ЖИНОЯТ СУБЪЕКТИ – жиноят ҳуқуқи назариясига кўра, ҳар қандай ижтимоий хавфли қилмиш содир қилган, қонунда белгиланган ёшга етган ва ақли расо жисмоний шахслар тушунилади. (муал. – Э.Турғунбоев) Батафсил »
Рукн архиви: Ж-ҳарфи
Feed SubscriptionЖИНОЯТ СОЦИОЛОГИЯСИ
ЖИНОЯТ СОЦИОЛОГИЯСИ – социологиянинг тармоғи. Жиноятни ижтимоий ҳодиса сифатида ўрганади ҳамда ижтимоий боғлиқлик сабабларини аниқлашга ҳаракат қилади. (муал. – Қ.Абдурасулова) Батафсил »
ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИШДАН ИХТИЁРИЙ ҚАЙТИШ
ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИШДАН ИХТИЁРИЙ ҚАЙТИШ – ЖКнинг 26-м.га кўра шахс жиноятга тайёргарлик кўриш ҳаракатларини ёки жиноят содир этишга бевосита қаратилган ҳаракатларни охирига етказиш мумкинлигини англаган ҳолда тўхтатса, шунингдек, жиноий оқибат келиб чиқиши мумкинлигини англаган ҳолда, шундай оқибат келиб чиқишининг олдини олса, жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш деб топилади. (муал. – Э.Турғунбоев) Батафсил »
ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИШГА СУИҚАСД ҚИЛИШ
ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИШГА СУИҚАСД ҚИЛИШ – ЖКнинг 25-м.га кўра, қасддан содир этиладиган жиноят бошланиб, шахсга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказилмаганлиги. Қасддан содир этиладиган жиноят объектив томонининг таркибий қисми ҳисобланган тугалланмаган ёки айбдор истаган натижага олиб келмаган ҳаракат (ҳаракатсизлик). Ж.с.э.с.қ. жиноят содир этишга бевосита йўналтирилган ҳаракат (ҳаракатсизлик)нинг охирига етказилмай қолиши, жиноят тугалланмай қолишига олиб келган ва жиноят содир этишга қасд қилган шахсга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар (ЖК 25-м.). (муал. – Э.Турғунбоев) Батафсил »
ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИШ МАҚСАДИ
ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИШ МАҚСАДИ – жиноят субъектив томонининг факультатив белгиларидан бири. Ж.с.э.м. қилмишни тўғри квалификация қилишда, жиноятни бошқа жиноят таркибидан фарқлаш ва адолатли жазо тайинлашда муҳим аҳамиятга эга. Баъзи ҳолларда ж.с.э.м. жиноятнинг зарурий белгиси, бошқа ҳолларда жазони оғирлаштирувчи ҳолат ҳисобланади. Ж.с.э.м. жиноятнинг мотиви каби фақат қасддан содир этилган жиноятларга хосдир. Ж.с.э.м. жиноят ҳуқуқи нормаларида аниқ кўрсатиб ўтилади. Мас. таъмагирлик ниятида одам ўлдириш (97 -м., 2-қ. “и” б.), ўлган одамнинг органлари ёки танасининг аъзоларини трансплантация қилиш мақсадида олиш (133-м.). Лекин бир ... Батафсил »
ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИШ ЖОЙИ
ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИШ ЖОЙИ – жиноят бошланган ёхуд жиноий оқибат рўй берган муайян ҳудуд ёки бино тушунилади. Бу жиноят содир қилинган чегараланган ҳудуд, жой, географик нуқта бўлиб, унга мас., уй–жой, ўрмон, омбор ва ш.к. кириши мумкин. Ж.с.э.ж. жиноят қонуни амал қиладиган бутун ЖК 11–12-м.даги принципга кўра белгиланган ҳудудда жиноий жавобгарликни юзага келтиради. Бу ҳолатда Ж.с.э.ж. ҳудуд ва фуқаролик принципларига асосан белгиланади. Бу принциплар асосида ЎзР ҳудудида ва ундан ташқарида содир қилинган жиноятлар учун жиноий жавобгарлик масаласи ҳал қилинади. ЖК Махсус ... Батафсил »
