Yangi hujjatlar

Рукн архиви: Ж-ҳарфи

Feed Subscription

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШНИНГ ТАШКИЛИЙ АСОСЛАРИ

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШНИНГ ТАШКИЛИЙ АСОСЛАРИ – жиноятчиликни бутунлай йўқ қилиш, уни тубдан бартараф қилиш вазифасини қўйиш реал эмас. Уни қисман олдини олиш, уни камайтириш, ўсиш даражасини пасайтириш мумкин, холос. Бу вазифани имкон қадар самарали амалга оширилишини таъминлаш учун унинг ташкилий асосларини таъминлаш лозим. Жиноятчиликка қарши курашда режалаштириш– жиноятчиликка қарши кураш олиб борувчи органлар фаолиятини, уларнинг жамоатчилик ва жамоалар б-н алоқадорлигини, ташкилий жиҳатдан бир вақтда тартибга солишни самарали ташкил этиш шаклидир. Режа – жиноятчиликка қарши кураш олиб бориш вазифасидан келиб чиққан ... Батафсил »

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШНИ РЕЖАЛАШТИРИШ

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШНИ РЕЖАЛАШТИРИШ – жиноят қонуни нормаларининг бузилишига имкон бермайдиган ёки бундай хатти-ҳаракатларни зарарсизлантирадиган объектив ва субъектив шароитларни яратиш борасидаги тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этишга қаратилган фаолият. Ж.о.о.р.нинг мақсади жиноятчиликнинг пасайишига эришиш, жиноятчилик коэффициентини ижобий томонга ўзгартириш, ўсишини тўхтатишдан иборат. Жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги умумижтимоий дастурларда жиноятчиликнинг аҳволига билвосита таъсир кўрсатадиган тадбирларни амалга ошириш; фуқароларнинг қонунга итоаткор бўлишига эришиш; назорат ишларини кучайтириш; салбий ижтимоий ҳодисаларнинг олдини олишга аҳолини сафарбар қилиш; хавфли ва ўта хавфли хатти-ҳаракатлар ва кенг ... Батафсил »

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ СУБЪЕКТЛАРИ

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ СУБЪЕКТЛАРИ – жиноятчилик, унинг алоҳида турлари ва муайян жиноятларнинг мавжуд бўлиши ва тарқалишига ёрдам берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш, кучсизлантириш ва нейтраллаштириш, шунингдек, жиноятлар содир этишга (рецидивга) мойил шахсларни жиноят йўлига киришидан сақлаш ва уларни ресоциализация қилишни таъминлаш вазифалари ва функциялари қонунда зиммасига юклатилган органлар, муассасалар, ташкилотлар, шунингдек, мансабдор шахслар. Давлат органлари ва жамият тизимидаги ўрнига қараб олдини олиш субъектларини қуйидагича классификация қилиш мумкин: давлат органлари ва маҳаллий органлар; ноҳукумат (нодавлат) ташкилотлар, шу жумладан, тижорат ... Батафсил »

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ПРИНЦИПЛАРИ

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ПРИНЦИПЛАРИ – жиноятчилик ва айрим турдаги жиноятларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш, уларни бартараф қилиш, камайтириш ва нейтраллаштириш, шунингдек, ҳаёт тарзи ёки хулқи жиноят содир этиши мумкинлигидан далолат бериб турган шахсларни бундай йўлдан қайтаришга қаратилган давлат органлари ва жамоатчилик томонидан амалга ошириладиган чоралар тизими. Жиноятчилик профилактикаси қонунийлик, демократизм, инсонпарварлик, одиллик ва илмийлик принципларига мос равишда амалга оширилмоғи лозим. Жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган фаолиятнинг қонунийлиги дейилганда, профилактиканинг вазифалари, усуллари ва шакллари, бу вазифаларни амалга оширувчи субъектларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ... Батафсил »

