КРИМИНАЛ МИГРАЦИЯ – лотинча «criminal» жиноий ва «miqratio» кўчиб ўтиш деган сўзлар бирикмасидан иборат бўлиб жиноий–ғайриқонуний кўчиб ўтиш. К.м. «ноқонуний миграция»нинг бир туридир, яъни миллий давлатлар жиноят қонунига асосан жазо таҳдиди билан тақиқланган йўллар билан жисмоний шахсларнинг бир давлатдан бошқа давлатга кўчиб ўтишидир. Жамиятда к.м.ни ўсиб боришини у ердаги ижтимоий–иқтисодий қийинчиликлар, сиёсий инқирозлар, миллий ва этник муаммоларнинг ҳал этилмаганлиги ҳамда улар оқибатида вужудга келган ижтимоий–руҳий омиллар тақозо этмокда. К.м.ни тор ва кенг маънода талқин қилиш мақсадга мувофиқдир. Тор маънода к.м. ... Батафсил »
Рукн архиви: К-ҳарфи
Feed SubscriptionКРЕДИТЛАРНИ СУҒУРТАЛАШ
КРЕДИТЛАРНИ СУҒУРТАЛАШ – кредитни таъминлашнинг усулларидан бири бўлиб, қарз олувчи суғурталовчи билан кредит қайтарилмаганда кредитни суғурта пули ҳисобидан қоплаш тўғрисида суғурта шартномаси тузади. Бунда суғурта хавфи сифатида фуқаролик–ҳуқуқий мажбуриятнинг бажарилмаслиги ва фуқаролик–ҳуқуқий жавобгарлик ҳисобланади. Батафсил »
КРЕДИТ ШАРТНОМАСИ
КРЕДИТ ШАРТНОМАСИ – фуқаролик ҳуқуқи шартномаси бўйича банк ёки ўзга кредит ташкилоти (кредит) шартномада назарда тутилган шартларда ва миқдорда қарздога пул маблағи (кредит) бериш мажбуриятини, қарздор эга олинган пул суммасини қайтариш ва унга фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. К.ш. қарз шартномасининг алоҳида турларидан бири бўлиб ҳисобланади, аммо охиргисидан фарқи эса реал эмас, консенсуал бўлиб ҳисобланади. Бундан ташқари, пул кредит шартномасининг предмети бўлиб ҳисобланади (товар кредитларидан ташқари). Қарздор кредит олишни тўлиқ ёки қисман, агар қонунда, бошқа ҳуқуқий хужжатларда ёки К.ш. да ўзгача ... Батафсил »
КРЕДИТ УЮШМАСИ
КРЕДИТ УЮШМАСИ – юридик ва жисмоний шахслар томонидан кредитлар бериш мақсадида ихтиёрий тенг ҳуқуқли аъзолик асосида тузиладиган кредит ташкилоти кредит уюшмаси деб эътироф этилади. Кредит уюшмаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк ҳисобварақларини белгиланган тартибда очишга ҳақлидир. Кредит уюшмаси ўзининг фирма номи давлат тилида тўлиқ ёзилган ҳамда жойлашган манзили кўрсатилган юмалоқ муҳрига эга бўлиши лозим. Муҳрда айни пайтнинг ўзида фирманинг номи бошқа исталган тилда ҳам кўрсатилиши мумкин. Кредит уюшмасининг фирма номида «кредит уюшмаси» сўз бирикмаси ифодаланиши ва у бошқа кредит уюшмаларининг фирйа ... Батафсил »
КРЕДИТ ТАШКИЛОТИ
КРЕДИТ ТАШКИЛОТИ – «Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги»ги қонунига мувофиқ юридик шахс юқорида кўрсатилган ЎзР қонунини назарда тутилган банк операцияларини Ўз.Р. Марказий банкининг махсус рухсатномаси (лицензияси)асосида ўз фаолиятининг асосий мақсади сифатида фойда олиши учун амалга ошириш ҳуқуқига эга. К.т хўжалик фаолияти сифатида ҳар қандай мулк шакли асосида ташкил этилади. К.т банк операцияларининг барча спекторини амалга оширувчи банкка ва айрим банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқига эга банк бўлмаган кредит ташкилотларига бўлинади. Банк бўлмаган кредит ташкилотлари учун банк операцияларини қўшиб олиб боришга ... Батафсил »
КРЕДИТ
КРЕДИТ – бу вақтинча бўш турган пул маблағларни ва бошқа маблағларни маълум бир муддатга ва ҳақ эвазига қайтариб бериш шарти билан қарзга беришдир. Батафсил »
КОТИБ
КОТИБ – 1) жамоат ташкилотининг сайлаб куйилган ёки тайинланган раҳбари; 2) давлат лавозими даражаси (мас., дипломатияда); 3) мажлис кайдномасини ёзадиган шахс. Батафсил »
КОРХОНАНИНГ НОЧОРЛИГИ (банкротлиги)
КОРХОНАНИНГ НОЧОРЛИГИ (банкротлиги) – тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахс, давлат корхонасидан ташқари, шунингдек матлубот кооперативи ёки ижтимоий фонд шакллида иш олиб бораётган юридик шахснинг кредиторлар талабларини қондиришга қурби етмаса, суднинг қарорига мувофиқ у ночор (банкрот) деб ҳисобланиши мумкин. Юридик шахснинг банкрот деб ҳисобланиши унинг тугатилишига олиб келади. Тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахс, шунингдек матлубот ккоперативи ёки ижтимоий фонд шаклида иш олиб бораётган юридик шахс кредиторлар билан биргаликда ўзининг банкротлигини эълон қилиш ҳамда ихтиёрий суратда ўзини тугатиш ҳақида қарор қабул қилиш ... Батафсил »
КОРХОНАНИ СОТИШ ШАРТНОМАСИ
КОРХОНАНИ СОТИШ ШАРТНОМАСИ – олди–сотди шартномасининг ЎзР Фкда назарда тутилган махсус тури. К.с.ш. бўйича сотувчи мулкий мажмуа бўлган бутун корхонани (сотувчи бошқа шахсларга бериш ҳуқуқига эга бўлмаган ҳуқуқ ва мажбуриятлардан ташқари) харидорга мулк сифатида беради. Агар шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, фирма номи, товар белгиси, хизмат белгиси ҳамда сотувчи ва уни товарларини, иш ва хизматларини ажратиб турувчи бошқа воситаларга, шунингдек, унга лицензия асосида тегишли бўлган ана шундай фарқловчи воситалардан фойдаланиш ҳуқуқлари харидорга ўтади. Сотувчининг тегишли фаолият билан шуғулланиш учун ... Батафсил »
КОРРУПЦИЯ
КОРРУПЦИЯ (лотинча corruptio – айниш, порага сотилиш) – мансабдор шахснинг ўз мансаби бўйича берилган ҳуқуқларни бойиш мақсадларида суистеъмол қилишидан иборат. Мансабдор шахсларни сотиб олиш, уларнинг порага сотилиши ҳам К. дейилади. К. давлат аппарати ва парламент фаолиятида айниқса лавозимларга сайлов ўтказиш харажатларини кўтариш кўринишларида ҳам учрайди. Сайланган киши турли имтиёзлар, ёрдам, хизматлар кўрсатиб ўз “қарзини” қайтаради. Аксарият К. лоббизмни монополияларнинг қонунчилик органлари ва амалдорларга тазйиқ ўтказиш билан шуғулланадиган муассаса ва агентлари тизими б–н боғлиқ. Халқаро миқёсда 1970 й. ларда Японияга самалётлар ... Батафсил »