КИЛЛЕР – қотил (одатда ёлланган қотилларга нисбатан ишлатилади). Батафсил »
Рукн архиви: К-ҳарфи
Feed SubscriptionКИДНЕППИНГ
КИДНЕППИНГ (инглизча kidnapping) – болалар (айрим ҳолларда одамлар)ни ўғирлаш, ҳозирги замон қонунчилигида бу атама ишлатилмайди, юридик публицистикада қўлланилади. Батафсил »
КЕЧИРИМ
КЕЧИРИМ – айрим мамлакатларда афв этишнинг хусусий шакли (хусусий афв); давлат бошлиғи томонидан жиноий жазонинг бекор қилиниши ёки камайтирилиши. К. якка тартибда муайян шахсга нисбатан қўлланилади. Жиноят учун маҳкум этилган шахс К. хақида ҳужжатга биноан жазони бундан кейин ўташдан озод қилиниши мумкин. К.да белгиланган жазонинг юмшоқроқ тури билан алмаштирилиши ҳам назарда тутилади. К. жазони ўтаган шахсдан судланганлик бекор этиш шаклида ҳам бўлиши мумкин (қ. Амнистия). Батафсил »
КЕСИК ТАРКИБЛИ ЖИНОЯТ
КЕСИК ТАРКИБЛИ ЖИНОЯТ – жиноятнинг охирига етган вақтини қонун олдинги босқичига кўчиради, яъни жиноятга тайёргарлик кўриш ёки суиқасд қилиш босқичига кўчиради. Мас., босқинчилик (164-модда) ёки товламачилик (165-модда) ёхуд жиноий уюшма ташкил этиш (242-модда). Батафсил »
КЕЛИШУВ СУДИ
КЕЛИШУВ СУДИ – бир қанча давлатларда суд тизимининг қуйи бўғини. Келишув суди, биринчи инстанция суди сифатида, кам аҳамиятли жиноятлар тўғрисидаги ишларни кўради, аҳамиятлироқ жиноят ишларини дастлабки тарзда, майда ишларни эса соддалаштирилган тартибда кўриб чиқади. Илк бор Англияда (XIV аср), сўнгра Шимолий Америкада (XVII аср) ва Францияда (XVIII аср охири; 1959 й. тугатилган) таъсис этилган. Россияда 1864 й. суд ислоҳоти жараёнида таъсис этилган к.с.лари Октябрь тўнтаришидан сўнг тугатилди ва орадан бир неча ўн йиллар ўтиб, 1996 й. «Россия Федерациясининг суд тизими ... Батафсил »
КЕЛИШУВ БИТИМИ
КЕЛИШУВ БИТИМИ – икки ёки ундан ортик шахсларнинг ўзаро маслаҳатлашиб баён этилган ёзма фикри (хулоса, карор, шартнома) Батафсил »
КВАЛИФИКАЦИЯЛАНГАН ЖИНОЯТ
КВАЛИФИКАЦИЯЛАНГАН ЖИНОЯТ – ЖК Махсус қисм моддасининг иккинчи ва ундан кейинги қисмларида берилган, муайян белгисига кўра оғирлаштирувчи таркиб ҳисобланган жиноятлар Батафсил »
КВАЛИФИКАЦИЯ
КВАЛИФИКАЦИЯ – малака, касб, ихтисос, махорат. Батафсил »
КАФОЛАТЛИ ТЎЛОВЛАР
КАФОЛАТЛИ ТЎЛОВЛАР – қонун хужжатларида назарда тутилган ҳолларда корхона ва ташкилотларда ёлланиб ишлаётган ходимларга улар бевосита меҳнат мажбуриятларини бажармасалар-да, иш ҳақининг сақлаб қолиниши тарзида бериладиган кафолат турларидан. Ходимлар давлат ёки жамоат вазифаларини бажаришга жалб этилганларида, иш берувчи ва меҳнат жамоаси манфаатларига доир вазифаларга жалб этилганларида ва қонун ҳужжаталрида назарда тутилган бошқа ҳолларда кафолатли тўловлар бериш белгиланган. Батафсил »
КАФОЛАТ ХАТИ
КАФОЛАТ ХАТИ – масъулиятни, жавобгарликни уз устига олган холда ишонтиришнинг ёзма ифодаси. Батафсил »