Yangi hujjatlar

Рукн архиви: Л-ҳарфи

Feed Subscription

ЛИЦЕНЗИЯ ДАЪВОГАРИ

ЛИЦЕНЗИЯ ДАЪВОГАРИ – лицензияловчи органга фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этган юридик ёки жисмоний шахс. Батафсил »

ЛИЦЕНЗИЯ

 ЛИЦЕНЗИЯ – лицензияловчи орган томонидан юридик ёки жисмоний шахсга берилган, лицензия талаблари ва шартларига сўзсиз риоя этилгани ҳолда фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалга ошириш учун рухсатнома (ҳуқуқ). Лицензиялар намунавий (оддий) ва якка тартибдаги бўлиши мумкин. Намунавий (оддий) лицензиялар жумласига чекланмаган доирадаги юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган лицензиялар киради, агар ушбу шахслар тегишли фаолият турини амалга оширишга нисбатан қўйиладиган ягона шартлар ва талабларга жавоб берсалар. Якка тартибдаги лицензиялар жумласига юридик ва жисмоний шахсларга алоҳида талаблар ва шартлар асосида бериладиган, лицензиатларга фаолиятнинг мазкур ... Батафсил »

ЛИЦЕНЗИАТ

  ЛИЦЕНЗИАТ – фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш лицензияси бўлган юридик ёки жисмоний шахс.   Батафсил »

ЛИСТИНГ

ЛИСТИНГ (инглизча–рўйҳатга киритиш) – қимматбаҳо қоғозларнинг биржага чиқишига рухсат бериш, уларни котиравка рўйҳатига киритиш. Агар чиқарилган қимматбаҳо қоғозлар биржада рўйҳатга олинган бўлса, уларни олиш–сотиш бўйича операцияларни амалга ошириш мумкин. Л.га киритилмаган акциялар “пештахта”дан, “кўча бозори”да сотилади. Батафсил »

ЛИМИТ

ЛИМИТ (французча limite; лотинча limes – чегара, сўнгги нуқта) – белгиланган меъёр. Батафсил »

ЛИЛИПУТЛАР

ЛИЛИПУТЛАР – гипофизар нанизм (миттилар ва паканалар) асосан туғма касаллик бўлиб, бўйи ва жисмоний тараққиётнинг тўхташига олиб келади ва, одатда, меҳнат қобилиятининг пасайишига сабаб бўлади) билан касалланган шахслар. Тўлиқ пенсияга чикиш учун қонун билан белгиланган умумий ёшни15 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига гипофизар миттилик касалига чалинганлар (лилипутлар) ва гавда тузилишида мутаносиблик бузилган паканалар: эркаклар – иш стажи камида 20 йил бўлганда; аёллар – иш стажи камида 15 йил бўлганда эга бўладилар. (“Ўзбекистон Республикаси фуқороларининг пенсия таъминоти» тўҳрисидаги қонуннинг 13-моддаси). Батафсил »

ЛИЗИНГ

ЛИЗИНГ – ижара шартномасининг алоҳида тури бўлиб, у ишлаб чиқаришнинг асосий воситалари, асбоб–ускуналар, транспорт, алоқа воситаларини ижарага олиш. Батафсил »

ЛИБЕРАЛИЗМ

ЛИБЕРАЛИЗМ – сиёсий оқим ва мафкуравий йўналиш бўлиб, сиёсий ҳаётни шахс ҳуқуқлари ифодаси ва ҳимояси билан чамбарчас боғлиқликда бўлган жараён сифатида қарайди. Либерализмнинг ижтимоий асоси – индивидуализм бўлиб, сиёсий жиҳатдан эркин ва фаол индивид ижтимоий ва сиёсий ҳаёт марказидаги асосий ричаг сифатида қаралади. Либбрализмнинг асосий принциплари инсоннинг яшаш ҳуқуқи, эркинлиги, мулки, қонун олдида тенглиги, хавфсизлиги, нормал ҳаёт даражасининг таъминланиши, шунингдек, индивид эркинликларини ҳимоя қилиш мавжуд давлат ҳокимиятининг асосий функцияси, давлат фаолияти механизмининг уч асосий – қонун чиқарувчи, суд ва ижро ... Батафсил »

ЛЕСБИЯНЛИК

ЛЕСБИЯНЛИК – аёлнинг аёл билан зўрлик ишлатмасдан жинсий эҳтиёжини қондириши Батафсил »

ЛЕГИСЛАТУРА

ЛЕГИСЛАТУРА (лотинча lex (legis) – қонун, latus – киритилган, белгиланган) – 1) сайланган вакиллик органининг ваколат муддати, шунингдек фаолият даври; 2) айрим давлатлардаги, шунингдек АКШнинг бир канча штатлардаги қонунчилик органлари номи. Батафсил »

Юқорига