар кўчириш, рад этиш тўғрисида арз қилиш, далиллар тақдим этиш, далилларни текширишда иштирок этиш, ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга ва одил судловни амалга оширишга кўмаклашаётган шахсларга саволлар бериш, арз қилиш, илтимосномалар тақдим этиш, судга оғзаки ва ёзма тушунтиришлар бериш, ишни судда кўриш давомида туғиладиган ҳамма масалалар бўйича ўзларининг важларини баён қилиш, бошқа шахсларнинг арзлари, илтимосномалари, важларига қарши эътирозлар билдириш, суднинг ҳал қилув қарори, ажрими ва қарори ... Батафсил »
ЖАВОБГАРНИ ҚИДИРИШ
ЖАВОБГАРНИ ҚИДИРИШ – фуқаролик суд ишларини юритишда айрим туркумдаги ишларни судда кўрилишида жавобгар қидирилиши шарт. Жумладан, алимент ундириш ҳақидаги, майиб бўлиш ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлиги, шунингдек, боқувчисининг ўлими натижасида кўрилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги даъволар бўйича жавобгарнинг (қарздорнинг) амалдаги яшаш жойи номаълум бўлса, у қидирилиши шарт. Бундай ҳолларда суд ички ишлар органлари жавобгарни (қарздорни) қидириши тўғрисида ажрим чиқаради (ФПК 140-м.). (муал. – Д.Хабибуллаев) Батафсил »
ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИШ МУДДАТИ
ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИШ МУДДАТИ – жиноят қонунига кўра, агар жиноят содир этилган кундан бошлаб қуйидаги муддатлар: а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб – уч й.; б) унча оғир бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб – беш й.; в) оғир жиноят содир этилган кундан бошлаб – ўн й.; г) ўта оғир жиноят содир этилган кундан бошлаб (ушбу м.нинг еттинчи қисмида назарда тутилган ҳол бундан мустасно) – ўн беш й. ўтиб кетган бўлса, шахс жавобгарликдан озод қилинади. Жавобгарликка тортиш ... Батафсил »