Yangi hujjatlar

Рукн архиви: К-ҳарфи

Feed Subscription

КЎП ХОТИНЛИК БЎЛИШ

КЎП ХОТИНЛИК БЎЛИШ – умумий рўзғор юритиш асосида икки ёки ундан ортиқ аёл билан эр–хотин бўлиб яшаш (ЖК 126-модда) Батафсил »

КЎП ТОМОНЛАМА ШАРТНОМА

КЎП ТОМОНЛАМА ШАРТНОМА (фуқаролик ҳуқуқида) – Шартномалар шартнома тузувчиларнинг эрклари ифода этилишига қараб, улар икки томонлама ёки кўп томонлама турларга бўлинади. Кўп томонлама шартномаларда уч ва ундан ортиқ шахсларнинг эрклари ифодаланиб тузилади. Мас., оддий ширкат (биргаликдаги фаолият) шартномасини кўрсатсак бўлади. Кўп томонлама шартномалар ҳам икки томонлама шартномалар сингари ўзаро келишув, яъни шартномадир. Батафсил »

КЎП ПАРТИЯВИЙЛИК

КЎП ПАРТИЯВИЙЛИК – ҳозирги демократия давлатларида сиёсий ҳаётни ташкил этишнинг асосий Конст.вий принциплардан бири, сиёсий ва мафкуравий плюрализм (хилма–хиллик)ни анча умумийроқ бўлган принципининг ифодаси ҳисобланади. К. П. принципи юридик жиҳатдан давлат фуқароларнинг ўз дунёқарашларига мувофиқ тарзда сиёсий партияларга бирлашиш ҳуқуқини, барча сиёсий партияларнинг қонн олдида тенглигини, улар фаолияти эркинлигини тан олиши ва кафолатлашини англатади. Кўп партиялилик принципи ваколатли давлат органларининг миллий, ирқий, диний ёки ижтимоий муросасизликни, қонуний давлат ҳокимият органларини куч ишлатиб ағдаришни тарғиб қиладиган ёки бошқа йўсинда амалда бўлиб ... Батафсил »

КЎЗДАН КЕЧИРИШ

КЎЗДАН КЕЧИРИШ – тергов ҳаракати; жиноят излари ва б. ашёвий далилларни топиш, содир бўлган ҳодиса тафсилотларини ва жиноят иши учун аҳамиятли бошқа ҳолатларни аниқлаш мақсадида суриштирувчи, терговчи, баьзан суд ўтказади. Қотиллик, босқинчилик, талончилик, ўғирлик, ҳалокат кабилар юз берганда жой, бино, теварак–атроф, шунингдек, мурда кўздан кечирилади. Бу ҳаракат жиноят иши қўзғатилмасдан олдин ҳам амалга оширилиши мумкин. Тинтувда топилган нарсалар ва ҳужжатлар, почта–телеграф жўнатмаларини жиноят ишига қўшишдан олдин К. к. шарт. Жиноят ишига алоқадор деб ҳисбланган буюмлар ва ҳолатлар К.к. чоғида холислар ... Батафсил »

КЎЗБУЯМАЧИЛИК УЧУН ТУЗИЛГАН БИТИМ

КЎЗБУЯМАЧИЛИК УЧУН ТУЗИЛГАН БИТИМ – бошқа битимни ниқоблаш, яшириш мақсадида тузилган битим. Бундай битимга нисбатан тарафлар ҳақиқатда назарда тутган битимга доир қоидалар қўлланилади ва шу нуқтаи назардан у ҳақиқий ҳисобланади. Батафсил »

КУМУЛЯТИВ ОВОЗ БЕРИШ

КУМУЛЯТИВ ОВОЗ БЕРИШ – акциядорларнинг умумий йиғилишда овоз бериш тартиби бўлиб, бошқа масалалар бўйича (номзодга)овоз беришни рад этиш ҳисобига йиғилган бир эмас, бир неча овозлар натижасида қатор масалалар (номзодлар) бўйича овоз беришда акциядорга имкон беришга айтилади. Майда акциядорларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун қўлланилади. «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунга мувофиқ К.о.б.ни ўтказишда жамиятнинг ҳар бир овоз берувчи акциясига жамият (кузатув кенгаши) директорлар кенгаши аъзолари умумий сонига тенг бўлган овоз сони тўғри келиши лозим. Акциядор жамият (кузатув кенгаши) ... Батафсил »

