Yangi hujjatlar

Рукн архиви: Ж-ҳарфи

Feed Subscription

ЖИНСИЙ ЖИНОЯТЛАР

ЖИНСИЙ ЖИНОЯТЛАР – амалдаги ЖКга кўра, номусга тегиш (118-м.), жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш (119-м.), бесоқолбозлик (120-м.), аёлни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш (121-м.), ўн олти ёшга тўлмаган шахс б-н жинсий алоқа қилиш (128-м.) жиноятлари ж.ж. Ж.ж.нинг объекти 16 ёшга тўлган шахснинг жинсий эркинлиги, 16 ёшдан кичик шахсларнинг эса жинсий дахлсизлиги ҳисобланади. Бесоқолбозлик жиноятида жиноят объекти жинсий муносабатларнинг жамиятда қарор топган тартибидир. Ж.ж. шартли тарзда иккки гуруҳга бўлинади: Жабрланувчи ихтиёрига зид равишда содир этиладиган ж.ж. – номусга тегиш, ... Батафсил »

ЖИНСИЙ ДАХЛСИЗЛИК

ЖИНСИЙ ДАХЛСИЗЛИК – жинсий ривожланишини инобатга олиб, жинсий муносабатларга киришишнинг тақиқланиши. (муал. – М.Рустамбоев) Батафсил »

ЖИНС ЦЕНЗИ

ЖИНС ЦЕНЗИ – жинсига кўра шахсларга имтиёзлар бериш ва ҳуқуқларини чеклаш. Умуман, ижобий мақсадларда ва меъёрида бўлмоғи лозим. Мас., сайлов ҳуқуқини (актив ёки пассив) қонун йўли б-н чеклаш, аёлларга сайлов ҳуқуқини бермаслик XX аср бошларигача бутун дунёда амалда бўлган. Янги Зеландияда 1893 й.да, Финляндияда 1906 й.да, Буюк Британия ва Россияда 1918 й.да, АҚШда 1920 й.да, Францияда 1944 й.да, Японияда 1945 й.да, Швейцарияда 1971 й.да, Лихтенштейнда 1976 й.да бекор қилинган. Ҳозирги кунда айрим давлатлардагина, (мас., Қувайтда) сақланган. (муал. – О.Муҳаммаджонов) Батафсил »

ЖИНОЯТЧИНИНГ ШАХСИ

ЖИНОЯТЧИНИНГ ШАХСИ – жиноятчининг асосий интеллектуал–маънавий хислатлари, руҳий ва жисмоний ҳолатининг мажмуаси. Ж.ш.ни таҳлил этиш у содир этган қилмишни холисона тўғри баҳолаш, жумладан, индивидуал башорат қилишни таъминлаш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ж.ш. тўғрисида ҳар томонлама ва чуқур тасаввурга эга бўлиш учун таҳлил нафақат жиноят содир этилган вақтни ва уни текшириш даврини, балки текширилувчининг ривожланишини ҳам қамраб олиши керак. Бунда жиноят содир этилишининг яширин мотивларини ҳам, психологик–психиатрик хусусиятларини ҳам баравар инобатга олиш лозим. Ж. ш. ва жиноят ўзаро боғлиқ бўлганлиги ... Батафсил »

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ҲУДУДИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ҲУДУДИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ – турли ҳудудлардаги жиноятчиликнинг сифат ва миқдор жиҳатдан ўзига хос хусусиятлари. Ж.ҳ.х ўрганиш нафақат назарий жиҳатдан, балки амалий жиҳатдан ҳам муҳим. Муайян шароитларда жиноятчиликка қарши кураш чораларини ишлаб чиқиш жараёнида Ж.ҳ.х ва унинг сабабларини ҳисобга олиш лозим. (муал. – К.Пайзуллаев) Батафсил »

