Yangi hujjatlar

Рукн архиви: К-ҳарфи

Feed Subscription

КРИМИНАЛИСТИКА МЕТОДОЛОГИЯСИ

КРИМИНАЛИСТИКА МЕТОДОЛОГИЯСИ – “метод” ва “логия” юнон сўзидан олиниб, криминалистика фанининг структураси, мантиқий тузилиши, метод ва воситаларидир. Методология кенг маънода ҳар қандай фаолиятнинг зарурий компонентини ташкил этади, чунки фаолиятни англаш, турли йўллар билан уни такомиллаштириш мумкин. Криминалистиканинг методологияси фаннинг назарий қисмини ташкил этиб, моддий дунёдаги предмет–ҳодисаларининг ҳаракат ва ривожланиш қонуниятларини белгилайди. Жумладан, содир бўлган жиноятнинг оқибатини, изларини ҳосил бўлиши, улар орқали бўлган ҳодисани моделини тиклаш қонуниятларини ўрганади. Криминалистиканинг методолгияси мазкур фаннинг ривожланиш воситаси бўлган илмий техникаси ўсиши тергов амалиётини илғор ... Батафсил »

КРИМИНАЛИСТИКА МЕТОДЛАРИ

КРИМИНАЛИСТИКА МЕТОДЛАРИ – криминалистик фаолиятда қўлланадиган методлар умум–илмий ва махсус турларини ташкил қилади. Умумий методлар ичида диалектик метод муҳим ўрин эгаллайди, унга биноан ҳар бир объект бошқалари билан ўзаро алоҳида, ҳаракатда, муайян шароитда келиб чиқиши ва йўқолиши мумкин. Диалектик қонунлар барча нарса ва воқеликнинг моҳиятини тадқиқ қилиш, билиш ва уни исботлаш имконияти бор деган билим назариясига асосланади. Диалектик метод жиноятчиликка қарши олиб бориладиган чора тадбирларга бир томонлама ёндашишдан, фақат бир ҳил ҳолат билан қизиқишдан сақлайди. Умумилмий методларнинг муайян турларига қидирув, ... Батафсил »

КРИМИНАЛИСТИКА

КРИМИНАЛИСТИКА – лотинча “Kriminal” “криминал” сўзидан жиноий деган тушунчани беради. Криминалистика фани содир бўлган жиноятни текшириш, жиноят содир қилган шахснинг айбини исботлаш, далил топиш билан жиноятнинг барча ҳолатларини аниқлаш. Криминалистика фан сифатида ҳуқуқшунослик билимлар тизимида алоҳида, мустақил ўринни эгаллайди. Криминалистика ўзининг кодексига эга бўлмасада, ўргатадиган масалалар доираси жиҳатдан ва жиноят процесси фанлар тармоғига киради ва улар билан амалий ва назарий жихатдан боғлиқдир. Криминалистика фани жиноятни очиш мақсадида тергов қилиш билан уларни олдини олиш чораларини ҳам кўриб чиқади. Батафсил »

КРИМИНАЛИСТИКА ИДЕНТИФИКАЦИЯ

КРИМИНАЛИСТИКА ИДЕНТИФИКАЦИЯ  (лотинча idem – айнан ўзи) – криминалистиканинг махсус назарий услубларидан бири. К.и. гумон остидаги шахс ҳақиқатдан жиноят содир қилганми, топилган излар шу пойафзалдан қолганми, ҳужжатдаги имзо, қўлёзма ким томонидан ёзилган каби масалаларни ҳал қилади. Объектларнинг идентик, айнан эканлиги унинг ягоналигида, ўзига ўхшаш барча объектлардан фарқ қилишида ифодаланади. Моддий дунёдаги барча предмет–объектлар ўзининг ташқи тузилиши, структураси, кимёвий таркиби ва бошқа хусусиятлари билан бир–биридан фарқланади, яъни бир гуруҳга тегишли бўлган (ўхшаш) объектлардан биттаси унинг ягона индивидуаллиги билан ажралиб туради. Масалан: ... Батафсил »

КРИМИНАЛИСТИК ФОТОГРАФИЯ

КРИМИНАЛИСТИК ФОТОГРАФИЯ – криминалистика техникаси тизимидаги бир тармоқ бўлиб, иш юзасидан топилган далилларни, турли изларни мустаҳкамлаш, тасвирлаш ва текшириш воситаси сифатида хизмат қилади. Жиноят ҳодисаси жойини кўздан кечиришда, бошқа тергов ҳаракатларини амалга ошириш жараёнида фотосуратга ёки видео ёзув тасмасига туширилган тасвирлар тергов ҳаракатининг натижаларини расмийлаштиришда кўргазмали восита бўлиб, баённома билан бир қаторда далил манбаи бўлади. Экспертиза фаолиятида фотография турли ашёвий далилларни текширишда, инсон кўзи илғай олмайдиган майда белги аломатларини бирмунча катталаштириб контраст (аниқ рангда) қилиб ифодалаб беради. Фотографияни бу тури ... Батафсил »

