ҚАРАМОҒИДА БЎЛГАНЛИК ФАКТИНИ БЕЛГИЛАШ – ушбу иш суд томонидан кўриладиган юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш масалаларидан биридир. Иш бўйича ариза аризачи (даъвогар) томнидан ўзи яшаб турган судга берилади. Суд қариндошлик фактини тасдиқлайдиган илгариги хужжатларни бошқа тартибда олиши мумкин бўлмаган ёки йўқотилган хужжатларни тиклашнинг имкони бўлмаган тақдирдагина белгилайди. Батафсил »
Рукн архиви: Қ-ҳарфи
Feed SubscriptionҚАМОҚҚА ОЛИНГАН ШАХС
ҚАМОҚҚА ОЛИНГАН ШАХС – эҳтиёт чораси сифатида,дастлабки тергов ёки суд томонидан қамоққа олиш чораси қўлланилган шахс. Айбланувчини қамоққа олиш учун у суриштирув, тергов ёки суддан яширинади, жиноий фаолият билан шуғулланади ёки ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилади, деб ҳисоблашга асослар бўлиши лозим. (ЖПКнинг 242–мод.) Шахсни қамоққа олиш, одатда, фақат суд қарори ёки прокурор санкцияси асосида қўлланилади (ЖПКнинг 18–мод.). Шахсни қамоққа олиш содир этилган жиноят учун қонунда уч йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган қасддан содир этилган жиноятлард ҳамда ... Батафсил »
ҚАМОҚДАН ЁКИ ҚЎРИҚЛОВ ОСТИДАГИ САҚЛАШ ЖОЙИДАН ҚОЧИШ
ҚАМОҚДАН ЁКИ ҚЎРИҚЛОВ ОСТИДАГИ САҚЛАШ ЖОЙИДАН ҚОЧИШ – озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш муассасаси ёки қамоқдан қочиш. Батафсил »
ҚАЛБАКИЛАШТИРИЛГАН ҲУЖЖАТ
ҚАЛБАКИЛАШТИРИЛГАН ҲУЖЖАТ – ҳужжатлардаги қалбакилаштирилган қисмларни (ўзгартирилган, ўчирилган, ювилган ёки қўшимча ёзув киритилган) физикавий, кимёвий усуллар билан турли аппаратуралар ёрдамида текширилиб ҳужжатнинг асл матни тикланади. Текширув турли нурлар шу жумладан кўзга кўринмайдиган нурларда амалга оширилади. Батафсил »
ҚАЛБАКИ ПУЛ
ҚАЛБАКИ ПУЛ – 1)ўтказиш мақсадида қалбаки банк билетлари (банкнотлар), металл тангалар, акциз маркалар, қимматли қоғозлар ёхуд чет эл валютаси ёки чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар ясашда; 2) уларни ўтказишда ифодаланади. Батафсил »
ҚАЙТАРМА ИЖРО
ҚАЙТАРМА ИЖРО – ижро этилган ҳал қилув қарори бекор қилинган ва иш янгидан кўриб чиқилганидан сўнг талабларни қаноатлантиришни тўлиқ ёки қисман рад этиш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқиши ёҳуд иш юритишни тугатиш тўғрисида ёки аризани кўрмасдан қонун тўғрисида чиқарилган ажримга асосан бекор қилинган ҳал қилув қарори бўйича жавобгардан даъвогар фойдасига ундирилган нарсаларни ҳаммасини жавобгарнинг фойдасига ундириб беришликдир. Батафсил »
ҚАЙТА СУҒУРТА БРОКЕРИ
ҚАЙТА СУҒУРТА БРОКЕРИ – ўз номидан ва қайта суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта қилдирувчи тариқасида иштирок этувчи суғурталовчининг топшириғига биноан қайта суғурта қилиш шартномаси тузилишини ва ижро этилишини ташкил қилиш бўйича фаолият юритувчи юридик шахс. Батафсил »
ҚАЙТА САЙЛОВ
ҚАЙТА САЙЛОВ – агар олдинги сайлов амалга ошмаган (Мас., қатнашган сайловчилар фоизининг камлиги туфайли) деб ҳисобланган ёки бекор қилинган вақтда ўтказиладиган сайловлар. Қайта сайлов ўтказиш муддати сайлов қонуни ёки ваколатли сайлов қарори билан белгиланади.Марказий сайлов комиссияси айрим депутатларнинг ваколатларини ҳақиқий эмас деб топган тақдирда, шунингдек депутат чақириб олинган, бошқа сабабларга кўра депутатлик ваколатлари муддатидан олдин тугатилган ҳолларда тегишли сайлов округларида янги сайлов ўтказилади. Батафсил »
ҚАЙТА ИХТИСОСЛАШИШ
ҚАЙТА ИХТИСОСЛАШИШ – ишлаб чиқариш технологиясида, корхона ихтисосида юз берган ўзгаришлар туфайли малакали меҳнат ходимларининг янги касбларни эгаллаши. Соғлиги кўтармаслиги туфайли аввалги ишини бажара олмаётган шахслар х.ам янги ихтисос оладилар. Янги ихтисосни эгаллашга зарур бўлган ходимларни ўз вақтида белгилаш, бошқа корхоналарнинг тегишли ихтисосдаги ходимларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш, уларни қисқа муддатда уқувини ташкил этиш – хўжалик ва касаба уюшмаларининг муҳим вазифасидир. Кадрларни кайта ихтисослаш бўйича тадбирлар ишлаб чикаришни ривожлантириш ва янги техникани жорий қилиш режа асосида тузилиши керак. Бундан мақсад – ... Батафсил »