КАРТОТЕКА – алфавит, номерланган ёки алфавит–рақамли тартибда жойлаштирилган бир хил шаклдаги тикилмаган карточкалар ёки варақлар тизими; бу тизим қўлда олиб борилиши ҳам мумкин. Батафсил »
Рукн архиви: К-ҳарфи
Feed SubscriptionКАРНЕТ АТА (АТА CARNET)
КАРНЕТ АТА (АТА CARNET) – вақтинча олиб кириш ҳужжати, транспорт воситаларидан бошқа товарларни вақтинча олиб кириш учун ишлатилади. БҚКда тасдиқланган Глоссарийга мувофик Карнет АТА – халқаро божхона ҳужжати, АТА Конвенцияси шартларига кура эълон қилиниб (ёки чиқарилиб) какикий халқаро кафолат: миллий божхона ҳужжатлари қабул қилиниши, шунингдек импорт божи ва соликларни тўлаш, товарларни в а ктинча олиб кириш ва зарур булганда товарлар транзитини назарда тутган холда қабул қилиниши кабиларни таъминлайди. У товарларнинг вақтинча экспорт ва реэкспорти устидан назорат урнатиш учун қабул қилиниши ... Батафсил »
КАРГО
КАРГО – кемаларда ташилаётган юкларни суғурта қилдириш. Батафсил »
КАРАНТИН ЎРНАТИШ
КАРАНТИН ЎРНАТИШ – юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш бўйича чора–тадбирлар кўриш мажбурияти юкланган махсус ҳокимликлар томонидан жорий қилинади. Ўсимликлар карантинини ўрнатиш тартиби қуйидагича бўлади. Карантин объекти аниқланган ҳолларда туман (шаҳар) ўсимликлар карантини давлат инспектори тавсиясига биноан маҳаллий ҳокимият органларининг қарорлари билан айрим хўжаликлар, жамоа хўжаликлари, деҳқон (фермер) хўжаликлари, корхоналар, темир йўл станциялари, аэропортлар, дарё портлари, қишлоқ ва шаҳарчаларнинг ҳудуди носоғлом деб эълон қилиниб, уларда карантин ёки зарур чеклашлар ўрнатилади. Туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ўсимликлар карантини бўйича носоғлом деб эълон қилиш ва ... Батафсил »
КАРАНТИН
КАРАНТИН (италянча guaranta giomi – қирқ кун) – давлат томонидан мамлакатга юқумли эпидемик касалликлар ва қишлоқ хўжалик зараркунандаларини олиб киришга барҳам бериш бўйича санитария чора–тадбирлари. Ҳозирги вақтда К.н.га ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига оид юклар, идишлар, ўровчи материаллар ва транспорт воситалари тортилади. Батафсил »
ҚАРАМ ХЎЖАЛИК ЖАМИЯТИ
ҚАРАМ ХЎЖАЛИК ЖАМИЯТИ – агар хўжалик жамиятида иштирок этувчи бошқа жамият хўжалик жамиятига қарашли овоз берадиган акцияларнинг йигирма фоизидан кўпроғига эга бўлса, бундай хўжалик жамияти қарам жамият деб ҳисобланади. Қарам хўжалик жамияти юридик шахс ҳисобланади. Хўжалик жамиятида иштирок этувчи бошқа жамият қарам жамият устав фондининг тегишли қисмини қўлга киритиб олганлиги хақидаги маълумотларни қонунда назарда тутилган тартибда дархол эълон қилиши шарт. Хўжалик жамиятлари бир–бирларининг устав фондларида ўзаро қатнашишининг чегараси ва бундай жамиятлардан бири бошқа жамият иштирокчилари ёки акциядорларининг умумий йиғилишида фойдаланиши ... Батафсил »
КАМСИТИШ
КАМСИТИШ – меҳнатга оид муносабатларда камситиш тақиқланади. Барча фуқаролар меҳнат ҳуқуқларига эга бўлиш ва улардан фойдаланишда тенг имкониятларга эгадир. Жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек ходимларнинг ишчанлик қобилиятларига ва улар меҳнатининг натижаларига алоқадор бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб меҳнатга оид муносабатлар соҳасида ҳар қандай чеклашларга ёки имтиёзлар белгилашга йўл қўйилмайди ва булар камситиш деб ҳисобланади. Меҳнат соҳасида меҳнатнинг муайян турига хос бўлган талаблар ёки давлатнинг юқорироқ ... Батафсил »
КАЛИБР
КАЛИБР – милида махсус ариқча бор қуролларда шу ариқчаларнинг ўзаро қарама–қарши жойлашган майдонлари орасидаги масофа билан ўлчанади. К. Европада миллиметрда, АҚШда дюймнинг юздан бир бўлаги (1 дюйм = 2,54 см = 25,4 мм), Буюк Британияда дюймнинг мингдан бир бўлагида ўлчанади. Масалан 5,6 мм К. АҚШда 22 ва Буюк британияда 220 К.га мос келади. Махсус ариқчали миллардан 5,45; 5,6; 6,35; 7,62; 7,63; 7,65; 9; 11,43 мм К.лари кенг тарқалган. Силлиқ милли ов қуролининг К. – бир инглиз фунтига (458,5 грамм) тенг ... Батафсил »
КАЗУС
КАЗУС – ҳуқуқда: 1) шахснинг хоҳиш–иродасидан қатъи назар, юз берадиган ва шу сабабли муайян шароитда кўзда тутилиши мумкин бўлмаган воқеа; 2) сиртдан (қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида содир этилган ҳаракатдан фарқли ўлароқ) ҳуқуқбузарлик аломатларига эга, аммо айб унсуридан холи бўлган ва, бинобарин, юридик жавобгарликка сабаб бўлмайдиган тасодифий ҳаракат. Казусдан енгиб бўлмас куч тушунчасини фарқлаш лозим. Енгиб бўлмас куч (форс–мажор)–фавқулодда ва олдини олиб бўлмайдиган шароитларда юзага келадиган ҳодисалар (Мас., табиий офат). Батафсил »
КАЗУАЛ БИТИМЛАР
КАЗУАЛ БИТИМЛАР – мазмунидан тарафларнинг қайси мақсадларини кўзлаганлиги аниқ кўриниб турган битимлардир. К.б. нинг ҳақиқийлиги унинг мақсадларига боғлиқдир. Мақсад эса қонуний ва амалга ошадиган бўлиши лозим. Батафсил »