КРИМИНОЛОГИК ПРОГНОЗ ҚИЛИШ УСУЛЛАРИ – жиноятчиликни прогноз қилишда қўлланиладиган усуллар: экстраполяция қилиш; эксперт баҳолаш моделлаштириш. Экстраполяция – усулнинг мазмуни прогноз қилинаётган объектнинг тарихини ўрганиш ва унинг ўтмишдаги ва ҳозирги кундаги ривожланиш қонуниятларини келажакка ўтказишдан иборатдир. Бунинг учун прогноз қилинаётган даврдан олдинги маълум йиллар бўйича динамик қаторлар тузилади. Улар мазкур ўзгаришларнинг йўналиши, хусусияти ва суръатини ифода этади. Қаторлар абсолют рақамлар ва коэффициентлар асосида тузилади. Олинган даври қанча кам бўлса, экстраполяция қилинган прогнозларнинг аниқлик даражаси шунча юқори бўлади. Шунингдек маълум жиноят ... Батафсил »
Рукн архиви: К-ҳарфи
Feed SubscriptionКРИМИНОЛОГИК ПРОГНОЗ ҚИЛИШ
КРИМИНОЛОГИК ПРОГНОЗ ҚИЛИШ – жиноятчилик ва унинг детерминантларининг келгуси аҳволи (кўлами, тузилиши, динамикаси), профилактика ва маълум даврда жиноятчиликка таъсир кўрсатишнинг бошқа воситалари, имкониятлари ҳақида билдирилган тахминий фикр–мулоҳазалар. Криминологик прогноз қилишда қуйидагилардан фойдаланиш зарур: жиноятчиликка турғун ва жадал таъсир кўрсатувчи ижтимоий жараёнларнинг ҳолати ва тенденцияларини тавсифловчи олдинги 10 йилга тегишли бўлган статистик маълумотлар ва танлаб олинган тадқиқотларнинг натижаларидан; прогноз қилинаётган даврда бу жараёнларнинг ҳолатида содир бўлиши тахмин қилинаётган ўзгаришлар ҳақидаги маълумотлардан; жиноятчиликнинг кўлами, тузилиши ва динамикасини, шунингдек жиноятчиларнинг турлари ва контингентлари, ... Батафсил »
КРИМИНОЛОГИК ДЕТЕРМИНАЦИЯ
КРИМИНОЛОГИК ДЕТЕРМИНАЦИЯ – бу криминоген детерминантларнинг жамиятда жиноятчиликнинг, унинг алоҳида турларининг мавжуд бўлишини, ўсиб боришини ва муайян жиноятларнинг содир этилишини тақозо этиш, таъминлаш жараёни. К.д. ижтимоий детерминациянинг бир туридир. Жиноятчилик детерминацияси: а) сабабий б) функционал; в) статистик; г) корреляцион; д) алоқадорлик аҳволи каби турли шаклдаги боғлиқлик ўртасидаги мураккаб ўзаро бир–бирига таъсирлардир. Муайян жиноят детерминацияси шахс билан ижтимоий муҳит ўртасидаги ўзаро мураккаб алоқалар жараёнидир. Батафсил »
КРИМИНОГЕНЛИК
КРИМИНОГЕНЛИК –жиноийлик, яъни жиноятга, жиноий хатти–ҳаракатга, жиноий фаолиятга, жиноятчиликка тааллуқлилик. Батафсил »
КРИМИНОГЕНЕЗ
КРИМИНОГЕНЕЗ – лотинча «crimin» жиноят ва «qenesis» келиб чиқиши деган сўзлар бирикмасидан иборат бўлиб жиноий хатти–ҳаракатларнинг содир этилиши, жиноятчиликнинг ҳодиса сифатида пайдо бўлиш ва ривожланиш жараёнини билдиради. Муайян жиноят К. билан жиноятчилик К. ни бир биридан фарқ қилади. Муайян жиноят бу шахсдаги шаклланган салбий маънавий–руҳий хусусиятларнинг ва уларнинг жиноий хатти–ҳаракатда намоён бўлишига ёрдамлашувчи ташқи объектив криминоген омиллар ўртасидаги алоқа жараёнининг оқибатидир. Жиноятчиликнинг пайдо бўлиши давлат ва ҳуқуқнинг вужудга келиши билан чамбарчас боғлиқдир. Барча давлатларда улар қайси тузумда яшашларидан қатъий назар, ... Батафсил »
КРИМИНОГЕН ДЕТЕРМИНАТ
