КОНСТ.НИ ШАРҲЛАШ – давлат органлари, турли ташкилот ва айрим фуқароларнинг Конст.вий қонун чиқарувчининг Конст. нормаларида ифодаланган ниятлари маъно ва мазмунини тушунтириш ҳамда аниқлаштиришга йўналтирилган фаолияти. Юридик кучига кўра Конст.ни шарҳлаш расмий ва норасмийга ажратилади. Конст.нинг расмий шарҳини ёки мувофиқ келувчи Конст.ни қабул қилган орган, агар у парламент томонидан қабул қилинган бўлса (аутентик Конст. шарҳи) ёки давлат махсус ваколат берган орган, Мас., Конст.вий суд ёки Конст.вий нормаларни аниқ ҳолатлар муносабатида қўллайдиган давлат органлари, Мас., умумий судлар беради (каузал Конст. шарҳи). Бошқа ... Батафсил »
Рукн архиви: К-ҳарфи
Feed SubscriptionКОНСТ.ВИЙ ШИКОЯТ
КОНСТ.ВИЙ ШИКОЯТ – «Ўзбекистон Республикасининг Конс.вий суди тўғрисида»ги Қонуннинг 19 моддасида кўрсатилган субъектлар томонидан у ёки бу қонун ҳужжатининг Конс.га мос эмаслиги тўғрисидаги мурожаати. Батафсил »
КОНСТ.ВИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК
КОНСТ.ВИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК – ЎзРда давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб ва ЎзР Конс ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган идоралар томонидангина амалга оширилади. Конс.да назарда тутилмаган тартибда давлат ҳокимияти ваколатларини ўзлаштириш, ҳокимият идоралари фаолиятини тўхтатиб қўйиш ёки тугатиш, ҳокимиятнинг янги ва мувозий таркибларини тузиш Конс.га хилоф ҳисобланади ва қонунга биноан жавобгарликка тортишга асос бўлади. Ўзбекистон халқи номидан фақат у сайлаган Республика Олий Мажлиси ва Президенти иш олиб бориши мумкин. Жамиятнинг бирон–бир қисми, сиёсий партия, жамоат бирлашмаси, ижтимоий ҳаракат ёки алоҳида ... Батафсил »
КОНСТ.ВИЙ ҲУҚУҚ ТИЗИМИ
КОНСТ.ВИЙ ҲУҚУҚ ТИЗИМИ – Конст.вий ҳуқуқнинг ички тузилиши ҳамда уни ҳуқуқнинг бошқа соҳаларидан ажратиб турувчи қисмлари ва элементлари мажмуи. Конст.вий ҳуқуқ тизими Конст.вий ҳуқуқнинг умумий принципларини (халқ суверенитети, халқ вакиллиги, ҳокимиятларнинг тақсимланиши, инсон ҳуқуқларининг бегоналаштирилмаслиги ва бошқаларни, шунингдек, қ. Конст.вий–ҳуқуқий принциплар), Конст.вий–ҳуқуқий тартиботлар (институтлар) ва Конст.вий–ҳуқуқий нормалар (қ. Конст.вий–ҳуқуқий тартиботлар (институтлар), Конст.вий–ҳуқуқий нормалар) ўз ичига олади. Батафсил »
КОНСТ.ВИЙ ҲУҚУҚ СУБЪЕКТЛАРИ
КОНСТ.ВИЙ ҲУҚУҚ СУБЪЕКТЛАРИ – Конст.вий–ҳуқуқий муносабат иштирокчилари. Конст.вий ҳуқуқ субъектлари икки катта гуруҳ: жисмоний шахслар ва ижтимоий тузилмаларга ажратилади. Биринчи тоифага махсус ҳуқуқий субъект шахслари ва уларнинг гуруҳлари сифатида фуқаролар, ажнабийлар, фуқаролиги бўлмаган шахслар, сайловчилар ва депутатлар киритилади.Конст.вий ҳуқуқ субъектларининг иккинчи гуруҳига бутун давлат, унинг органлари, баъзида уларнинг алоҳида ажратилган қисмлари (Мас., парламентдаги палаталар, комиссиялар, партиялар фракциялари), ҳудудий бирликлар, ўзни–ўзи бошқариш муассаса ва органлари, шунингдек, сиёсий партиялар ва бошқа ижтимоий бирлашмалар киритилади. Батафсил »
