ЖИНОЯТЧИ КЎНИКМАЛАРИ – назарий жиҳатдан криминология ва криминалистика фанларида ўрганиладиган жиноят содир этишдаги шахснинг кўникмалари. Ҳар бир жиноятчи у ёки бу ҳаракатларни бажаришда ўзига хос усулларни қўллайди ва бу жиноятларни очишда катта аҳамиятга эга. Мас., қулф бузиш, ўғирлик қилиш, қурол ишлатиш, қалбаки ҳужжат тайёрлаш, фирибгарликда ишлатиладиган, одатланган услублар. (муал. – Ш.Билолхўжаева) Батафсил »
Рукн архиви: Ж-ҳарфи
Feed SubscriptionЖИНОЯТ–ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИ (ЖПК)
ЖИНОЯТ–ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИ (ЖПК) – жиноят иши юзасидан тергов қилиш ва ишни судда кўриш тартибини белгилайдиган қонунларнинг муайян тизимга солинган мажмуи. ЖПК суриштирув, дастлабки тергов органлари, прокурор ва суднинг жиноят ишини қўзғатишдан бошлаб, судда кўрилиб ҳал қилингунгача бўлган фаолиятини, тергов, суд ҳаракатларини ўтказиш, далил йиғиш, процессуал муҳлатлар, жиноят ишини қўзғатиш, рад этиш, уни тугатиш ва тўхтатиш, айбдорни судга беришни, шунингдек, ишни апелляция, кассация, назорат тартибида ва янги очилган ҳолатлар бўйича қайтадан кўришни ҳамда ҳукм ижросига оид масалаларни тартибга солади. Мустақилликка эришишгача ... Батафсил »
ЖИНОЯТНИНГ СУБЪЕКТИВ ТОМОНИ
ЖИНОЯТНИНГ СУБЪЕКТИВ ТОМОНИ – айбдор шахснинг ўзи содир этган ижтимоий хавфли қилмиш ва унинг оқибатларига бўлган руҳий муносабати (ЖК 20-24-м.). Жиноят содир этган шахснинг қасди ёки эҳтиётсизлиги исботланиши зарур. Айбсизлик жиноят таркибини истисно этади, унинг аниқланганлиги конкрет қилмишнинг тўғри квалификациясини ва айбдорнинг қонуний, асосланган ва адолатли жавобгарлигини таъминлайди. Ж.с.т.га айбдорнинг ўз қилмиши оқибатларига руҳий муносабати ҳам киради. (муал. – Э.Турғунбоев) Батафсил »
ЖИНОЯТНИНГ ОБЪЕКТИВ ТОМОНИ
ЖИНОЯТНИНГ ОБЪЕКТИВ ТОМОНИ – ижтимоий–хавфли қилмишнинг ташқи томони бўлиб, жиноятнинг қандай содир этилганлигини кўрсатади. Жиноят объектив томонининг белгилари икки асосий гуруҳга ажратилади. Биринчи гуруҳ белгилари ўзгармас ва ҳар бир жиноят таркиби учун хос бўлиб, усиз жиноят таркиби бўлиши мумкин эмас. Иккинчи гуруҳ белгилари эса факультатив характерга эга, улар жиноят таркибида бўлиши ҳам, бўлмаслиги ҳам мумкин. Ҳар қандай Ж.о.т.нинг зарурий белгиси – ҳаракат ёки ҳаракатсизликда ифодаланувчи қилмишдир (ЖК 14-м.). Объектив томоннинг бошқа белгилари факультативдир. Биринчи гуруҳга, шунингдек, барча моддий таркибли жиноятлар ... Батафсил »
ЖИНОЯТНИНГ КРИМИНОЛОГИК ТАВСИФИ
ЖИНОЯТНИНГ КРИМИНОЛОГИК ТАВСИФИ – муайян жиноят турини тасвирловчи маълумотларнинг йиғиндиси, унинг тавсифи (муайян вақтда ва жойда содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик ва ижтимоий тарқалганганлик даражаси; жиноятга қарши курашнинг йўналишлари; жиноятнинг ижтимоий ташқи ва ички характери, келиб чиқиш омиллари ва барқарорлиги), келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитлари, жиноятни содир этишга мойил бўлган шахслар ҳақида маълумот ҳамда мазкур жиноят турининг олдини олиш чора-тадбирлари ва уларнинг қанчалик даражада самарадорлигини акс эттирувчи кўрсаткич. (муал. – С.Ниёзова) Батафсил »
ЖИНОЯТНИНГ КРИМИНАЛИСТИК ТАВСИФИ