КРИМИНОГЕН ДЕТЕРМИНАТ – лотинча «crimin» жиноят ва «determinans» тақозо этувчи (белгилович) деган маънони англатувчи сўзлар бирикмасидан иборат бўлиб жамиятда жиноятчиликнинг мавжуд бўлиши ва ўсишини таъминловчи воқеа, ҳодиса ва жараёнлардир. К.д.ларни криминологияда жамият ижтимоий ҳаётининг соҳалари бўйича иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маънавий, ташкилий–бошқарув, ижтимоий–психологик каби гуруҳ омилларга ажратиб таҳлил қилинади. Қашшоқлик, очлик, ишсизлик, ичкиликбозлик, гиёҳвандлик, аҳоли ижтимоий табақаланишининг чуқурлашиб бориши каби ижтимоий–иқтисодий, уруғ–аймоқчилик, маҳаллийчилик, ахлоқсизлик, беҳаёлик каби маънавий, тўрачилик, коррупция каби бошқарув соҳасидаги омиллар жамиятда жиноятчиликнинг, унинг алоҳида турларининг ўcишини тақозо этувчи ... Батафсил »
КРИМИНОГЕН ВАЗИЯТ
КРИМИНОГЕН ВАЗИЯТ – жиноятчилик, унинг билан боғлиқ бўлган воқеа, ҳодиса ва жараёнларнинг ҳамда уларнинг жамиятга таъсирининг аҳволи. К.в.ни баҳолаш қуйидагиларни ҳисобга олишни тақозо этади: а) жиноятчиликнинг, унинг алоҳида турларининг аҳволи, тузилиши, динамикаси, даражаси ва географиясини; б) криминоген детерминантларнинг аҳволи ва таъсир даражасини; в) ижтимоий, иқтисодий, демографик ва бошқа жараёнларни; г) аксилкриминоген омиллар ва чораларни; г) жиноятчиликка қарши курашни амалга оширувчи куч ва воситаларнинг аҳволини ва ҳ.к. Батафсил »
КРИМИНИАЛИСТИК ОДОРОНОГИЯ
КРИМИНИАЛИСТИК ОДОРОНОГИЯ – ис–ҳидлар асосида қидирув ва идентификация қилиш, яъни ҳар бир объект, буюм шунингдек инсон ўзига хос бўлган молекулалар йиғиндиси ҳосил қиладиган ҳидга эгадир. Жиноят содир бўладиган жойда турли излар қаторига қолдиқ моддалар, газлар ва бошқа объектларнинг ҳиди сақланиб қолади, айниқса инсонга тегишли бўлган баъзи буюмлар; кийим, бош кийим, пойафзал, қўл рўмолча ва ҳоказода ҳид маълум вақтгача сақланади ва улар асосида қолдиқ моддаларнинг гуруҳ мансублиги, баъзида эса айнанлигини ҳам белгилаш мумкин. Ҳодиса жойида топилган айрим буюмлар асосида изковуч–изқувар хизмат ... Батафсил »
КРИМИНАЛИСТИКА ТЕХНИКАСИ
КРИМИНАЛИСТИКА ТЕХНИКАСИ – криминалистика фанининг тизимида мустақил бўлимни ташкил қилади ва жиноятни тергаш жараёнида қўлланиладиган илмий техник воситаларни қўллаш усулини ўргатади. Криминалистика техникаси айрим техник ва табиий фанлардан илмий методларини ўзининг вазифасига мослаган ҳолда қўллашни ўргатади. Жумладан, физика фанининг оптика, ёруғлик ва нурлар назарияси тергов процессида топилган излар, далилий ашёларни текширишга, кўзга кўринмайдиган белгиларни кўринарли қилишга, фотография методи ёрдамида ўчирилган ва ўзгартирилган ёзувларни тиклаш каби масалаларга қаратилгандир. Шунинигдек, математика, кимё айрим фанларининг назарий методлари, техник ва технологик ютуқлари ҳам тергов ... Батафсил »
КРИМИНАЛИСТИКА ТАКТИКАСИ
КРИМИНАЛИСТИКА ТАКТИКАСИ – криминалистика фанининг умумий бўлимини ташкил қилади ва жиноятни тергашда ўтказиладиган процессуал ва оператив ҳаракатларни муфассаллик билан ўтказиш мақсадида қўлланадиган усуллар тизимини ишлаб чиқади ва тавсия этади. Бу бўлим “тергов тактикаси” деб номланади, чунки асосан тергов жараёнида қўлланадиган тактик услубиётдир.Тактик услубларнинг қонуний нормасидан фарқи шундаки, у тавсия характерига эга бўлиб, жиноят ишининг турига, ҳолатига, содир қилиниши усулига қараб терговчи ёки оператив ходими томонидан ихтиёрий ва мос равишда қўлланилади. Тактик тавсияларнинг баъзилари суд жараёнида ҳам ишлатилиши мумкин. Масалан: ... Батафсил »