ЖИНОЯТ СОДИР ҚИЛИШ БОСҚИЧЛАРИ
ЖИНОЯТ СОДИР ҚИЛИШ БОСҚИЧЛАРИ – қасддан жиноят содир этишнинг муайян босқичи бўлиб, жиноятга тайёргарлик кўриш, жиноятга суиқасд қилиш ва охирига етказилган жиноятларда ифодаланади. Ж.с.қ.б. тушунчасига жиноят ҳуқуқида жиноий фаолиятнинг ривожланиш босқичлари деб қаралади. Қонун охирига етказилмаган жиноятнинг қуйидаги босқичларини белгилайди: жиноятга тайёргарлик кўриш; жиноят содир этишга қасд қилиш. Жиноятга тайёргарлик кўриш фақат тўғри қасд б-н содир этилади. Шахс, жиноят содир этишга тайёргарлик кўрар экан, ўз тайёргарлик ҳаракатларининг ижтимоий хавфлилигини англайди, бундай ҳаракатлари б-н кўзланган жиноятни содир этиш учун шарт-шароит яратаётганини ... Батафсил »
ЖИНОЯТ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ
ЖИНОЯТ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ – ҳуқуқ тармоғи; жиноят ишини тергов қилиш ва ҳал қилишда суд, прокуратура, тергов ва суриштирув органларининг фаолиятини, уларнинг бу борада фуқаролар ва муассасалар б-н муносабатини ҳамда айбланувчи, жабрланувчи, айбловчи, ҳимоячи ва б. процесс иштирокчиларининг ҳуқуқ ва бурчларини белгилайдиган ҳуқуқий нормалар йиғиндиси. Ўз.Рнинг Ж.п.ҳ. демократик принципларга ва қонунийликка асосланган бўлиб, вазифаси жиноятларни тез ва тўла очиш, айбдорни фош этиш, жиноят қилган ҳар бир шахсга одилона жазо бериш ва ҳеч кимни айбсиз жиноий жавобгарликка тортмасликни таъминлашдан иборат. Суд, прокуратура, ... Батафсил »
ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИ
ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИ – жиноят ишини тергов қилиш ва судда кўриш вақтида суриштирув, тергов, прокуратура органлари ва суд бажарадиган фаолият жараёни. Ж.п., одатда, иш қўзғатилгандан то ҳукм чиқарилгунча давом этади, ҳатто ҳукмни текшириш ва унинг ижроси масалаларини ҳал қилишни ҳам ўз ичига олади. Ж.п. жиноятларни очиш ва жиноятчиларни жазолаш учун хизмат қилади; барча фуқароларнинг қонун ва суд олдида тенглиги, суднинг мустақиллиги ва фақат қонунга бўйсуниши, судлов ишлари ошкора ва кўпчиликни ташкил этган аҳоли тилида олиб борилиб, бу тилни билмаганларга таржимон ёрдам ... Батафсил »
ЖИНОЯТ ПРЕДМЕТИ
ЖИНОЯТ ПРЕДМЕТИ – жиноят қонуни б-н қўриқланадиган объектнинг ижтимоий хавфли ҳаракат тўғридан-тўғри таъсир қиладиган элементи. Ж.п. – моддий дунё неъмати бўлиб, жиноятчи жиноят содир этилаётганда бевосита унга таъсир этади, шунингдек, у туфайли жиноятни содир этади. Агар Ж.п. шахс бўлса, жиноят–ҳуқуқида у жабрланувчи ҳисобланади. Жабрланувчи инсон сифатида Ж.п.дан фарқланади, бунинг сабаби у жиноят объекти бўлиши учун унинг фаолияти сабаб бўлади. Мас., ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш. Ж.п. жиноят объектининг факультатив белгисидир, чунки у ижтимоий муносабатларнинг моддий ифодаси ... Батафсил »