КОНОСАМЕНТ – денгизда юк ташишни расмийлаштирувчи хужжат. Батафсил »
Рукн архиви: К-ҳарфи
Feed SubscriptionКОНКУРСНИ БОШҚАРИШ
КОНКУРСНИ БОШҚАРИШ – конкурс ишлаб чиқариш бошланиши билан хўжалик суди қарздор–корхона раҳбари функцияларини бажариб турувчи ва унинг мулкини тасарруф қилувчи конкурс бошқарувчини тайинлайди. Конкурс ишлаб чиқариш иштирокчилари конкурсни бошқарувчи, кредиторлар мажлиси, қарздор, меҳнат жамоаси ишчилари ва бошқа манфаатдор шахслар ҳисобланади. Қарздорнинг бухгалтерлик балансида кўрсатилган барча мол–мулки конкурс массасини ташкил қилади. Батафсил »
КОНКУРС ИШЛАБ ЧИҚАРИШ
КОНКУРС ИШЛАБ ЧИҚАРИШ – қарзни тўлашга қурби етмайдиган корхонани мажбурий ёки ихтиёрий тарзда тугатишга қаратилган тартиб. Унинг натижасида конкурс массасини кредиторлар ўртасида тақсимлаш амалга оширилади. Хўжалик суди қарздорни қарзни тўлай олмайдиган (банкрот) деб эълон қилиб, уни мажбурий тарзда тугатиш ва конкурс ишлаб чиқариш тўғрисида қарор қабул қилади. Қарздор банкрот деб эълон қилинган ва конкурс ишлаб чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб қарздорнинг мулкини бериш ёки бошқа субъект ихтиёрига топшириш тақиқланади (кредитор йиғилишида берилиши рухсат этилган мулк бундан мустасно); унинг ... Батафсил »
КОНКУРС
КОНКУРС – Қаранг: Оммавий танлов. Батафсил »
КОНДОМИНИУМ
КОНДОМИНИУМ – халқаро ҳуқуқда икки ёки ундан ортиқ давлат томонидан маълум ҳудудга эгалик қилишдир. Улар мазкур ҳудудга нисбатан ўз хукмронликларини биргаликда амалга оширишади. Конвенциянинг ўзига хос хусусияти шундаки, муайян бир ҳудуд бир вақтнинг ўзида икки ёки ундан ортиқ давлатга тегишли бўлади. Хусусан, бу давлатларнинг ҳар бири ўз ҳокимиятларини ўзаро шартномага мувофиқ кондоминниум доирасида амалга оширади. Батафсил »
КОНДИЦИЯЛАР
КОНДИЦИЯЛАР – ер қаъридага фойдали қазилмлар (нефть, газ ва газ конденсатидан ташқари) захираларини ҳисоблашга доир, фойдали қазилмаларнинг технологик хоссалари, конни ишлатишнинг кончилик–геологик ва бошқа шароитлари, минерал хом ашё ва уни қайта ишлаш маҳсулотларининг бозор конъюнктураси, энергия ресурсларининг нархлари ҳисобга олинган техник–иқтисодий ҳисоб–китоблар билан асослантирилган талабларнинг мажмуи. Конларни ишлатишнинг кончилик–геологик ва бошқа шароитлари, минерал хом ашё ва уни қайта ишлаш маҳсулотларининг бозор конъюнктураси ҳамда энергая ресурсларининг нархлари ўзгарганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда тасдиқланадиган фойдаланув кондициялари қўлланилади.Фойдали қазилма конларини ... Батафсил »
КОНВЕНЦИЯ УСТУНЛИГИ
КОНВЕНЦИЯ УСТУНЛИГИ – саноат мулкини ҳимоя қилиш бўйича Париж конвенциясида назарда тутилган тартиб. Бу қоида ихтирога нисбатан ҳуқуқнинг турли шахслар томонидан талаб қилиниши муносабати билан вужудга келган. Конвенция устунлиги ҳуқуқи биринчи бўлиб тегишли тартибда ариза берган шахсга тегишли бўлади (шунингдек, янги моделлар ва савдо белгиларига). Батафсил »
КОНВЕНЦИЯ
КОНВЕНЦИЯ – бирор махсус масала юзасидан давлатлар ўртасида тузиладиган шартномалар. Батафсил »
КОМПЬЮТЕР ЖИНОЯТЛАРИ
КОМПЬЮТЕР ЖИНОЯТЛАРИ – компьютер ахбороти соҳасидаги жиноятларнинг қисқача номи. Батафсил »
КОМПЬЮТЕР АХБОРОТЛАРИНИНГ ЖИНОЯТ–ҲУҚУҚИЙ МУҲОФАЗАСИ
КОМПЬЮТЕР АХБОРОТЛАРИНИНГ ЖИНОЯТ–ҲУҚУҚИЙ МУҲОФАЗАСИ – компьютерда сақланадиган маълумотларни жиноят ҳуқуқий чоралар билан ҳимоя қилиниши (ахборотлаштириш қоидаларини бузиш) (ЖК 174-модда). Батафсил »