Yangi hujjatlar

Рукн архиви: Ж-ҳарфи

Feed Subscription

ЖИНОЯТЛАРНИНГ ИДЕАЛ ЖАМИ

ЖИНОЯТЛАРНИНГ ИДЕАЛ ЖАМИ – ЖК Махсус қисмининг турли м.ларида назарда тутилган икки ёки бир неча жиноий қилмишни бир вақтнинг ўзида битта жиноий ҳаракат б-н содир қилишга айтилади. Бунда шахс битта қилмиш содир этиб, икки ёки ундан ортиқ натижага эришади, икки ёки ундан ортиқ объектларга тажовуз қилади, ижтимоий хавфли оқибатларни вужудга келтиради. (муал. – Э.Турғунбоев) Батафсил »

ЖИНОЯТЛАРНИ ВУЖУДГА КЕЛТИРУВЧИ ШАРТ-ШАРОИТЛАРНИНГ ВИКТИМОЛОГИК ЖИҲАТЛАРИ

ЖИНОЯТЛАРНИ ВУЖУДГА КЕЛТИРУВЧИ ШАРТ–ШАРОИТЛАРНИНГ ВИКТИМОЛОГИК ЖИҲАТЛАРИ – криминология фанидаги мустақил йўналиш тарзида виктимология жиноят қурбонининг хусусиятлари ва хулқ–атворини, унинг жиноят содир этилган вақтда ва у содир этилганидан кейин жиноятчи б-н бўлган муно­сабатлари, ўзаро алоқаларини тадқиқ қилади. Жиноий хулқнинг сабабларини текширишда унинг виктимологик жиҳатларига эътибор бериш лозим. Виктимологиянинг вазифаси жиноятдан жабр кўрганлар, жиноятчи ва жабрланувчининг жиноят содир этилгунга қадар, у содир этилган вақтида ва содир этилганидан сўнгги шахсий алоқалари, шунингдек, ўзаро муносабатларини тадқиқ этишдан иборат. Виктимология жабрланувчининг жиноят қурбонига айланиши б-н ... Батафсил »

ЖИНОЯТЛАР МАЖМУИ

ЖИНОЯТЛАР МАЖМУИ – ЖКнинг 33-м.га кўра, ЖК Махсус қисмининг турли м.да ёки битта м.нинг турли қисмларида назарда тутилган икки ёки бир неча жиноий қилмиш содир этилганда, улардан бирортаси учун ҳам шахс судланган бўлмаса, Ж.м. деб топилади. Ж.м.ни учта белги тавсифлайди: 1) шахс томонидан икки ёки ундан ортиқ жиноятнинг содир этилиши; 2) содир этилган қилмишлар жиноят қонунининг турли м. бўйича баҳоланиши, яъни юридик табиати бўйича турли хил жиноят ҳисобланиши; 3) бу жиноятларни шахс судлангунга қадар содир этилиши, яъни жиноятларнинг бирортаси учун ... Батафсил »

ЖИНОЯТ-ИЖРОИЯ ҲУҚУҚИ

ЖИНОЯТ-ИЖРОИЯ ҲУҚУҚИ – жазони ижро этиш ва қўллаш тартиби ва шарт-шароитларини тартибга солувчи юридик нормалар йиғиндисидан иборат бўлган ҳуқуқнинг мустақил тармоғи, алоҳида фан ва ўқув курси. ЎзР жиноят–ижроия қонунлари маҳкумларни тузатиш, маҳкумлар ва б. шахслар томонидан янги жиноятлар содир этилишининг олдини олишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Ж-и.ҳ.нинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: 1) маҳкумларни тузатишнинг асосий воситаларини аниқлаш; 2) уларнинг ҳуқуқлари, эркинлиги ва қонуний манфаатларини муҳофаза қилиш; 3) маҳкумларга ижтимоий адаптация (мослашуви)да ёрдам кўрсатиш. Ж-и.ҳ.нинг асосий манбаи 1997 й. 25 ... Батафсил »

ЖИНОЯТ–ИЖРОИЯ КОДЕКСИ (ЖИК)

ЖИНОЯТ–ИЖРОИЯ КОДЕКСИ (ЖИК) – жиноий жазоларни ижро этиш ва ўташ тартиби ҳамда шартларини белгилаб берувчи қонун нормалари мажмуи. ЎзР ЖИК 1997 й. 25 апр.да тасдиқланиб, шу й. 1 окт.дан амалга киритилган. ЖИК умумий ва махсус қисмлардан, 9 бўлим, 34 боб, 197-м.дан иборат. Уларда, шунингдек, ЖИКга мувофиқ қабул қилинадиган бошқа қонун ҳужжатларида жиноий жазони, бошқа жиноий–ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этиш принциплари, тартиби ва шартлари кўрсатилган; маҳкумларнинг ҳуқуқий мақоми; уларни ахлоқан тузатиш воситалари ҳамда маҳкумларни жазони ўташдан озод қилиш; жазони ижро этувчи ... Батафсил »

ЖИНОЯТГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ

ЖИНОЯТГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ – ЖКнинг 25-м.га кўра, шахснинг қасддан қилинадиган жиноятни содир этиш ёки яшириш учун шарт-шароит яратишга қаратилган қилмиши ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра содир этилиши бошлангунга қадар тўхтатилган бўлса, бундай қилмиш Ж.т.к. деб топилади. У жиноят содир этиш шароитларини яратиш, жиноят содир этиш режаларининг ишлаб чиқилиши, иштирокчиларнинг қидириб топилишига қаратилган ҳаракатларда ва ижтимоий хавфли қилмиш содир этишга бўлган бошқа шу каби тайёргарлик ҳаракатларида ифодаланади. Бундан ташқари, жиноятга тайёргарлик зарур қуролга эга бўлиш, шарт-шароитларни ўрганиш, иштирокчиларни қидириш ва ҳ.к.да ... Батафсил »

ЖИНОЯТГА ДАХЛДОРЛИК

ЖИНОЯТГА ДАХЛДОРЛИК – ЖКнинг 31-м.га кўра, жиноятга тайёргарлик кўрилаётганлиги ёки жиноят содир этилаётганлиги ёхуд жиноят содир этилганлиги ҳақида аниқ билатуриб, олдиндан ваъда бермасдан, ҳокимият органларига хабар қилмаслик ёхуд жиноятчини, жиноят содир қилиш қуроли ва воситаларини, жиноят изларини ёки жиноий йўл б-н қўлга киритилган нарсаларни олдиндан ваъда бермаган ҳолда яширганлик тушунилади. Ж.д. – жиноий жазога сазовор. Ж.д. иштирокликдан фарқланади Ж.д. шахслар содир этилган жиноят б-н сабабий боғланишда бўлмайди ва жиноий натижанинг келиб чиқишига кўмаклашмайди. Ж.д., агар мазкур ҳолатлар ўта оғир ва ... Батафсил »

ЖИНОЯТ ҚУРОЛЛАРИ

ЖИНОЯТ ҚУРОЛЛАРИ – шахс жиноятни содир этиш учун тайёрлаган ёки фойдаланган ҳар қандай предмет, мас., совуқ қуроллар, транспорт воситалари, асбоб–ускуна ва ҳ.к. бўлиши мумкин. Улар жиноят таркиби белгиларига қўшилади, чунки улар жиноят содир қилишини енгиллаштиради, жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги даражасини оширади. Жиноят содир қилиш қуроли жиноят содир қилиш воситаларининг бир қисмини ташкил этади. Жиноят содир қилиш қуроли ва воситасининг ўртасида фарқ бор. Жиноят содир қилиш учун айнан қандай предметнинг ишлатилиши, бу предмет ҳуқуқий норма б-н тақиқланган ёки тақиқланмаган эканини аниқлаш лозим. ... Батафсил »

ЖИНОЯТ ҚОНУНИНИНГ ОРҚАГА ҚАЙТИШ КУЧИ

ЖИНОЯТ ҚОНУНИНИНГ ОРҚАГА ҚАЙТИШ КУЧИ – қилмишнинг жиноийлигини бекор қиладиган, жазони енгиллаштирадиган ёки шахснинг аҳволини бошқача тарзда яхшилайдиган Ж.қ.о.қ.к.га эга. Ушбу қонун кучга киргунга қадар тегишли жиноий қилмиш содир этган шахсларга, шу жумладан, жазони ўтаётган ёки ўтаб бўлган шахсларга нисбатан, улар судланган бўлсалар-да, татбиқ этилади. Қилмишни жиноят деб ҳисоблайдиган, жазони кучайтирадиган ёки шахснинг ҳолатини бошқача тарзда ёмонлаштирадиган қонун орқага қайтиш кучига эга эмас (ЖК 13-м.). (муал. – М.Усмоналиев) Батафсил »

ЖИНОЯТ ҚИДИРУВИ

ЖИНОЯТ ҚИДИРУВИ – ички ишлар органларининг алоҳида тизими. Тезкор–қидирувни ва ўз ваколат доирасига кирувчи бошқа ишлар – шахсга, фуқароларнинг шахсий мулкига. жамоат тартибига ва хавфсизлигига қарши қаратилган жиноятларнинг олдини олиш, пайини қирқиш ҳамда уларни очиш ва ҳ. к. чора-тадбирларни амалга оширади. Жиноят аломатлари ва жиноят содир этган шахсларни аниқлаш, қидириш ва топиш ишлари ЎзРда ички ишлар ва миллий хавфсизлик хизмати органлари томонидан бажарилади. ЖПК қоидаларига биноан жиноят иши юзасидан далил тариқасида фойдаланиш мумкин бўлган маълумотлар қидирилади. Айбланувчининг турган жойи номаълум ... Батафсил »

Юқорига