ЛЕГАЛЛАШТИРИШ – 1) муайян ташкилот фаолиятига рухсат бериш, бирор–бир ҳужжат, ҳаракатга юридик куч бериш. 2) ҳужжатлардаги имзоларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш. Чет элда тузилган ёки чет давлатда амалда бўладиган ҳужжатлар легаллаштирилиши лозим. Консулнинг ҳужжатлардаги устхатини гувоҳлантириш шаклида амалга оширилади. Юридик фанда ноқонуний йўл билан қўлга киритилган маблағ ва мулкни легаллаштириш ва жиноий даромадларни легаллаштириш каби тушунчалар мавжуд. Батафсил »
Рукн архиви: Л-ҳарфи
Feed SubscriptionЛЕГАЛИЗАЦИЯ
ЛЕГАЛИЗАЦИЯ (лотинча legalis – қонуний) – бирон ташкилотнинг фаолиятини қонунийлаштириш, бирон–бир ҳужжатга, ҳаракатга юридик куч бериш; легал ҳолатга ўтиш; хорижий давлатда берилган ҳужжатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш ва унга юридик куч бериш; ноқонуний йўл билан топилган пул маблағларини ёки бошқа мол–мулкни ошкоралаштириш. Батафсил »
ЛАТЕНТЛИК
ЛАТЕНТЛИК (лотинча – яширин, кўринмас, сезилмас) – криминологияда Л. деганда содир этилган, аммо аниқланмаган ва давлат органларига хабар қилинмаган жиноятлар тушунилади. Батафсил »
ЛАТЕНТ ЖИНОЯТЧИЛИК
ЛАТЕНТ ЖИНОЯТЧИЛИК (лотинча – яширин) – қонунга биноан, содир этилган жиноятларни тергов қилиш ёки кўриб чиқиш ҳуқуқи берилган органлардан яширилган, ушбу органлар аниқламаган ва жиноий жазога тортилиши керак бўлган қилмишлар рўйхатида акс этмаган, яъни қайд этилмаган жиноятлар Расмий рўйхатга олинган ва олинмаган жиноятларнинг жами «ҳақиқий жиноятчилик» деб аталади. Содир этилган жиноятларнинг ҳақиқий сони одатда «қора сон» деб, аниқланган жиноятлар сонини эса «аниқ сон» деб аталади. Хориж криминологиясида «қоронғу сон» муаммоси анча вақтдан бери махсус тадқиқот мавзуини ташкил этади. Криминология бўйича ... Батафсил »
ЛАНДШАФТ
ЛАНДШАФТ – ўзаро таъсир этувчи табиат ёки табиий ва антропоген компонентлардан, ҳамда пастроқ таксономик табақали мажмуалардан ташкил топган табиий ҳудудий мажмуа. Ландшафтнинг ўзгариши ландшафтнинг ташқи таъсир остида ёки ички ўзгариши давомида янги хусусиятларга эга бўлиши ёки аввалгиларини йўқотиши. Табиат муҳофазасига оид адабиётларда қуйидаги тушунчалар занжирида ўрта мавқени эгаллайди: ландшафтга бўлган таъсир – ландшафтнинг ўзгариши – аҳолининг хўжалик фаолияти ёки саломатлигидаги асоратлар. Ландшафт чегаралари бир–бирига қўшни ландшафтларнинг бўлиниш юзаси, уларнинг сифат ва хусусиятлари алмашиниши ҳамда ландшафтни бошқа ноландшафт тузилмалардан ажратгандек ... Батафсил »
ЛАНДТАГ
ЛАНДТАГ (немисча landtag – ўлка съезди) – Лихтенштейн бир палатали парламенти, шунингдек ГФР ва Австрия ўлка қонун чиқарувчи органлар (парламентлар)ининг номи. Батафсил »