ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИНИНГ СОЦИОЛОГИК МАКТАБИ – жиноят ҳуқуқидаги йўналиш. XIX асрнинг охири – XX асрнинг бошларида шаклланган. Мактаб вакиллари – Ф.Лист (Австрия), Э.Ферри (Италия), россиялик олимлар И.Я.Фойницкий, С.В.Познишев инсон жиноий феъл–атворининг социал алоқадорлигини эътироф этиб, шу б-н бирга, унга биологик (шу жумладан, ирсий), физик (й. фасллари, иқлим, кун вақтлари ва ҳ.к.) ва б. омиллар ҳам таъсир қилади деб ҳисоблашган. Ж.ҳ.с. м.нинг ҳозирги тарафдорлари жиноятчиликнинг биологик ва социал (мас., урбанизация б-н боғлиқ) омилларининг кўпчилиги назариясини илгари суришди. Криминалист социологлар жиноят ҳуқуқи фани ... Батафсил »
Рукн архиви: Ж-ҳарфи
Feed SubscriptionЖИНОЯТ ҲУҚУҚИНИНГ ПРИНЦИПЛАРИ
ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИНИНГ ПРИНЦИПЛАРИ – жиноят ҳуқуқининг тизимини, алоҳида и-тларининг мазмунини белгиловчи, унга мувофиқ равишда ишлаб чиқилган жиноят ҳуқуқининг нормаларида мужассамлашган асосий раҳбарий-назарий ғоялар. Ж.ҳ. демократик давлатнинг жиноят ҳуқуқига оид сиёсатининг моҳияти, ҳозирги замон принципларини ифодалайди, шунингдек, жиноятлар учун жавобгарликнинг негизи, чегаралари ва шакллари ҳақидаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, аҳлоқий, диний ва ҳуқуқий тасаввурларни акс эттирадиган бош ғоя ва раҳбарий қоидалардир. ЎзР ж.ҳ.п. ЖКнинг 3-моддасида кўрсатилган: қонунийлик, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, демократизм, инсонпарварлик, одиллик, айб учун жавобгарлик, жавобгарликнинг муқаррарлигидан иборат. (муал. – Э.Турғунбоев) Батафсил »
ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИНИНГ КЛАССИК МАКТАБИ
ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИНИНГ КЛАССИК МАКТАБИ – XVIII–XIX асрларда жиноят ҳуқуқи фанидаги етакчи йўналиш. Ж.ҳ.к.м. вакиллари (Ч.Беккариа, А.Фейербах ва б.) ҳозирги вақтгача ўз аҳамиятини сақлаб қолган (қонунда кўрсатилмаган жиноят йўқ, жазонинг мутаносиблиги, жазонинг ҳамма учун тенглиги, айбсизлик презумпцияси ва ҳ.к.) жиноят ҳуқуқининг бир қатор илғор принципларини илгари сурдилар. Россияда З.А.Горюшкин, А.П.Куницин, В.Д.Спасович ва б. ушбу мактабнинг намоёндалари бўлишган. (муал. – С.Ниёзова) Батафсил »
ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИЙ НОРМАЛАРНИНГ САНКЦИЯСИ
ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИЙ НОРМАЛАРНИНГ САНКЦИЯСИ – ЖК Махсус қисмида кўрсатилган жиноят учун белгиланган жазо чораси. Унда жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига қараб жазонинг тури ва ҳажми муддатлари. Санкцияда қўшимча жазолар ҳам кўрсатилиши мумкин. Амалдаги ЖКда санкциянинг икки туридан фойдаланилган: нисбий муайян санкция ва альтернатив санкция. Нисбий муайян санкцияда битта муайян жазо назарда тутилади ва унинг энг кам ва энг кўп чегараси кўрсатилади, (Мас., ЖК 166-м.нинг 2-қ.да уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўрсатилган). Айрим м.ларда эса жазонинг энг ... Батафсил »
ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИЙ НОРМАЛАРНИНГ ДИСПОЗИЦИЯСИ
ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИЙ НОРМАЛАРНИНГ ДИСПОЗИЦИЯСИ –ижтимоий хавфли қилмишнинг белгиларининг ифодаланувчи алоҳида жиноятлар ва шу жиноятларнинг таърифи. Жиноят ҳуқуқий нормаларда диспозициянинг қуйидаги тўрт тури: оддий, тасвирлов, бланкет ва ҳаволаки диспозиция назарда тутилади. (муал. – Э.Турғунбоев) Батафсил »
ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИЙ НОРМАЛАРИ
ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИЙ НОРМАЛАРИ – давлат органи орқали таьминланадиган, унинг қоидалари бузилган ҳолларда жиноий жавобгарликка тортиш ва жазо чорасини қўллаш ҳолатини вужудга келтирувчи жиноят қонуни б-н белгиланган юриш-туриш қоидасидир. (муал. – Э.Турғунбоев) Батафсил »
ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИ
ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИ – ҳуқуқ соҳаси; қонунчилик соҳаси; ўқув фани. Ж.ҳ. ҳуқуқнинг мустақил соҳаси сифатида ўз предмети ва вазифалари б-н бошқа ҳуқуқ соҳаларидан фарқ қилади. Ж.ҳ. қонунчилик соҳаси сифатида чиқарган қонун ва нормалар йиғиндисидан иборат жиноий жавобгарлик асослари ва принциплари, айрим қилмишларнинг жиноийлиги ва жазога лойиқлиги, жиноий жавобгарликка тортиш ва жиноий жазони ўташдан озод қилиш асослари, бошқа таъсир чораларини қўллашни белгилайди. Ж.ҳ. фан соҳаси сифатида жиноят қонунлари ва фан соҳаларининг ривожланиш тарихи; жиноят ҳуқуқига оид нормаларни қўллаш самарадорлиги; хорижий давлатларнинг жиноят ... Батафсил »
ЖИНОЯТ ҲАҚИДА ХАБАР БЕРМАСЛИК ЁКИ УНИ ЯШИРИШ
ЖИНОЯТ ҲАҚИДА ХАБАР БЕРМАСЛИК ЁКИ УНИ ЯШИРИШ – ЖК 241-м.сига мувофиқ жавобгарлик белгиланган унинг объекти суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органлари ёки судларнинг нормал фаолияти ҳисобланади. Объектив томондан мазкур жиноят тайёргарлик кўрилаётган ёки содир этилган оғир ёки ўта оғир жиноят ҳақида аниқ билгани ҳолда хабар бермасликдан иборатдир. Хабар бермаслик, ўз фаолияти муносабати б-н ёхуд бошқа сабабларга кўра кимнингдир оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишга ҳозирлик кўраётганидан ёхуд тугалланган жиноятдан хабар топган шахснинг шу ҳақдаги ахборотни давлат ҳокимият органларига, ҳуқуқни муҳофаза ... Батафсил »
ЖИНОЯТ ФЕНОМЕНОЛОГИЯСИ
ЖИНОЯТ ФЕНОМЕНОЛОГИЯСИ – жиноятчиликнинг намоён бўлиши шакллари тўғрисидаги таълимот, криминологиянинг алоҳида соҳаси. Ж.ф. муайян жиноятлар ва жиноят соҳаларини таҳлил қилишга бағишланган. Мас., ижтимоий хизмат кўрсатиш, таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари, табиатни муҳофаза қилиш, назорат-тафтиш, аудиторлик соҳалари. Ихтисослашмаган тузилмалар жиноятчиликнинг олдини олишда маълум даражада ўзига хос ўрин эгаллайди. Аммо уларнинг жиноятчиликка қарши изчил кураш олиб бориши тегишли органлар мурожаат қилганидан кейингина ёки ишловчилар муҳитида ҳуқуқ–тартибот ва хавфсизликни таъминлаш муносабати б-н вужудга келади. Қисман ихтисослашган профилактика субъектлари эса ўз асосий вазифалари доирасида тизимли ... Батафсил »
ЖИНОЯТ ТАРКИБИ
ЖИНОЯТ ТАРКИБИ – ЖК 16-м. 2–қ. жиноят учун жавобгарлик ва унинг асослари белгиланган бўлиб, унга биноан, фақат Кодексда назарда тутилган Ж.т.нинг барча аломатлари мавжуд бўлган қилмишни содир этиш жавобгарликка тортиш учун асос бўлади дейилган. Жиноят таркиби ҳақидаги таълимот жиноят ҳуқуқи фанининг марказий масалаларидан биридир. Ж.т.нинг тўғри аниқланиши жиноятни хатосиз квалификация қилиш учун асос ҳисобланади. Бу эса ўз навбатида одил судловни амалга ошириш ва қонунчиликни мустаҳкамлаш ҳамда пировард натижада айбланувчининг тақдирини ҳал этишда катта аҳамиятга эга. Жиноят ҳуқуқининг Умумий қисмига оид ... Батафсил »