КОНСТ.ВИЙ ҲУҚУҚ
КОНСТ.ВИЙ ҲУҚУҚ – ҳуқуқий тизимининг асосий соҳаларидан бири. Ўзбекистон Республикаси Конст.вий ҳуқуқи шахс, жамият ва давлат ўртасида вужудга келадиган ва давлат ҳокимиятини амалга ошириш жараёнида пайдо бўладиган, инсон манфаатлари ва ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган муносабатларни тартибга солувчи Конст.вий ҳуқуқий нормалар тизими (йиғиндиси)дир. Бошқа бир қатор мамлакатларда ушбу ҳуқуқ соҳасини белгилаш учун «давлат ҳуқуқи» ибораси қўлланади. Конст.вий ҳуқуқ нормалар ёрдамида инсон, жамият ва давлат ҳокимиятини амалга ошириш жараёнида вужудга келадиган муносабатлар тартибга солинади. Конст.вий ҳуқуқ нормалари инсон, жамият ва давлат ўртасида ўзаро ... Батафсил »
КОНСТ.ВИЙ ТУЗУМ
КОНСТ.ВИЙ ТУЗУМ – маълум давлатнинг Конст.си ва бошқа конституцивий–ҳуқуқий ҳужжатлари билан ўрнатиладиган ва муҳофаза қиланадиган ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий муносабатлар тизими. Конст.вий тузумни давлат тузуми билан ўхшаш деб ҳисоблаш нотўғри. Давлат тузумидан фарқли ўлароқ, Конст.вий тузум доимо давлатда Конст. мавжуд бўлишини тақозо этади. Халқ суверентети, ҳокимиятларнинг бўлиниши, инсон ҳуқуқлари устунлиги ва бошқалар Конст.вий тузумнинг зарурий белгилари саналади. Давлат тузуми эса ушбу белгиларга эга бўлмаслиги мумкин. Батафсил »
КОНСТ.ВИЙ ТРИБУНАЛ
КОНСТ.ВИЙ ТРИБУНАЛ – айрим хорижий мамлакатларда конс.вий назоратни амалга оширувчи орган. К.т. Мас., Польшада мавжуд. Конс.т. Марказий давлат ҳокимияти органлари ўртасидаги ўзаро бахсларни муҳокама қилиш бўйича Республика Президенти, Сейм (қуйи палата) Маршалига, Сенат (юқори палата) Маршалига, Вазирлар Кенгаши раисига, Олий суд раисига, Олий Маъмури раисига ва Олий Назорат органи рахбарига мурожаат этиши мумкин. Батафсил »
КОНСТ.ВИЙ СУД ХУЛОСАЛАРИ
КОНСТ.ВИЙ СУД ХУЛОСАЛАРИ – давлатлараро шартноманинг ва норматив–ҳуқуқий ҳужжатнинг конс.вийлиги юзасидан кўриб чиқилган ишнинг моҳияти бўйича Конст.вий суднинг тўхтами қарор деб аталади. Қарорлар Конс.вий суд томонидан Ўзбекистон Республикаси номидан чиқарилади. «Ўзбекистон Республикасининг Конст.вий суди тўғрисида»ги қонуннинг 26-моддасида назарда тутилган ҳолларда Конс.вий суднинг қарорлари алоҳида ҳужжат шаклида баён қилинадиган хулоса тарзида қабул қилинади. Конс.вий суд мажлисида кўрилаётган иш жараёнида очилган янги ҳолатлар бўйича Конст.вий суд Конс., «Ўзбекистон Республикасининг Конст.вий суди тўғрисида»ги қонун, Регламентга асосан қарорни хулоса шаклида чиқариши мумкин. Батафсил »
КОНСТ.ВИЙ СУД ҲУЖЖАТЛАРИ
КОНСТ.ВИЙ СУД ҲУЖЖАТЛАРИ – Ўзбекистон Республикаси Конс.вий суди чиқариладиган ҳужжатларига: қарор ва хулосалар киради. Улар бошқача номланиши ҳам мумкин. Ўзбекистон Республикаси Конс.вий судининг қарорлари, хулосалари ва бошқа тўхтамлари оммавий ахборот воситалирида эълон қилинади. К.с.ҳ. матбуотда эълон қилинган пайтидан кучга киради. Конс.вий суднинг ҳужжатлари қатъий ва унинг устидан шикоятга ўрин бўлмайди. Батафсил »