ЖИНОЯТНИНГ КРИМИНАЛИСТИК ТАВСИФИ – жиноят тўғрисидаги қонунда белгилаб қўйилган ижтимоий ҳавфли, ғайриҳуқуқий қилмишнинг кўриб чиқилаётган тури, айрим ҳолатлари тўғрисида далилий маълумотлар ва уларга асосланган илмий–назарий хулосалар, тавсиялар тизими. Жиноий ишнинг текширилиши унинг тавсифини аниқлаб олишдан бошланади: жиноят тўғрисидаги бошланғич ахборот, содир қилган шахс ҳақидаги маълумотлар, жиноий ҳаракатнинг нимага ёки кимга қарши қаратилганлиги, содир қилиш усули, ишлатилган қурол ва б. умум тавсифлаш тизимини ташкил қилади. Муайян жиноятни тергов қилишда унинг криминалистик тавсифи жиноятнинг турига, таснифига, элементларига ва б. ҳолатларининг ўзига хос ... Батафсил »
ЖИНОЯТНИ ЯШИРИШ
ЖИНОЯТНИ ЯШИРИШ – жиноятга дахлдорлик шаклларидан бири; жиноят содир этиш б-н боғлиқ, аммо унда иштирокчилик ҳисобланмаган фаолият. Ж.я.нинг объектив томони жиноятчини, жиноят содир этиш қуроли ва воситаларини, жиноий йўл б-н топилган нарсаларни яширишда ифодаланади. Ушбу ҳаракатларни шахс жиноят содир этиб бўлинганидан кейин содир этади ва шу боис Ж.я. уни содир этиш туфайли юз берган жиноий натижа б-н сабабий боғлиқ эмас. ЖК 241-м. аввалдан ваъда бермаган ҳолда оғир ва ўта оғир Ж.я. учун жиноий жавобгарлик белгилайди. Шахс унинг оила аъзоси ёки ... Батафсил »
ЖИНОЯТНИ СОДИР ЭТИШ ШАРОИТЛАРИ
ЖИНОЯТНИ СОДИР ЭТИШ ШАРОИТЛАРИ – жиноятчиликни бевосита келтириб чиқармайдиган, аммо жиноят содир бўлишига имкон яратувчи ғайри ижтимоий ҳодисалар. Мас., мулкни қўриқлашдаги, ҳисобга олиш, мақсадга мувофиқ фойдаланишдаги камчиликлар талон–тарож қилиш тарзидаги жиноятчиликнинг содир бўлишига шароит яратади, транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлашдаги камчиликлар: йўлларнинг бузуқ, ўнқир–чўнқир эканлиги, йўлнинг транспорт ҳаракатланадиган қисмига турли нарсалар тўкиб қўйилганлиги, йўл белгиларининг нотўғри жойга қўйилганлиги ҳам транспорт фалокатларининг содир бўлишига шароит яратиши мумкин. Жиноятчиликнинг шароити б-н сабаблари ўртасида бевосита алоқадорлик бўлиб, булар криминоген детерминантлар ҳисобланади. Шароит ўз–ўзидан жиноят ... Батафсил »
ЖИНОЯТНИ СОДИР ЭТИШ УСУЛИ
ЖИНОЯТНИ СОДИР ЭТИШ УСУЛИ – ижтимоий хавфли қилмишнинг объектив томонига тааллуқли белгилардан бири. Ж.с.э.у. унинг қандай содир этилганлиги, жараёни, услубини кўрсатади. Ж.с.э.у. қонунда муайян жиноятнинг жавобгарликни оғирлаштирувчи белгиси сифатида кўрсатилиши мумкин. Бу жиноят содир қилинаётганда айбдор томонидан жиноятни содир қилишда ишлатиладиган аниқ услуб ва усуллар ёки уларнинг бир қанчаси учрайди. ЖКда Ж.с.э.у. айнан Ж.с.э.у. бир-бирига яқин жиноятларни бир-биридан фарқлаш мезонидир. Жиноят таркибининг умумий таърифи нуқтаи назардан Ж.с.э.у. икки маънода келади: а) жиноят таркиби объектив томонининг зарурий ва альтернатив белгиси сифатида; ... Батафсил »
ЖИНОЯТЛАРНИНГ РЕАЛ ЖАМИ
ЖИНОЯТЛАРНИНГ РЕАЛ ЖАМИ – ЖК Махсус қисмининг турли м.ларида ёки битта м.сининг турли қисмларида назарда тутилган икки ёки бир неча жиноий қилмишни турли вақтларда содир этиб, улардан бирортаси учун ҳам шахс судланган бўлмаса, жиноятларнинг реал жами юз беради. Ж.р.ж.да мустақил квалификация қилинадиган бир қанча жиноятлар турли вақтда турли қилмишлар б-н содир этилади. Мас., аввал ўғрилик (ЖК 169-м.), сўнг эса безорилик (ЖК 277-м.). Жиноятларнинг идеал мажмуидан фарқли ўлароқ Ж.р.ж.нинг ўзига хос хусусияти қилмишларнинг вақт оралиғида мос келмаслигидир. Ж.р.ж.да жиноий қилмишларни содир ... Батафсил »