КУЗАТУВ

КУЗАТУВ – банкротлик тўғрисида иш қўзғатилганда хўжалик суди қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани иш юритишига қабул қилган санадан эътиборан жорий этиладиган банкротликнинг бир таомили бўлиб, Банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган тақдирда хўжалик судининг аризани иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримида кузатув жорий этилганлиги кўрсатилади. Кузатув жорий этилган пайтдан эътиборан: мулкий ундирувлар бўйича ижро ҳужжатларини ижро этиш тўхтатиб турилади, иш ҳақи бўйича, муаллифлик шартномалари бўйича ҳақларни, алиментларни тўлаш бўйича қарздорликни ундириш ҳақидаги, шунингдек ҳаёт ёки соғлиққа етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ва ... Батафсил »

КУЗАТИШ УСУЛИ

КУЗАТИШ УСУЛИ – натурада (жойида) ёки масофадан туриб (ҳисобга олинган ва баҳоланган экологик объектларни) экологик мониторингни олиб бориш орқали амалга оширлади. Биз юқорида айтиб ўтдикки экология ягона тизимдаги ўзгарувчан организм ва атроф табиий муҳитни объект сифатида қабул қилади. Ўзгарувчанлик эса уларни майдон, макон ва давр мобайнида қай тарзда ўзгариб туришини кузатиб бериш усулларини қўллашни талаб этади. Ушбу мониторинг маълум бир табиий объект (об–ҳаво ёки ер) бўйича эмас, балки бутун табиий объектлар ва экологик омилларни комплекс кузатиш орқали амалга оширилади. Бу ... Батафсил »

КРИМИНОФАМИЛИСТИКА

КРИМИНОФАМИЛИСТИКА – криминологиянинг алоҳида сохаси, жиноятчиликнинг оилада, турмушда мавжуд кўринишларини, унинг сабабларини содир этиш шароитларини, жиноятчининг шахсини, унинг оқибатларини, жиноятчиликка қарши кураш чораларинин ўзига хос системасини ўрганади. Криминологиянинг тушунчаси, объекти, пред­мети ва тизимини, шунингдек криминология–ижтимоий ҳуқуқий фан, жино­ятчилик, жиноятчи шахси, жиноятчилик сабаблари ва уни вужудга келтирувчи шарт–шароитлар, унинг ол­дини олиш усуллари ва воситаларини ўрганади. Криминологиянинг объекти жиноятчилик ва бошқа ҳуқуқбузарликлар, жиноятчилик сабаблари ва уни ву­жудга келтирувчи шарт–шароитлар билан боғлик бўлган ижтимоий муносабатлар бўлиб, ижтимоий муносабатлар тизимида жиноятчи шахснинг ўрнини аниқлаш, ... Батафсил »

КРИМИНОПЕНОЛОГИЯ

КРИМИНОПЕНОЛОГИЯ – лотинча «crimin» жиноят ва «poena» жазо + «loqos» таълимот деган маънони билдирувчи сўзларининг бирикмасидан иборат бўлиб, жазо ўташ жараёнида содир этиладиган жиноятлар, унинг сабаб ва шароитлари, ушбу жиноятларни содир этганлар шахслар ва уларнинг олдини олиш ҳақидаги билимлар йиғиндиси. К. криминологиянинг алоҳида янги йўналишларидан биридир. К. жиноятга оид жазони ўташ жараёнида содир этиладиган жиноятларни қуйидаги гуруҳларга ажратади: 1)жазони ўташдан бўйин товлаш билан боғлик жиноятлар; 2)зўравонлик жиноий қилмишлар; 3)ғаразли жиноий қилмишлар; 4)жазони ижро этиш муассасаси ва ходимлари фаолиятига жиноий қаршилик ... Батафсил »

Юқорига