Yangi hujjatlar

Рукн архиви: К-ҳарфи

Feed Subscription

КОМПЛЕКС ТАДБИРКОРЛИК ЛИЦЕНЗИЯСИ (ФРАНШИЗИНГ) ШАРТНОМАСИ

КОМПЛЕКС ТАДБИРКОРЛИК ЛИЦЕНЗИЯСИ (ФРАНШИЗИНГ) ШАРТНОМАСИ – бир тараф (комплекс лицензиар) иккинчи тараф (комплекс лицензиат)га ҳақ эвазига лицензияларнинг фирма номидан ҳамда қўриқланадиган ахборотидан, шунингдек, шартномада назарда тутилган мутлақ ҳуқуқларга кирувчи бошқа объектлардан (товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва ихтиролар ҳамда бошқалардан) лицензиатнинг тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш ҳуқуқини ўз ичига оладиган мутлақ ҳуқуқлар комплексини (лицензиялар комплексини) бериш мажбуриятини олади. Лицензиар ва лицензиат тадбиркор бўлиши шарт эканлиги туфайли, ушбу шартноманинг иштирокчилари сифатида нотижорат ташкилотлари ва давлат қатнаша олмайди. Бундай шарт нотижорат ташкилотлари ва давлатга ... Батафсил »

КОМПЕТЕНЦИЯ

КОМПЕТЕНЦИЯ (лотинча competo сўзидан шаклланган competentio –эришаман, мос келаман, ярайман) – давлат механизми тизимида фаолият юргизиб турган муайян давлат органи ёки мансабдор шахснинг юридик жиҳатдан белгилаб, мустаҳкамланиб қўйилган ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари йиғиндисини англатади. Батафсил »

КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛОВЛАРИ

КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛОВЛАРИ – ходим меҳнат вазифаларини баражиш вақтида ўз ҳисобидан қилган моддий харажатларни иш берувчи томонидан унга қоплаб берилиши (МКнинг 170-моддаси). Меҳнат қонунчилигида хизмат сафари билан боғлиқ харажатларни,бошқа жойга кўчиб бориш билан боғлиқ харажатларни ходимга тегишли мол–мулклардан фойдаланиш билан боғлиқ харажатларни ҳамда иш берувчи ва ходим ўзаро келишганларида бошқа харажатларни ҳам иш берувчи томонидан ходимга қоплаб берилишлиги назарда тутилган. Батафсил »

КОМПАНИЯ

КОМПАНИЯ – иқтисодий фаолият олиб бориш учун уюшган юридик ва жисмоний шахслар, тадбиркорлар бирлашмаси. Батафсил »

КОММАНДИТ ШИРКАТ

КОММАНДИТ ШИРКАТ – ширкат номидан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган ҳамда ширкатнинг мажбуриятлари бўйича ўзларининг бутун мол–мулклари билан жавоб берадиган иштирокчилар (тўлиқ шериклари) билан бир қаторда ширкат фаолияти билан боғлиқ зарар учун ўзлари қўшган ҳиссалар доирасида жавобгар бўладилар ҳамда ширкат томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда қатнашмайдиган бир ёки бир неча иштирокчи (ҳисса қўшувчи, коммандитчи) мавжуд бўлса, бундай ширкат коммандит ширкат ҳисобланади. Коммандит ширкатда қатнашаётган тўлиқ шерикларнинг ҳуқуқлари ва уларнинг ширкат мажбуриятлари бўйича жавобгарлиги ЎзР ФКнинг қоидалари билан белгиланади. Шахс фақат битта ... Батафсил »

КОМИТЕТ

КОМИТЕТ – (французча comite, лотинча committo – топшираман) – 1) махсус тадбирларни амалга ошириш ёки муайян соҳага раҳбарлик қилиш учун тузиладиган давлат органи; 2) сиёсий партиялар ва жамоат ташкилотларидаги сайлаб қўйиладиган коллегиал раҳбар орган. Батафсил »

КОМИТЕНТ

КОМИТЕНТ – воситачилик шартномасининг тарафларидан бири бўлиб, шартномага кўра, бир тараф (комитент)нинг топшириғи бўйича иккинчи тараф (комиссионер) ҳақ (мукофот) эвазига ўз номидан, аммо комитент фойдасига бир ёки бир неча битим тузим мажбуриятини олади. Битимда комитент номи айтилган ёки битимни бажаришда учинчи шахс билан бевосита муносабатга комитент киришган бўлса ҳам, комиссионернинг учинчи шахслар билан тузган битими бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларга комиссионер эга бўлади. Батафсил »

КОЛЛИЗИОН ҲУҚУҚ

КОЛЛИЗИОН ҲУҚУҚ – турли мамлакатларнинг қонунчилиги ўртасидаги коллизияни ҳал этувчи меъёрлар йиғиндиси бўлиб, халқаро хусусий ҳуқуқининг таркибий қисми ҳисобланади. Англо–американ ҳуқуқ тизимида “халқаро хусусий ҳуқуқ” тушунчаси “коллизион ҳуқуқ” тушунчаси билан тенглаштирилади. Коллизон ҳуқуқнинг асосини коллизион нормалар ташкил этади ва мазкур нормалар ички қонунчиликда ҳамда халқаро шартномаларда белгиланади. Батафсил »

Коллизион норма

Коллизион норма – чет эл элементи билан мураккаблашган фуқаролик–ҳуқуқий муносабатларга нисбатан қайси мамлакатнинг ҳуқуқи қўлланилиши лозимлигини белгилайди. Коллизон норма ўз ҳолича масалани охиригача ҳал қилмайди, у тегишли қоида назарда тутилган қонуннинг моддий нормаларига ҳавола қилади, яъни кўрсатиб беради. Коллизион норма таркиби икки қисмдан иборат: коллизион норма ҳажми ва боғловчиси. Коллизион норманинг ҳажмида чет эл элементи билан мураккаблашган ҳуқуқий муносабатлар доираси кўрсатилса, боғловчи қисмида эса мазкур ҳуқуқий муносабатларга нисбатан қайси давлатнинг ҳуқуқи қўлланилиши лозимлиги белгиланади. Ҳуқуқий муносабат иштирокчиларига ҳаракат қилиш эркинлигини ... Батафсил »

КОЛЛИЗИОН НОРМАЛАР

КОЛЛИЗИОН НОРМАЛАР – ҳуқуқ қўллаш жараёнида, баъзан муайян бир ижтимоий муносабатни тартибга солишга каратилган икки ёки ундан ортик ҳуқуқий норманинг мавжудлиги аниқланиб колади ва бу нормалардан қайси бирини қўллаш кераклиги тугрисидаги масала вужудга келади. Бу масалани хал этиш учун к.н. қабул килинади. Collision сўзи инглизча булиб, «тўкнашув» маъносини англатади. Нормалар коллизияси бир давлат миллий ҳуқуқ тизими ичидаги нормалар ўртасида, хусусан, федератив давлат тузилишига эга булган давлатларда федерал қонунчилик нормалари билан федерация субъектлари қонунчилиги нормалари уртасида, шунингдек икки даввлат ҳуқуқ тизими ... Батафсил »

Юқорига