Yangi hujjatlar

Рукн архиви: Қ-ҳарфи

Feed Subscription

ЛЕГИТИМЛИК

ЛЕГИТИМЛИК (лотинча legitimus – қонунга мувофиқ, қонуний)– давлатда фаолият олиб бораётган ҳокимият институтларининг мамлакат аҳолиси, унинг катта гуруҳлари, жамоатчилик (шу жумладан чет эл жамоатчилиги) томонидан ижобий баҳоланиши, уларнинг қонунийлиги тан олинишини англатадиган сиёсий ҳуқуқий тушунча. Легитимлик тўғрисидаги масала одатда инқилоб ёки тўнтариш натижасида ҳукумат алмашганида кўтарилади. Батафсил »

ҚЎШМА КОРХОНА

ҚЎШМА КОРХОНА – сармояда икки ёки ундан ортиқ давлат юридиик томондан иштирок этадиган фирмалар номларидан бири. Батафсил »

ҚЎШИМЧА ХАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ

ҚЎШИМЧА ХАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ – ишда иштирок этувчи шахслар далиллар такдим этган бирон–бир талаб буйича ҳал қилув карори қабул килинмаган булса; суд ҳуқуқ масаласини хал килиб, ундириладиган сумма мивдорини, берилиши лозим булган мол–мулкни ёки жавобгар бажариши шарт булган ҳаракатларни курсатмаган булса; суд хдражатлари тўғрисидаги масала ҳал килинмаган булса кушимча ҳал қилув карорини қабул килиниши мумкин. Батафсил »

ҚЎШИМЧА МАЪСУЛИЯТЛИ ЖАМИЯТ

ҚЎШИМЧА МАЪСУЛИЯТЛИ ЖАМИЯТ – бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис этилган, устав фонди таъсис ҳужжатларида белгиланган миқдорлардаги улушларга бўлинган жамият қўшимча масъулиятли жамият ҳисобланади. Бундай жамиятнинг иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича ўз мол–мулклари билан қўшган ҳиссалари қийматига нисбатан ҳамма учун бир хил бўлган, жамиятнинг таъсис ҳужжатларида белгиланадиган каррали миқдорда солидар тарзда субсидиар жавобгар бўладилар. Иштирокчилардан бири ночор (банкрот) бўлиб қолганида унинг жамият мажбуриятлари бўйича жавобгарлиги, агар жамиятнинг таъсис ҳужжатларида жавобгарликни тақсимлашнинг бошқача тартиби назарда тутилган бўлмаса, бошқа иштирокчилар ўртасида уларнинг ... Батафсил »

ҚЎШИМЧА МАСЪУЛИЯТЛИ ЖАМИЯТ

ҚЎШИМЧА МАСЪУЛИЯТЛИ ЖАМИЯТ – қўшимча масъулиятли жамият бу бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис этиладиган, устав фонди (устав капитали) таъсис ҳужжатлари билан белгиланган миқдорлардаги улушларга бўлинган ва унинг иштирокчилари жамият мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мол–мулклари билан бир хил бўлган ва қўшган ҳиссалари қийматига нисбатан жамиятнинг таъсис ҳужжатларида белгиланадиган каррали миқдорда солидар тарзда субсидиар жавобгар бўладиган хўжалик жамияти тушунилади. Бундай жамиятнинг иштирокчиларидан бири банкрот бўлиб қолганида унинг қўшимча масъулиятли жамият мажбуриятлари бўйича жавобгарлиги, агар жамиятнинг таъсис ҳужжатларида жавобгарликни тақсимлашнинг бошқача ... Батафсил »

ҚЎШИМЧА ЖАЗО ЧОРАЛАРИ

ҚЎШИМЧА ЖАЗО ЧОРАЛАРИ – бу жазонинг мақсадини амалга ошириш учун ёрдамчи ахамиятга эга бўлган жазо бўлиб, қўшимча жазога харбий ёки махсус махсус унвондан маҳрум қилиш киради. Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси ҳам асосий жазо сифатида, ҳам қўшимча жазо сифатида қўлланиши мумкин. Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан ЖК жазо тизимидан мол–мулкни мусодара қилиш чиқарилди. (ЖК 43-модда) Батафсил »

ҚЎШИМЧА ЖАВОБГАР

ҚЎШИМЧА ЖАВОБГАР – фуқаролик иши бўйича асосий жавобгар тараф томонида судга жавоб бериш учун жалб қилинган шахс ҳисобланади, Мас., ҳодимни қонунга хилоф равишда ишдан бўшатган иш берувчи ишга тиклаш тўғрисидаги иш бўйича қўшимча жавобгар тариқасида судга жалб қилинади. Батафсил »

ҚЎШИЛИШ ШАРТНОМАСИ

ҚЎШИЛИШ ШАРТНОМАСИ – шартларини тарафлардан бири формулярлар ёки бошқа стандарт шаклларда таърифлаган ҳамда иккинчи тараф фақат таклиф қилинган шартномага бутунлай қўшилиш йўли билан қабул қилиши мумкин бўлган шартнома қўшилиш шартномасидир. Батафсил »

ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИ

ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИ – товарлар ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш), уларни реализация қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар (ишлар, хизматлар) импорт қилиш жараёнида қўшилган қиймат қисмининг бюджетга ажратиладиган маблағлари. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини юритувчи юридик шахслар ишлаб чиқарилаётган ва реализация қилинаётган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғини тўловчилардир. Товарлар (ишлар, хизматлар) ни реализация қилиш бўйича оборот ва импорт қилиш қўшилган қиймат солиғининг солиқ солиш объекти ҳисобланади. Қонунчиликда қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзларнинг икки гуруҳи ажратилади: солиқ тўлашдан ... Батафсил »

ҚЎШАЛОҚ СУҒУРТА

ҚЎШАЛОҚ СУҒУРТА – суғуртанинг бир тури бўлиб, суғурта пули айни битта мол–мулкни ёки тадбиркорлик хавфини икки ёки бир неча суғурталовчида суғурта қилиш (қўшалоқ суғурта) натижасида суғурта қийматидан ошиб кетган тақдирда ҳам тегишинча суратда қўлланилиши тушунилади. Бунда суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурта товонини исталган суғурталовчидан у билан тузилган шартномада назарда тутилган суғурта пули доирасида олишга ҳақли. Олинган суғурта товони ҳақиқий зарарни қопламаган тақдирда, суғурта қилдирувчи (наф олувчи) етишмаётган суммани бошқа суғурталовчидан олишга ҳақли. Батафсил »

Юқорига