ЖИНОЯТЧИЛИК СТРУКТУРАСИ – жиноят ҳуқуқий ёки криминологик асосларига кўра классификация қилинувчи жиноятларнинг ўзаро нисбати. Ж.с.нинг кўрсаткичлари жиноятлар ижтимоий хавфлилик даражасининг миқдор ва сифат тавсифини, унинг ўзига хос хусусиятларини, жиноят ҳуқуқий чораларни қўллаш амалиётини дифференциация қилишг имконини беради. Ж.с. кўрсаткичлари қуйидагилардир: ўта оғир, оғир ва унча оғир бўлмаган жиноятларнинг ўзаро нисбати; ЖК Махсус қисмидаги классификация бўйича жиноятлар турларининг ўзаро нисбати; энг кўп содир қилинган жиноятлар ҳиссаси; мотивлари йўналишига (зўрлик ишлатиб, ғараз ниятларда ва эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жиноятлар) кўра содир этилган ... Батафсил »
Рукн архиви: Ж-ҳарфи
Feed SubscriptionЖИНОЯТЧИЛИК САБАБЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ ГЕНЕТИК НАЗАРИЯ
ЖИНОЯТЧИЛИК САБАБЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ ГЕНЕТИК НАЗАРИЯ – шахсларнинг жиноят содир этишга мойиллиги гендан ўтиши ва туғма бўлиши ҳақидаги назария. Унинг асосчиси италиялик психиатр врач профессор Чезаре Ломброзо (1835–1909) фикрича, жиноят худди инсоннинг туғилиши ва ўлиши каби табиий ва зарурий ҳодисадир, жиноятчиликнинг юз бериши биологик ҳолат. У ўзининг «Жиноятчи одам», «Жиноят: унинг сабаблари ва даволаш воситалари» номли асарларида жиноятчиликнинг туғма эканлигини исботлашга уринади. Жиноят содир этишда мойиллик туғма хусусиятга эга эканлиги ҳақидаги фикрнинг тарафдорлари Рафаэль Гарофало, Энрико Ферри, О.Лангелар фикрича, кўпгина руҳий ... Батафсил »
ЖИНОЯТЧИЛИК САБАБЛАРИ
ЖИНОЯТЧИЛИК САБАБЛАРИ – жиноятчиликни келтириб чиқарувчи ҳолатлар, ҳодисалар, шарт-шароитлар ҳам оқибат б-н алоқадор боғлиқлик, лекин улар жиноят юз беришига сабаб деб тушинилмайди. Улар ижтимоий ва шахсий ҳаёт шароитларида ифодаланади. Криминологик детерминация ижтимоий муносабатлардаги салбий ҳодисалар тизимидан жой олган жиноятларнинг содир этилиш сабаблари ва уларга имкон берган шароитлар, ҳодисалар ва жараёнлар мажмуидан иборат. Жиноятчилик асосий шарт-шароитлари уч гуруҳга бўлинади: а) вақт бўйича алоқадорлик – ҳодиса ёки жараённинг узлуксиз кетма-кетликда амал қилиши. Мас., жиноий хатти-ҳаракатни содир этишда аввал ниятнинг вужудга келиши, тажовуз ... Батафсил »
ЖИНОЯТЧИЛИК ОМИЛИ
ЖИНОЯТЧИЛИК ОМИЛИ – қ.: Жиноятчилик сабаблари, жиноят содир этиш шароитлари. Батафсил »
ЖИНОЯТЧИЛИК ДИНАМИКАСИ
ЖИНОЯТЧИЛИК ДИНАМИКАСИ – муайян вақт (кун, ой, й.) мобайнида жиноятчиликнинг даражаси ва тузилишидаги ўзгаришларни акс эттирувчи кўрсаткич. Ижтимоий–ҳуқуқий ҳодиса сифатида Ж.д.га 2 гуруҳдаги омиллар таъсир кўрсатади. Биринчиси, жиноятчиликка таъсир кўрсатувчи жиноятчиликнинг сабаб ва шарт-шароитлари, аҳолининг демографик тузилиши ва б. ижтимоий жараён ва ҳодисалар. Иккинчиси эса, жиноят ва жазолар турини кенгайтирадиган ёки торайтирадиган, жиноятлар классификациясини ўзгартирувчи жиноят қонунларининг ўзгариши. Ж.д.даги ўзгаришлар ва уни реал прогнозлаш учун Ж.д.га таъсир кўрсатувчи омиллар ижтимоий ва ҳуқуқий омилларга ажратилади. Жиноятчиликнинг камайиши ёки ўсиши унинг мавжуд ... Батафсил »
ЖИНОЯТЧИЛИК ДАРАЖАСИ
