Yangi hujjatlar

Рукн архиви: К-ҳарфи

Feed Subscription

КЎЧМАС МУЛКНИ СОТИШ ШАРТНОМАСИ

КЎЧМАС МУЛКНИ СОТИШ ШАРТНОМАСИ – олди–сотди шартномасининг ЎзР Фкда назарда тутилган махсус тури. Кўчмас мулкни олди–сотди шартномаси (кўчмас мулкни сотиш шартномаси)бўйича, сотувчи ер майдони, бино, иншоот, квартира ёки бошқа кўчмас мулкни харидорга мулк сифатида бериш мажбуриятини олади. К.м.с.ш. томонлар имзолаган битта хужжатни тузиш орқали ёзма шаклда тузилади. К.м.с.ш. шаклига риоя этмаслик унинг хақиқий бўлмаслигига олиб келади. Кўчмас мулкка эгалик (мулкчилик)ҳуқуқининг к.м.с.ш. харидорга ўтиши давлат томонидан қайд этилиши лозим. Бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мулкни сотиш шартномасига асосан, харидорга бундай кўчмас ... Батафсил »

КЎЧМАС МУЛКЛАРНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ

КЎЧМАС МУЛКЛАРНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ – кўчмас мулкга эгалик ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, бу ҳуқуқнинг вужудга келиши, бошқа шахсларга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. Кўчмас мол–мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақли тузиладиган битимларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ҳуқуқ эгасининг илтимосига кўра амалга оширилган рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқ ёки битим тўғрисида хужжат бериш ёхуд руйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатга устхат ёзиш йўли билан тасдиқлаши шарт. Кўчмас мол–мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузиладиган битимларни давлат рўйхатидан ... Батафсил »

КЎЧМАС МУЛКЛАР

КЎЧМАС МУЛКЛАР – бир жойдан иккинчи жойга кўчириш натижасида ўз ҳусусиятини ва ҳолатини йўқотадиган мол–мулклар. Ер участкалари ва ер соти бойликлари, кўп йиллик дов–дарахтлар, шунингдек бинолар ва иншоотлар к.м. ҳисобланади. Улар фуқаролик ҳуқуқий муносабатга киришганда давлат рўйҳатидан ўтказиш ва нотариал тасдиқлаш талаб этилади. Батафсил »

КЎЧИРМА

КЎЧИРМА – асл нусхадан ёзиб, чизиб, кучириб олинган нусха. Батафсил »

КЎЧАР МУЛК

КЎЧАР МУЛК – вазифасига ва тайинланиш максадларига зарар етказмаган бир жойдан иккинчи жойга кучирилиши мумкин булган мол–мулк кучар мулк жумласига киради; Батафсил »

КЎРСАТУВЛАРНИ ТЕКШИРИШ

КЎРСАТУВЛАРНИ ТЕКШИРИШ – сўроқ ўтказишдан олинган маълумотларни текшириш, далил сифатида унга бахо бериш умумий талаб бўлиб ҳисобланади. Текшириш деганда, жиноий иш юзасидан йиғилган барча далилларни ўзаро солиштириб, бир–бирига боғлиқ равишда ҳақиқатни ёритадиган жараён тушунилади. Сўроқ кўрсатмаларини айрим ҳолларда ҳодиса жойида текшириш лозим бўлиб колади, айникса, айбланувчи, гумонланувчининг кўрсатмалари ҳақиқат эканлиги текшириш заруриятини жиноят содир бўлган жойга чиқиш билан ҳал қилинади. Ҳодиса жойида кўрсатмалардаги айрим фактларни текшириш билан бирга айрим маълумотларни аниқлаб олиш ва тўлдириш имкони ҳам бўлади. Бошқа тергов ҳаракатлари ... Батафсил »

КЎРСАТУВ

КЎРСАТУВ – суриштирув, дастлабки тергов ва судда ҳал қилинаётган ишга оид бирор аҳамиятли ҳолатни аниқлаш учун шахснинг сўроқда берган тушунтириши. К. ишдаги фактик маълумотларни изоҳлаш, таҳлил қилиш, бирор воқеага ва унинг иштирокчиларига алоқадор фикр–мулоҳаза, важ, тахмин ва илтимос тарзида ҳам бўлиши мумкин. Фуқаролик ва хўжалик ишлари бўйича судда тарафлар, учинчи шахслар, уларнинт қонуний вакиллари ва гувоҳлар, жиноят ишлари бўйича эса – гумон остидаги шахс, айбланувчи, судланувчи, гувоҳ ва жабрланувчи, баъзан эксперт сўроқ қилинади. Сўроқда қонун талабларига қатъий риоя қилиниши шарт. ... Батафсил »

КЎРСАТМА БЕРИШГА МАЖБУР ҚИЛИШ

КЎРСАТМА БЕРИШГА МАЖБУР ҚИЛИШ – ғайриқонуний жисмоний ёки руҳий таъсир кўрсатиш орқали жиноят процесси иштирокчиларининг эркига хилоф равишда содир этилган жиноят юзасидан маълумотлар беришига эришишга қаратилган ҳаракатлар. (ЖК 235-модда) Батафсил »

КЎПФУҚАРОЛИК

КЎПФУҚАРОЛИК – шахснинг тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган икки ёки ундан ортиқ давлат фуқаролигига мансублиги (қўш фуқаролилик, бипатризм). Туғилганда ҳам, шахснинг бошқа давлат фуқаролигига қабул қилиниши натижасида ҳам (агар у бунда ўзининг олдинги фуқаролигини йўқотмаган бўлса) юзага келиши мумкин. К.ф.ка йўл қўйилиши ва унинг оқибатлари тўғрисидаги масала турли мамлакатларнинг Конст.вий ҳуқуқида ҳар хил ҳал қилинади. Мас., ЎзР Конст.нинг 21–моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона фуқаролик ўрнатилади. Россия Федерацияси Конст.си (61-моддаси биринчи банди)га мувофиқ эса, Россия Федерацияси фуқароси федерал қонунга ёки ... Батафсил »

ҚЎПОРУВЧИЛИК

ҚЎПОРУВЧИЛИК – 1) одамларни қириб юбориш; 2) ёки уларнинг соғлигига зиён етказиш; 3) ёхуд мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш каби ҳаракатларни содир этишдан иборат бўлади. (ЖК 161-модда) Батафсил »

Юқорига