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ТУЗИЛМАВИЙ ТАҲЛИЛИ

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ТУЗИЛМАВИЙ ТАҲЛИЛИ – жиноятчилик тузилиши– жиноятчиликнинг кўп қиррали кўрсаткичи ҳисобланиб, у орқали жиноятчиликни ҳар томонлама ва тўлиқ тавсифлаш имконияти туғилади. Ж.т.т ни турли йўналишларда амалга ошириш мумкин: оғирлик даражасига кўра (унчалик оғир бўлмаган, оғир, ўта оғир); айб шаклига кўра (қасд, эҳтиётсизлик); жиноятчилик турларига (гуруҳларига) кўра (соғлиққа, ҳаётга ёки иқтисодиётга қарши қаратилган жиноятлар); алоҳида жиноят турларига кўра (одам ўлдириш, безорилик, ўғрилик); жиноятнинг уюшганлик даражасига кўра (жиноий гуруҳ, жиноий уюшма); мотивнинг характерига кўра (ғараз, мажбурлаш); жиноятнинг барқарорлик даражасига кўра (оддий, рецидив); ... Батафсил »

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ СУБЪЕКТИВ САБАБЛАРИ

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ СУБЪЕКТИВ САБАБЛАРИ – одамлар ва уларнинг турли гуруҳлари фаолияти б-н боғлиқ сабаблар. Мазкур сабаблар жамиятда содир бўладиган турли ижтимоий ҳодисалар ва жараёнларнинг оқимини тезлаштирадиган ёки секинлатадиган омилдир. Ж.с.с. шахснинг маънавий, руҳий, биофизиологик, туғма ва ижтимоий хусусиятлари тарзида жиноятчиликнинг объектив сабаблари б-н бир қаторда ўрганилади. (муал. – К.Пайзуллаев) Батафсил »

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ СТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ СТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ – жиноятчиликнинг муайян ҳудудда ва муайян даврда миқдор ва сифат жиҳатдан ўрганиш орқали акс эттириладиган статистик маълумотларнинг таҳлили Ж.с.т. жиноятчилик умумий таҳлилининг таркибий қисми бўлиб, унда нафақат рўйхатга олинган жиноятчилик, балки бутун жиноятчиликнинг ҳолати ўз аксини топади. Ж.с.т. жиноятчиликнинг тўлиқ ҳолати, динамикаси, структураси ва интенсивлигини ўз ичига олади. Жиноятчиликнинг ички ҳамда ташқи характерига боғлиқ ҳолда амалга оширилади: а) ижтимоий хавфлилик даражасига кўра (оғир, ўртача оғир); б) ижтимоий йўналтирилганлик объектига кўра (жамоат манфаатлари, шахсий, мулкий, номулкий манфаатлар); в) ... Батафсил »

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ СИФАТ ВА МИҚДОР КЎРСАТКИЧЛАРИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ СИФАТ ВА МИҚДОР КЎРСАТКИЧЛАРИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ – жиноятчиликка қарши курашувчи органлар ва жамоат бирлашмаларининг фаолияти қандай ташкил қилинганлигини, жиноятчиликка қарши кураш воситалари ва усулларини, жиноятчиликни камайтириш учун самарали чораларни, жиноятчиликка қарши кураш ва унинг олдини олишдаги ҳамкорликнинг самарали чораларини ўрганиш. (муал. – К.Пайзуллаев) Батафсил »

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ РЕЦИДИВ ХАВФЛИЛИГИ

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ РЕЦИДИВ ХАВФЛИЛИГИ – рецидив ва оддий жиноятчиликнинг бир-бирига нисбатини ифодаловчи кўрсаткич. Ж.р.х. уч даражада ўрганилади: 1) барча жиноятларнинг рецидив хавфлилиги. 2) алоҳида тоифадаги жиноятларнинг рецидив хавфлилиги. 3) бир турдаги муайян жиноятларнинг рецидив хавфлилиги. Жиноят ҳуқуқида Ж.р.х.ни ўрганиш шуни кўрсатадики, содир этилган жиноятнинг жиддий даражаси қанча юқори бўлса ҳамда зўрлик аломатлари жиноятда қанча кўп бўлса, унинг рецидив хавфлилиги ҳам шу қадар юқори бўлади. (муал. – К.Пайзуллаев) Батафсил »

Юқорига