КРИМИНАЛИСТИК РЎЙХАТ (учет)

КРИМИНАЛИСТИК РЎЙХАТ (учет) – жиноят содир этган шахснинг ва турли жиноят объектларини (отиш қуроли ва унинг харбий қисмлари) ўзига хос хусусиятлари бўйича рўйхатга олиш тизимидир. Шахслар икки усулда: алфавит ва дактилоскопик учётга олинади. Алфавитли рўйхат судланган шахснинг исми, отасининг исми, ёши миллати ва бошқа маълумотлари асосида тўлдирилади. Дактилоскопик рўйхат шахснинг икки қўлидаги ўнта бармоқ изларини махсус дактокартага туширилиб, уларнинг кашта тузилиши хусусияти асосида рақамли формула тўзилиб расмийлаштирилади. Рўйхатга олинувчининг ташқи қиёфасига айрим кўзга ташланувчи белги–аломатлари, танасидаги айрим жисмоний камчиликлар – ... Батафсил »

КРИМИНАЛИСТИК МЕТОДИКА

КРИМИНАЛИСТИК МЕТОДИКА – криминалистика фанининг махсус бўлими айрим тури бўйича гуруҳланган жиноятларни тергов қилиш методларини ўргатувчи қисми. Қотиллик, давлат ва айрим шахсларнинг мулкини талон–тарож қилиш, автотранспорт ҳодисалари ва бошқа гуруҳдаги жиноятларни тергов қилишда жиноий иш қўзғатиш тартиби, дастлабки тергов ҳаракатларини ташкил қилиш ва ўтказиш хусусиятларини ишлаб чиқади. К.м.да криминалистиканинг техник ва тактик услублари муайянлаштирилади. К.м.сини умумий назарий принциплари жиноий ишларининг барча турига таллуқлидир. Жумладан, оператив–қидирув чораларини белгилаш, терговни режалаштириш ва версия юритиш каби тавсиялар барча турдаги жиноий ишларга тегишли. Бу ... Батафсил »

КРИМИНАЛИСТИК ВЕРСИЯ

КРИМИНАЛИСТИК ВЕРСИЯ – жиноий ишни тергов қилиш жараёнида исботланиши лозим бўлган айрим ҳолатларга оид тахминлар. Назарияда “гипотеза” деб ҳам юритилади, йирик илмий изланишларда “гипотеза” тадқиқот натижасида ҳақиқат экани исботланади. Тергов версияси ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш–текширишда ҳодиса жиноий ёки кутилмаган ҳалокат экани, сабаби, содир бўлган вақти, усули, ким содир этганлиги, қўлланилган қурол, топилган излар қандай объектлардан қолганлиги ва бошқа ҳолатлар ҳақида тахминлардан иборат. К.в. “тергов версияси” деб ҳам аталади. (норбоев) Батафсил »

КРИМИНАЛИСТИК БАЛЛИСТИКА

КРИМИНАЛИСТИК БАЛЛИСТИКА –– криминалистика фанининг ўқотар қурол ва ўқ–дорилар, уларни ишлатиш, сақлаш, тақиш, тайёрлаш ва ўзлаштириш билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишда вужудга келади, харбий техник саволларни ўрганувчи бир қисми. Ишлатилган ва ишлатилмаган ўточар қуроллар, ўқ–дорилар, уларнинг қисмлари, ўқ отилиш излари – ёриқлар, тирналишлар, эзилишлар, яқин масофадан ўқ отилиш излари (порох газлари, мил оғзи оловининг механиқ ва иссиқлик таъсирлари, қурум, металл, ёнмаган порох зарраларининг ўтириб қолиши, мил мойлаш материалларининг (маҳсулотлари) қолдиқлари суд–баллистикасининг ўрганувчи объекти бўлиб хизмат қилади. Криминалистик баллистикасининг асосий вазифаси ... Батафсил »

КРИМИНАЛ ПСИХОЛОГИЯ

КРИМИНАЛ ПСИХОЛОГИЯ – лотинча «crimin» жиноят ва «psyche» руҳият + «loqos» таълимот деган сўзлар бирикмасидан ташкил топган бўлиб жиноятчилар олами ва жиноятчи шахси руҳиятига оид билимлар мажмуи. К.п. шахснинг жиноий йўлни танлаши, жиноий хатти–ҳаракатларни содир этиши, жиноий шериклари ва жиноятчилар оламининг бошқа вакиллари билан муносабатининг руҳий жиҳатларини ўрганади. К.п. вояга етмаган, аёл, рецидив жиноятчилар, жиноятчилар оламининг вакиллари, уларнинг турли тоифаларининг, уюшган жиноий тузилмаларига, шу жумладан унинг раҳбарларига хос руҳий хусисиятлар, кечинмалар ва жараёнларни тадқиқ қилади. К.п. юридик психология фанининг асосий ... Батафсил »

Юқорига