ЖИНОЯТЧИЛИК ДАРАЖАСИ – содир қилинган жиноятлар миқдорининг аҳоли сонига нисбатан ўлчанадиган миқдор ва сифат кўрсаткичлари. Жиноят содир этилганлиги тўғрисидаги аризалар ва жабрланувчиларнинг мурожаатлари; рўйхатга олинган жиноятлар, жиноят содир этган шахслар; жиноят содир этишда айбдор деб топилиб, уларга нисбатан суднинг ҳукми чиққан маҳкумлар сони бўйича аниқланади. Ж.д. баҳолашда эҳтимол тутилган жиноятчилик, яъни расмий статистик маълумотларда акс эттирилмаган латент жиноятчилик миқдори ҳам эътиборга олинади. Латент жиноятчилик яширин ёки яширилган жиноятчиликдан иборатдир. Биринчи хил жиноятлар ўзига хос хусусиятларига кўра ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ... Батафсил »
ЖИНОЯТЧИЛИК
ЖИНОЯТЧИЛИК – маълум бир давлатда (минтақада) муайян давр мобайнида содир этилган барча жиноятларнинг йиғиндиси. Ж. тарихан ўзгарувчан ҳодисадир, чунки турли ижтимоий–иқтисодий тизимларда жиноятчилик ҳолати бир хил бўлмайди. Унинг даражаси ва тузилиши ҳам маълум бир тузум ривожининг турли босқичларида жиноятларнинг сабаблари ва имкон яратувчи шарт-шароитларга боғлиқ ҳолда, шунингдек, давлат томонидан жиноят деб топилган қилмишлар доирасидан келиб чиқиб ўзгариб туради. Ж.нинг ўзгарувчанлигини жиноят қонунлари ривожининг тарихи ҳам кўрсатиб туради. Мас., ЎзССРнинг 1959 й.ги ЖКдаги бир қанча жиноятлар ЎзРнинг 1994 й.ги ЖКга киритилмади ... Батафсил »
ЖИНОЯТЧИЛАРНИНГ КЛАССИФИКАЦИЯСИ
ЖИНОЯТЧИЛАРНИНГ КЛАССИФИКАЦИЯСИ – муайян мезонлар асосида жиноятчиларни гуруҳларга ажратиш . Жиноятчи шахси жиноятчи бўлмаган шахсдан ўзининг ижтимоий хавфлилиги б-н фарқ қилади. Шахс ижтимоий хавфлилигининг хусусияти жиноий хулқ мотивациясининг йўналишига боғлиқ бўлади. Ушбу йўналишнинг чуқурлиги ва турғунлигига қараб шахснинг ижтимоий хавфлилик даражаси ҳам ўзгариб туради. Шу сабабдан ҳам жиноятчи шахсларни иккита мезон: а) мотивациянинг хусусияти ва мазмунига кўра; б) криминоген йўналишнинг чуқурлиги ва турғунлигига кўра классификациялаш муҳим аҳамиятга эгадир. Мотивациянинг хусусияти ва мазмунига кўра, жиноят содир этган шахсларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш ... Батафсил »
ЖИНОЯТЧИ ШАХСИНИНГ ИЖТИМОИЙ ДЕМОГРАФИК ТАВСИФИ
ЖИНОЯТЧИ ШАХСИНИНГ ИЖТИМОИЙ ДЕМОГРАФИК ТАВСИФИ – шахс шаклланган муҳит унинг ҳаётий фаолияти, эҳтиёжлари ва мотивацияси (хоҳиш, истаклари) б-н боғлиқдир. Шу сабабдан ҳам ижтимоий демографик сифатларни ўрганиш жиноятчи шахсини тушунишининг муҳим элементи ҳисобланади ва профилактика чораларини ишлаб чиқиш ҳамда амалда қўллашда муҳим аҳамият касб этади. Жиноятчилар ўртасида аёллар ва эркакларнинг нисбати уртача 1:10 ни ташкил этади. Сўнгги й.ларда аёллар жиноятчилигининг кўпаётганлиги кузатилмоқда, 2005 й.да аёллар томонидан содир этилган рўйхатга олинган жиноятлар умумий жиноятчиликнинг 12,5% ни ташкил этди. 2001 й.да жавобгарликка тортилган ... Батафсил »
ЖИНОЯТЧИ ШАХСИ
ЖИНОЯТЧИ ШАХСИ – жиноят содир этган шахсга хос салбий ижтимоий аҳамиятга эга бўлган сифатлар, ташқи шарт-шароитлар б-н боғлиқ хулқи жиноятчи шахсининг умумижтимоий ва жиноят ҳуқуқий мазмунининг тушунчасида ўзаро алоқадорлик мавжуд. Ҳар қандай шахсда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган сифатлар, табиат ва жамиятдаги шарт-шароитлар ўз аксини топган бўлади. Жиноят ҳуқуқи нуқтаи назаридан фақат жиноятни содир этишда суд томонидан айбдор деб топилган шахсни жиноятчи деб ҳисоблаш мумкин. Жиноятчи шахсининг тузилиши: биофизиологик, ижтимоий–демографик, руҳий, маънавий мақоми, жиноят–ҳуқуқий ва криминологик белгилардан иборат. Шахснинг биофизиологик белгиларига ... Батафсил »