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ОБЪЕКТЛАРИ

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ОБЪЕКТЛАРИ – жиноятчиликни келтириб чиқарувчи турли хил жараёнлар, ҳодисалар ҳамда омиллар; ҳуқуқ ҳамда ижтимоий ҳамкорлик нормаларига мос келиши керак бўлган фаолият; жиноятчининг шахси; мансабдор шахслар, юридик ва жисмоний шахсларга хос хислатлар. Жиноятчиликнинг олдини олиш тизимида профилактика шаклларига мос келувчи турли жиҳатлар мавжуд. Профилактиканинг умумижтимоий даражасига кирадиган давлат ва жамиятнинг фаолияти фақат иқтисодий ва ижтимоий соҳалардаги зиддиятларни ҳал қилиш; ахлоқий-маънавий соҳадаги зиддиятларни ҳал қилиш; ташкилий-бошқарув соҳадаги зиддиятларни ҳал қилиш. (муал. – К.Пайзуллаев) Батафсил »

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ МОТИВИ

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ МОТИВИ – айбнинг шакллари (қасд ёки эҳтиётсизлик)да, турли мотив (зўрлик, ғаразли, сиёсий) таъсири остида содир этиладиган жиноятларга хос. Батафсил »

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ МАХСУС ОЛДИНИ ОЛИШ

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ МАХСУС ОЛДИНИ ОЛИШ – жиноят содир бўлишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар тизими. Жиноятчиликнинг махсус олдини олиш жиноятчиликнинг шароит ва сабабларини, жиноятчиликнинг детерминантларини аниқлаш, шунингдек, жиноятга тайёргарлик кўрилаётган ёки бошланган жиноятларнинг олдини олишга қаратилган чоралар. Ж.м.о.о.нинг махсус криминологик чоралари жинояларнинг тури, жиноий хулқнинг тури ва типи, ижтимоий хаётнинг турли соҳалари, турли ижтимоий гуруҳдаги шахслар хўжалик фаолиятининг соҳаларига қараб ташкил қилинади. Чунки ана шуларнинг ҳар бирида жиноятчиликка таъсир қилувчи ўзига хос детерминантлар мавжуд. Ж.м.о.о. чоралари аниқ бир йўналишда вақт ва маконда ... Батафсил »

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ КОЭФФИЦИЕНТЛАРИ

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ КОЭФФИЦИЕНТЛАРИ – илмий тадқиқотнинг аниқ мақсадларини амалга ошириш, жумладан, жиноятчилик даражасини ифодалаш кўрсаткичи. Ж.к. жиноятчилик тарқалганлигини кўрсатувчи асосий кўрсаткич. Ж.к.нинг мутлақ ифодаси рўйхатга олинган жиноятлар ва аниқланган жиноятчилар сони б-н коэффицент ва индексларда: аҳоли муайян даражасига тўғри келадиган жиноятлар ва уларни содир этган шахсларнинг миқдори б-н ўлчанади. Ж.к. дифференциаллашган бўлиб, баъзи жиноятларнинг, алоҳида субъектларнинг ғайриижтимоий фаоллиги ортганлигини (интенсивлигини) аниқлаш ҳамда чуқур таҳлил қилишда қўлланилади. Жамиятдаги муайян жиноий гуруҳлар содир этган жиноятларни, фош этилган жиноятчилар миқдорини ҳудуддаги аҳоли сонига нисбати ... Батафсил »

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ДЕТЕРМИНАНТЛАРИ

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ДЕТЕРМИНАНТЛАРИ – жиноятчиликни юзага келтирган ва келтириб чиқарадиган барча салбий, ижтимоий, экологик, психологик, ташкилий–бошқарув ҳодисаларининг мажмуи. (муал. – С.Ниёзова) Батафсил »

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ДЕТЕРМИНАНТЛАРИ

ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ДЕТЕРМИНАНТЛАРИ – жиноятчиликни юзага келтирган ва келтириб чиқарадиган барча салбий, ижтимоий, экологик, психологик, ташкилий–бошқарув ҳодисаларининг мажмуи. (муал. – С.Ниёзова) Батафсил »

Юқорига