КОРРЕСПОНДЕНТЛИК ШАРТНОМАСИ – мамлакат ичида ёки ташқарисидаги банклар орасида тузилган битим бўлиб, унга кўра улардан бири бошқасининг тўлов ва ҳисоб–китоблар бўйича топшириғини бажаради. Бунда банклар ўзаро ҳисоб–китоблар қайси ҳисобварақлар бўйича амалга оширилишини келишиб оладилар, бир–бирларига мансабдор шахслари имзоларининг намуналарини ва комиссияси мукофот тарифларини берадилар. Батафсил »
Рукн архиви: К-ҳарфи
Feed SubscriptionКОРПОРАЦИЯ
КОРПОРАЦИЯ – АҚШ ва бошқа бир қатор давлатлар ҳуқуқий тилида, одатда, юридик шахс, ташкилот тушунчасини англатади. «К.» ибораси ташкилотнинг мустақиллигини таъкидлаш учун, уни фуқаровий муносабатларнинг бир бутун ягона иштирокчиси эканлигини ифодалаш учун қўлланилади. Барча К.лар, Мас., АҚШда тўрт гуруҳга бўлинади: оммавий, ярим оммавий, тадбиркор ва нотадбиркор К.лар. Батафсил »
КОПИРОВКА
КОПИРОВКА – айрим ёзувни ёки имзони копировка қоғози ёрдамида кўчирилиб, устидан сиёҳ ёки паста қалами билан юргизиш. Кўпинча имзоларнинг асл нусхаси керакли ҳужжатга К. йўли билан туширилади ва жиноий мақсадда ишлатилади. К. усули ҳужжатларни ёритиш ва соясини бошқа қоғозга тушириш билан ҳам амалга оширилади. К. турли нурлар ёрдамида кузатиш ва суратга тушириш орқали текшириб аниқланади. (Норбоев) Батафсил »
КОНЦЕССИЯ
КОНЦЕССИЯ – чет эллик инвесторга хўжалик фаолиятининг муайян тури билан шуғулланиш учун давлат номидан бериладиган рухсатнома бўлиб, бу фаолиятни амалга ошириш учун давлат чет эллик инвесторга концессия шартномаси тузиш асосида мол–мулк, ер ва ер ости участкаларини топширади. Ушбу Концессия шартномаси қуйидагиларни ўз ичига олади: шартнома нимага тегишлилиги, берилаётган мол–мулкнинг таркиби ва қиймати; ер ва ер ости участкаларининг макон чегаралари; концессия шартномасининг амал қилиш ва ишларнинг бошланиш муддатлари; томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари; белгиланган солиқлар ва бошқа тўловларнинг миқдори, уларни тўлаш тартиби, ... Батафсил »
КОНЦЕРН
КОНЦЕРН – ишлаб чиқариш корхоналари гуруҳидан фарқли ўлароқ, мулки ва назорат тизими ягоналиги билан, технологик ва ишлаб чиқариш алоқалари мавжудлиги билан ўзаро боғлиқ бўлган иштирокчи корхоналар йиғиндисидир. Концерн рақобат курашда катта миқёсдаги турли соҳавий ишлаб чиқариш комбинацияларидан йирик даромад топади. Бу патентларни, ноу–хау ва ҳ.к.ларни жамлаш, янги техника ҳамда технологияни тез жорий этиш, янги тур маҳсулот ишлаб чиқаришга тезда ўтиш имкониятини беради. Шу аснода «фан–ишлаб чиқариш–сотиш» жараёнини нозик назорат қилиш мумкин бўлади. Батафсил »
КОНТРАКТАЦИЯ ШАРТНОМАСИ
КОНТРАКТАЦИЯ ШАРТНОМАСИ – қишлоқ хўжалиги махсулотларини давлатга харид қилиш тўғрисидаги шартнома. Батафсил »
КОНТРАКТ БЎЙИЧА ҲАРБИЙ ХИЗМАТ
КОНТРАКТ БЎЙИЧА ҲАРБИЙ ХИЗМАТ – Қуролли Кучлар сафидаги ҳақиқий ҳарбий хизматга ихтиёрийлик асосида, ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар орқали давлат билан тузиладиган контрактга биноан кирган фуқаролар бажарадиган ҳарбий хизмат туридир. Ҳарбий хизматни касб тариқасида танлаган фуқаролар контракт бўйича ҳарбий хизматни оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркиби лавозимларида ўтайдилар. Ҳарбий хизматни ўташ муддатлари ва асосий шартлари контрактда белгиланади. Айни пайтда дастлабки контракт хизматни оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларида ўташ бўйича уч йил, офицерлар таркиби лавозимларида ўташ ... Батафсил »
КОНТРАГЕНТ
КОНТРАГЕНТ (лотинча Contrahens – “келишувчилар” маъносини билдиради) – фуқаролик ҳуқуқида тузиладиган шартнома тарафларидан биридир. Мас., маҳсулот етказиб бериш шартномасида – маҳсулот етказиб берувчи–сотувчи ва сотиб олувчи (ФК, 437-модда), мулк ижараси шартномасида – ижарага берувчи ва ижарага олувчи (ФК, 535-модда), пудрат шартномаларида – пудратчи ва буюртмачи (ФК, 631-модда), суғурта шартномасида – суғурта қилдирувчи ва суғурталовчи (ФК, 914-модда) каби. Батафсил »
КОНТРАБАНДА
КОНТРАБАНДА (италянча – аксинча мақсад билани уюшган) – мамлакатга олиб келиш ва олиб кетиш тақиқланган товарлар, қимматбаҳо буюмлар, валюта бойликлари ва б.ни давлат чегарасидан қонунга хилоф, яширинча усулларда ўтказиш, шунингдек, тақиқланган молларни олиб ўтиш учун ноқонуний ҳаракатлар қилиш. Божхона назоратидан ташқари яширинча, аниқлаш қийин бўлган воситалар орқали ўтказилган ёки ҳужжатлар (декларация)да кўрсатилмаган моллар ноқонуний олиб ўтилган ҳисобланади. Бундай ноқонуний ўтказиладиган мол–мулкнинг ўзи ҳам К. дейилади. К. қонун б–н жазоланади. Халқаро қонунларга кўра, К. товарлари мусодара қилинади. Айбдорлар жарима тўлайди ёки ... Батафсил »
КОНСУЛЬТАНТ
КОНСУЛЬТАНТ – махсус масалани изохлаб, тушунтириб берувчи шахс. Батафсил »